Бокс бўйича жаҳон Чемпионатлари
Йил
|
Чемпионат
|
Ўтказилиш жойи |
Ўтказилиш муддати |
1974
|
I жаҳон чемпионати |
Гавана, Куба |
17 – 30 август |
1978
|
II жаҳон чемпионати |
Белград, Югославия |
6 – 20 май |
1982
|
III жаҳон чемпионати |
Мюнхен, ГФР |
4 – 15 май |
1986
|
IV жаҳон чемпионати |
Рено, АҚШ |
8 – 18 май |
1989
|
V жаҳон чемпионати |
Москва, СССР |
17 сентябрь – 1 октябрь |
1991
|
VI жаҳон чемпионати |
Сидней, Австралия |
14 – 23 ноябрь |
1993
|
VII жаҳон чемпионати |
Тампере, Финляндия |
7 – 16 май |
1995
|
VII жаҳон чемпионати |
Берлин, Германия |
4 – 15 май |
1997
|
IX жаҳон чемпионати |
Будапешт, Венгрия |
18 – 26 октябрь |
1999
|
X жаҳон чемпионати |
Хьюстон, АҚШ |
15 – 29 август |
2001
|
XI жаҳон чемпионати |
Белфаст, Шимолий Ирландия |
3 – 10 июнь |
2003
|
XII жаҳон чемпионати |
Бангкок, Таиланд |
6 – 13 июль |
2005
|
XIII жаҳон чемпионати |
Мяньян, ХҲР |
13 – 20 ноябрь |
2007
|
XIV жаҳон чемпионати |
Чикаго, АҚШ |
23 октябрь – 3 ноябрь |
2009
|
XV жаҳон чемпионати |
Милан, Италия |
1 – 12 сентябрь |
2011
|
XVI жаҳон чемпионати |
Баку, Озарбайжон |
26 сентябрь – 8 октябрь |
2013
|
XVII жаҳон чемпионати |
Алмати, Қозоғистон |
14 – 26 октябрь |
Мустақиллигимизнинг биринчи йилларида боксчиларимиз ҳалқаро мусобақаларда юқора даражадаги муваффақиятларга эришдилар. Спортчиларимизнинг Тампера шаҳрида (Финландия) ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиши 1993 йилдаги энг муҳим воқеа бўлди.Ушбу мусобоқада ҳамюртимиз Ҳикматилла Аҳмедов 51 кг.гача бўлган вазнда кумуш медални қўлга киритди.
1995 йил Берлин (Германия)да ўтказилган жаҳон чемпионатида Дилшод Ярбеков вазн тоифаси 75 кг муваффақиятли қатнашиб, бронза медалига сазовор бўлди.
1997 йил Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтган IX жаҳон чемпионатида боксчиларимиз жиддий синовдан ўтдилар. Терма жамоамиз сафида қатнашган 5 нафар боксчилар орасида Руслан Чагаев вазн тоифаси 91 кг гача олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
1999 йилда боксчиларимиз Хьюстон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Х Жаҳон чемпионатида қатнашиб, мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи бор энг кучли рақиблар бўлган АҚШ ва Куба терма жамоаларидан кейин умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгалладилар. Бундай улкан ютуқларда Андижон бокс мактаби вакилларининг хизматлари катта бўлди. Жумладан, вазн тоифаси 64 кг.гача бўлган М.Абдуллаев ҳамда, вазн тоифаси 75 кг.гача бўлган Ўткирбек Ҳайдаров Жаҳон Чемпионларига айландилар. Иқтидорли боксчимиз Т.Турғунов 57 кг гача эса, кумуш медал совриндорига айланди.
2001 йилдаги Жаҳон чемпионати Белфаст шаҳрида (Шимолий Ирландия) бўлиб ўтди. Учта совринли ўрин-спортчиларимизнинг иштироки натижасидир. Ҳаммадан ҳам Р.Чагаев муваффақиятли қатнашди. У ўзи учун янги, янада оҳирроқ вазн тоифаси 91 кг дан юқори жанг олиб бориб, жаҳон чемпионига айланди. Вазн тоифаси 75 кг.гача бўлган боксчимиз Ў.Хайдаров кумуш, вазн тоифаси 64 кг.гача бўлган Ш.Хусанов бронза медалига сазовор бўлдилар.
2003 йил Бангкок, Таиландда ўтказилган жаҳон Чемпионатида вазн тоифаси 64 кг гача бўлган Шерзод Хусанов кумуш, 64 кг гача Саидов Рустам ва 57 кг гача бўлган вазн тоифасидаги спортчи Баходиржон Султонов бронза медалини қўлга киритдилар.
Ушбу ғалабалардан руҳланган боксчиларимиз 2005 йилда Мяньян шаҳрида ўтказилганг жаҳон Чемпионатида ишончли ғалабаларга эришдилар. Жумладан, 64 кг гача Д.Махмудов кумуш, 81 кг гача Ў.Хайдаров, 91 кг гача Я.Матчонов бронза медалини қўлга киритдилар.
2007 Чикаго (АҚШ)даги жаҳон Чемпионатида Аббос Атоев оғирлик вазни 81 кг гача олтин медал совриндорига айланди.
2009 йил Милан (Италия) даги жаҳон Чемпионатида боксчиларимиз А.Атоев оғирлик вазни 75 кг гача олтин, Э.Расулов 81 кг гача кумуш, Б. Султанов 57 кг гача ва Б.Махмудов 69 кг гача бронза медални қўлга киритдилар.
2011 йил Бакуда ўтказилган жаҳон Чемпионатида оғирлик вазни 52 кг.гача бўлган Ж.Латипов, оғирлик вазни 81 кг.гача бўлган Э.Расулов бронза медал соҳибига айландилар.
2013 йил Алмати шаҳрида (Қозоғистон) да бўлиб ўтган жаҳон Чемпионатида Ж.Латипов оғирлик вазни 52 кг гача кумуш, О.Мамазулунов 81 кг гача бронза медалини қўлгакиритдилар.