1996 йилда ўзбек боксчилари мустақил жамоа сифатида Атланта шаҳрида (АҚШ) ўтказилаётган Олимпия ўйинларида илк бор иштирок этдилар. Оғирлик вазни 71 кг гача бўлган Карим Тўляганов бронза медални қўлга киритиб, боксчилар орасида биринчи Олимпия совриндорига айланади. Унинг эришган ютуғи шарафига Юртимиз байроғи кўтарилган.
2000 йилда Сидней (Австралия) да ўтказилган Олимпия ўйинларида оғирлик вазни 64 кг гача бўлган ҳамюртимиз Мухаммадқодир Абдуллаев олтин медални қўлга киритиб, Олимпия Чемпионига айланди. Иқтидорли боксчиларимиз Сергей Михайлов 81 кг гача ва Рустам Саидов 91 кг дан юқори вазн тоифасида Олимпиада бронза совриндорларига айландилар.
2004 йил Афина шаҳри (Греция) да ўтказилган Олимпия ўйинларида, боксчиларимиз оғирлик вазни 54 кг гача бўлган Баходиржон Султонов ва оғирлик вазни 81 кг гача бўлган Ўткирбек Хайдаровлар бронза медаль соҳибига айландилар.
2012 йил Лондон (Англия) да ўтказилган Олимпия ўйинларида, оғирлик вазни 75 кг гача бўлган Абосс Атоев бронза медаль совриндори бўлди.
В 2012 году на Олимпийских играх в г. Лондоне, Англия Абосс Атоев в весовой категории до 75 кг, завоевывает бронзовую медаль.