[2020-10-27 03:41:22] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги якун топди


    2014 йилнинг 1 ноябрь куни Андижон шаҳрининг Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги якун топди. Республикамизнинг барча вилоятлардан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ 1997-1998-йилларда туғилган боксчилар 11 вазн тоифаси бўйича беллашишди.
     


    Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари:
     
    46 кг
    1. Латибохунов Хасанбой. (Андижон)
    2. Мустафоев Бахтиёр. (Джиззах)
    3. Холматов Отабек. (РКОР-Сирдарё)
    3. Абдумуродов Фозил. (Джиззах)



    49 кг
    1. Эшматов Камронбек (Андижон)
    2. Раушанов Бексултан (Тошкент вилояти)
    3. Косимов Алижон (Андижон)
    3. Пирмахматов Шахзод (Самарқанд)
    Подробнее

    АИБА: Золоторов В.А. халқаро турнирининг хулоса ва натижалари


    Ҳалқаро бокс уюшмасининг (АИБА) расмий сайтида http://www.aiba.org 2014 йил 30 октябрь кунидаги  “АИБА: Золоторов В.А. халқаро турнирининг хулоса ва натижалари” номли мақоласидан қуйида ўзбек тилидаги вариантини келтирмоқдамиз.
     
    2014 йилги Осиё Ўйинлари якунлангандан сўнг, Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан Андижон шаҳрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Золоторев А.В. ҳотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.
     
    Финал баҳслар
    Ўзбекистоннинг етакчи боксчиларидан бири, жаҳон чемпионати бронза (2011 й, Баку ш.) ва кумуш медал совриндори (2013 й, Алмати ш.) Жасурбек Латипов ўзининг сезиларли натижаларига қарамай, Инчхон шаҳридаги бу йилги Осиё ўйинларида иштирок этмади. Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини Шахобиддин Зоиров ҳимоя қилиб, кумуш медални қўлга киритди. Золоторов турнирида 52 килограмм вазн тоифасида иштирок этган 23 ёшлик  Жасурбек, финал баҳсларда С.Джексон хотира турнирининг бронза соҳиби россиялик Георгий Поповни мағлубиятга учратиб, олтин медал совриндорига айланди.
     
    Финал жамоалари
    Ўзбекистон терма жамоаси она юртида турнирнинг  саккизта олтин медалини қўлга киритди.
    Подробнее

    Ўзбек боксчиларининг янги AIBA Pro Boxing турниридаги илк баҳслари


    Янги  AIBA  Pro  Boxing  турнирида  уч  нафар  боксчиларимиз  илк  баҳсларини  ўтказдилар.  25 октябрь  куни  Остона  шаҳрида  60 килограмм  оғирлик  вазнида  иштирок этаётган  Хуршид  Тоджибоев  2011  йил  Европа  чемпионатининг  бронза  соҳиби Дмитрий  Полянскийга  қарши  рингга  кўтарилди.  Учрашувнинг бошидаёқ ўзбекистонлик боксчи ўз иқтидорини намоён қилиб, кейинги раундларда рақибидан устун келаётгани аниқ бўлди. Баҳс якунида хакамлар Дмитрийга очколар ёза бошлашига қарамай, дастлабки бешта раундда Хуршид россиялик рақибига имкониятни бой бермади. Баҳс якунида хакамлар бир овоздан Хуршид Тоджибоевни ғолиб деб топдилар. Натижа: 59-55, 59-55, 58-56.
         24  октябрь  куни  81  килограмм  вазн  тоифасидаги  боксчимиз  Ойбек Мамазулунов  
    Подробнее

    Ойбек Мамазулунов янги AIBA Pro Boxing турнирида ўз иқтидорини синайди


    Яқинда,  ҳаваскор боксда янги  APB (AIBA Pro Boxing) йўналиши ташкил этилиб, шу ойда илк турнирига старт беради. Жорий йилнинг 24 октябрдан 1 ноябрга қадар давом этадиган  мусобақанинг биринчи босқичида,  ўнта вазн тоифасидан жаҳоннинг энг сара боксчилари рингга кўтарилади. Мазкур мусобақа иштирокчилари сафидан Осиё чемпиони, жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган 17-Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори, 81 килограммгача рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик боксчи Ойбек Мамазулунов ҳам иштирок этади.
    Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақада ҳамюртимиз
    Подробнее

    Ўзбекистонлик боксчилар Ватанимиз шарафини ҳалқаро рингда ҳимоя қиладилар


    Ҳаваскор бокс таснифида янги – APB (AIBA Pro Boxing) йўналиши очилди ва унинг дастлабки турнирида ўзбекистонлик учта чарм қўлқоп устаси иштирок этади. Яъни, 52 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатлари совриндори Жасурбек Латипов, 60 килограммдаги моҳир боксчимиз Хуршид Тожибоев ва 81 килограммгача вазн тоифасидаги Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати бронза медали эгаси Ойбек Мамазулунов ярим профессионал услубда рингга кўтарилишади.
    21 октябрь куни Хуршид Тожибоев
    Подробнее

    Мамлакат кубогида кучлилар сараланади


    25 октябрдан 1 ноябрь санасига қадар Андижон шаҳри бокс бўйича яна бир  мусобақа мамлакат кубоги беллашувларига мезбонлик қилади. Хабарингиз бор яқиндагина у ерда Андижон бокс мактаби асосчиси Валентин Антонович Золотаров хотирасига бағишланган халқаро турнир юқори савияда ташкил этилган эди.  Деярли бир ҳафта  давомида бўлиб ўтадиган навбатдаги мусобақада 1997-1998 йилларда туғилган ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.  11 та вазн тоифасида ўтказиладиган жангларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг янги таркиби сараланади. Шу сабабли ушбу мусобақага мураббий ва мутахассислар жиддий эътибор қаратишяпди. Ўз навбатида иштирокчилар орасида
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир ўз ниҳоясига етди

    Жорий йилнинг  10 октябрь куни Андижон шаҳри Олимпия захиралари колледжида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, Андижон бокси асосчиси Валентин Антонович Золотарев ҳотирасига бағишланган бокс бўйича 9-халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Турнирда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан  110 нафар боксчи ўнта вазн тоифаси бўйича беллашди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 18 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
     

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган халқаро турнир 2014 ғолиб ва совриндорлари:
     
    49 кг
    I-Кучкаров А. (Ўзбекистон)
    II-Ержан Ж. (Қозоғистон)
    III-Кулдошев М. (Россия), Рустамов Х. (Ўзбекистон)
     
    52 кг
    I-Латипов Ж. (Ўзбекистон)
    II-Попов Г. (Россия)
    III-Шерматов Р. (Ўзбекистон), Қодиров А. (Ўзбекистон)
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир. Янгиликлар


    9 октябрь куни Андижон шаҳри Олимпия захиралари колледжида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнирнинг ярим финалида 20 та баҳс бўлиб ўтди.  Бугун 10 октябрь куни турнирнинг финал босқичида, бош совринлар учун боксчилар ўртасида 10 та баҳс ўтказилиши кутилмоқда. Мусобақанинг якунида спортчиларни тақдирлаш ва турнирнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
    Финал баҳслар соат 11:00 да бошланади.


         Ярим финал баҳсларининг натижалари ва финалда иштирок этувчи жуфтликлар.pdf
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир. Янгиликлар


    8 октябрь куни Андижон шаҳри Олимпия захиралари колледжида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган халқаро турнирнинг бокс бўйича 24 та саралаш баҳслари бўлиб ўтди. 9 октябрдаги турнир ярим финалида 20 та баҳс ўтказилиши кутилмоқда. Мусобақалар соат 12:00 да старт олади.
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ҳалқаро турнирнинг очилиши


    2014 йил 7 октябрь куни Андижон шаҳри Олимпия захиралари колледжида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ҳалқаро турнирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбек эстрада юлдузлари тТурнир меҳмон ва иштирокчилари учун ўз қўшиқларини ижро этдилар. Гулдурус қарсаклар остида мусобақа иштирокчи терма жамоалари даврага чиқди. Андижон шаҳри хокими  нутқини кириш сўзи бошлаб, мусобақани очиқ деб эълон қилди.
    Шу куни турнирда 27 та баҳс ўтказилди. Боксчилар ҳар куни соат 12:00 да рингда ўз рақиблари билан тўқнашиши белгиланган. Мусобақаларнинг учинчи куни яъни, 8 октябрь куни боксчилар ўртасида 24 та баҳс ўтказилиши кутилмоқда.


          Иккинчи мусобақалар куни натижалари ва 8 октябрь куни белгиланган жуфтликлар чиқиши.pdf
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир


    Жорий йилнинг 6-10 октябрь кунлари Андижон шаҳри Олимпия захиралари колледжида, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Золотарев В.А. ҳотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Турнирда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан  110 нафар боксчи ўнта вазн тоифасида беллашади. Мусобақа АИБА қоидаларига кўра ўтказилади.
    Турнир ғолиблари Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистондан ташриф буюрган АИБА тоифаси хакамлари томонидан аниқланади.
    Бокс мусобақасининг тантали очилиш маросими 7 октябрь куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.


            Мусобақалар биринчи кунининг натижалари, 7 октябрдаги жуфтликлар, баҳслар вақти.pdf
    Подробнее

    Соат янгилиги. XVII Осиё ўйинларидан бокс мусобақалари янгиликлари


    Бугун 3 октябрь куни, Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида бокс бўйича финал баҳслар якунланди. Маҳоратли боксчиларимиздан Шахобиддин Зоиров (52 кг.гача) қозоғистонлик Ильяс Сулеймановга 1:2 ҳисобида ютқазди. 69 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Исроил Мадримов қозоғистонлик рақиби Дониёр Юлеусиновга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.Шахобиддин ва Исроил Осиё ўйинларининг кумуш медал совриндорига айландилар.
    Эслатиб ўтамиз, Ойбек Мамазулунов (81 кг.гача) ва Мирзохиджон Абдуллаев (+91 кг) илгарироқ XVII Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган эдилар.
    Баракалла! Табриклаймиз!
    Подробнее

    Соат янгилиги. XVII Осиё ўйинларидан бокс мусобақалари янгиликлари


    Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида, бугун 2 октябрь куни тўрт нафар спортчимиз бокс мусобақаларининг ярим финал баҳсларида иштирок этдилар. 52 килограммгача вазн тоифасидаги боксчимиз Шахобиддин Зоиров покистонлик Муххамад Васем устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамиз аъзоси Исроил Мадримов (69 кг.гача) таиландлик Аничет Саенаситани 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари энди финалда.

    Баракалла! Табриклаймиз!

    81 килограммгача боксчилар баҳсида иштирок этган Ойбек Мамазулунов Корея Республикаси вакили Хаенгк Кимга 0:2 ҳисобида, Мирзохиджон Абдуллаев (+91 кг) эронлик Жасем Делаверига мушкул баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.Ойбек ва Мирзохиджон Осиё ўйинларининг бронза медал совриндорига айландилар.
    Табриклаймиз!
    Подробнее

    XVII Осиё ўйинларидан бокс мусобақалари янгиликлари


    Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII Осиё ўйинларида навбатдаги бокс мусобақалари бўлиб ўтди. Кеча 30 сентябрь куни беш нафар боксчимиз рингга чиқди. Улардан Мирзохиджон Абдуллаев (+91 кг.гача)  сириялик Мухаммед Гхоссоунни  устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги мусобақаларга йўл олди.
    Табриклаймиз!

    Афсуски, Хасанбой Дўсматов филиппинлик Марк Антонио Бирригега 1:2 ҳисобида, Достонбек Турдиев (64 кг.гача) таиландлик Вуттичан Масулуга 1:2 ҳисобида, Хуршидбек Норматов (75 кг.гача) ҳиндистонлик Кришан Викасга 0:3 ҳисобида, Рустам Тўляганов (91 кг.гача) қозоғистонлик Антон Пинчукка 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақадан чиқишди.

    Подробнее

    XVII Осиё ўйинларидан бокс мусобақалари янгиликлари


    Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII Осиё ўйинларидаги бокс мусобақаларида, кеча 29 сентябрь куни тўрт нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказишди. Шахобиддин Зоиров (52 кг.гача) катта имтиёз билан ҳиндистонлик Гаурава Бидхурини 3:0 ҳисобида мағлуб этди, Исроил Мадримов (69 кг.гача) япониялик Сузуки Яшихирони учинчи раундда техник нокаутга учратди, Хуршидбек Норматов (75 кг.гача) тожикистонлик рақиби Навруз Джафаевни 3:0 ҳисобида рингга қулатди, Ойбек Мамазулунов (81 кг.гача) эса, либериялик Нажда Саллоимани иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Терма жамоамиз боксчилар навбатдаги мусобақалар босқичига йўл олдилар.
    Табриклаймиз!
    Подробнее

    XVII Осиё ўйинларидан бокс мусобақалари янгиликлари


    Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида бокс бўйича мусобақалар давом этмоқда. Кеча 28 сентябрь куни, ҳамюртимиз Хасанбой Дўсматов (49 кг.гача) индонезиялик Корнелиус Кванг Лангуни катта имтиёз билан 3:0 ҳисобида рингга қулатди. Достонбек Турдиев ( 64 кг.гача) Саудия Арабистони  терма жамоаси аъзоси Мабхот Яхъя Хададини иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Боксчиларимиз навбатдаги мусобақалар босқичига йўл олдилар.
    Табриклаймиз!
    75 килограммгача рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Шахноза Низамова кореялик Унхуи Янгга имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқди.
    Подробнее

    XVII Осиё ўйинларида боксчиларимизнинг дастлабки баҳслари


    Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида боксчиларимиз ўз вазн тоифаларида рингга кўтарилдилар. Ойбек Мамазулунов (81 кг. гача) мўғулистонлик Сангдагсурен Эрденбайерни 3:0 ҳисобида, Рустам Тўляганов (91 кг.гача) хитойлик Ванг Хуанхуанни 3:0 ҳисобида, Шахобиддин Зоиров (52 кг.гача) хитойлик Янг Чангни 3:0 ҳисобида рингга қулатди. Исроил Мадримов (69 кг.гача) непалик Дипеш Памани иккинчи раундда техник нокаутга учратди.
    Бокс бўйича аёллар терма жамоаси ҳам ўз дастлабки баҳсларини ўтказди.
    Подробнее

    XVII Осиё ўйинларида боксчиларимизнинг дастлабки чиқишлари


    Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII Осиё ўйинларида дастлабки бокс мусобақаларибўлиб ўтди. 49 килограммгача вазн тоифасидаги моҳир чарм қўлқоп устамиз Ҳасанбой Дўсматов хитойлик ЛВ Бинга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Хасанбой бирдан саккиз мусобақаси учун 28 сентябрь куни рингга чиқади.
    Табриклаймиз!
    Мусобақанинг дастлабки кунида рингга кўтарилган
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг2014 йил Осиё ўйинларидаги дастлабки баҳслар жадвали


    Жорий йилнинг, 24 сентябрь куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган  XVII Осиё ўйинларида дастлабки баҳсларга киришади.
    Дастлабки баҳслар жадвали билан танишинг:
     
    24 сентябрь 2014 й.
     
    56 кг
    Муроджон Ахмадалиев – Жанг Жиавей (Хитой)
    60 кг
    Ельнур Абдураимов – Чарли Суарез (Филиппин)
     
    25 сентябрь 2014 й.
     
    49 кг
    Хасанбой Дўсматов -Лв Бин (Хитой)
     
    26 сентябрь 2014 й.
     
    81 кг
    Ойбек Мамазулунов – Сандагсурен Эрденбайер (Монголия)
    91 кг
    Рустам Тўляганов – Ванг Хуанхуан (Хитой)
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2014 Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Инчхон шаҳрига йўл олади


    Бугун 19 сентябрь куни,  бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилнинг 19 сентябридан 4 октябригача Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган  XVII Осиё ўйинларида иштирок этиш учун учиб кетади. Осиё Олимпия Қўмитасининг 45 давлатидан 12000 нафар спортчи ва мураббийлар нуфузли Осиё ўйинларида иштирок этишади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг: Хасанбой Дўсматов (оғирлик вазни 49 кг.гача), Шахобиддин Зоиров (52 кг.гача), Муроджон Ахмадалиев (56 кг.гача),
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz