Ёзги Осиё ўйинлари
Йил
|
Ўйин |
Ўтказилиш жойи |
Ўтказилиш вақти |
1951
|
I |
Нью-Дели, Ҳиндистон |
4 – 11 март |
1954
|
II |
Манила, Филиппин |
1 – 9 май |
1958
|
III |
Токио, Япония |
28 май — 1 июнь |
1962
|
IV |
Джакарта, Индонезия |
24 август — 4 сентябрь |
1966
|
V |
Бангкок, Таиланд |
9—20 декабрь |
1970
|
VI |
Бангкок, Таиланд |
24 август — 4 сентябрь |
1974
|
VII |
Тегеран, Эрон |
1—16 сентябрь |
1978
|
VIII |
Бангкок, Таиланд |
9—20 декабря |
1982
|
IX |
Нью-Дели, Ҳиндистон |
19 ноябрь — 4 декабрь |
1986
|
X |
Сеул, Корея Республикаси |
30 сентябрь — 5 октябрь |
1990
|
XI |
Пекин, Хитой |
22 сентябрь — 7 октябрь |
1994
|
XII |
Хиросима, Япония |
2—16 октябрь |
1998
|
XIII |
Бангкок, Таиланд |
6—20 декабрь |
2002
|
XIV |
Пусан, Корея Республикаси |
29 сентябрь — 14 октябрь |
2006
|
XV |
Доха, Катар |
1—15 декабрь |
2010
|
XVI |
Гуанчжоу, Хитой |
12—27 ноябрь |
2014
|
XVII |
Инчхон, Корея Республикаси |
19 сентябрь-4 октябрь |
1994 йил Хиросима шаҳридаги (Япония) Осиё ўйинларида спортчиларимизнинг натижалари жуда салмоқли бўлди. “Чарм қўлқоп” усталари Олег Маскаев ва Алишер Авазбоев 71 кг гача ва 91 кг гача бўлган оғирлик вазн тоифаларида иштирок этиб, Осиё Чемпионларига айландилар. Уларнинг шарафига мустақил Ўзбекистонимизнинг мадҳияси ижро этилиб, байроғи юқорига кўтарилган. Осиё ўйинлари иштирокчилари бўлмиш, 67 кг вазн тоифасида Н. Отаев, 75 кг вазн тоифасида Д.Ёрбековлар бронза медални қўлга киритдилар.
.
1998 йил якунида Ўзбекистон боксчилари бутун Осиё минтақасида энг кучли эканликларини яна бир бор намоиш этиб, Таиланд пойтахтида ўтказилган Осиё ўйинларида 64 кг вазн тоифасида иштирок этган М. Абдуллаев, 81 кг С.Михайлов ва 91 кг дан юқори Р.Чагаевлар олтин медал совриндорларига айландилар. Тўрт нафар спортчимиз Т. Турғунов вазн тоифаси 57 кг, Т. Туляков вазн тоифаси 54 кг, Т. Сулейманов вазн тоифаси 60 кг Д. Ёрбеков, вазн тоифаси 75 кг, кумуш; Н.Атоев вазн тоифаси 67 кг, Л.Зокиров вазн тоифаси 91 кг дан юқори бронза медаль соҳибига айландилар.
Ўзбекистон терма жамоси умумжамоа ҳисобида фаҳрли иккинчи ўринни эгаллади.
Ушбу ғалабалардан руҳланган боксчиларимиз 2002 йил Пусан шаҳридаги (Корея Республикаси) Осиё ўйинларида ишончли муваффақиятга эришдилар. Жумладан, оғирлик вазни 64 кг гача бўлган спортчи Д.Махмудов, оғирлик вазни 81 кг гача С.Михайлов, оғирлик вазни 54кг гача И.Бердиев, оғирлик вазни 91 кг гача Ў.Хайдаров ва оғирлик вазни 91кг дан юқори бўлган Р.Саидовлар олтин; оғирлик вазни 60 кг гача бўлган Ш.Хусанов, оғирлик вазни 69 кг гача Б.Сарсекбаев ва оғирлик вазни 71 кг гача С. Наимов бронза медалларни қўлга киритдилар.
2006 йил Доха (Қатар)да ўтказилган Осиё ўйинларида оғирлик вазни 57 кг гача бўлган боксчи Б.Султонов, оғирлик вазни 75 кг гача Э.Расулов, оғирлик вазни 91 кг дан юқори бўлган Р.Саидовлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, Осиё Чемпионлари унвонига сазовор бўлишди. Уларнинг сафдошлари бўлмиш оғирлик вазни 91 кг гача бўлган Ж.Матчонов кумуш; оғирлик вазни 60 кг гача Б.Ходиров ва оғирлик вазни 64 кг гача бўлган спортчи Д.Махмудовлар бронза медаль совриндорига айландилар.
2010 йил Гуанжоу шаҳридаги (Хитой) Осиё ўйинларида, 81 кг гача вазн тоифасида иштирок этган Э.Расулов олтин медални қўлга киритиб, Осиё Чемпиони унвонига сазовор бўлди. 75 кг гача вазн тоифасида иштирок этган А. Атоев ҳамда, 69кг гача вазн тоифали Ў.Рахмоновлар кумуш; 64 кг гача вазн тоифали С. Рахмонов, 60 кг гача вазн тоифасида иштирок этган Х.Тожибоевлар Осиё ўйинлари бронза медалига эришдилар.
2014 йил Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Шахобиддин Зоиров (оғирлик вазни 52кг.гача) ва Исроил Мадримов (69 кг.гача) кумуш медал совриндорига айландилар. 81 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Ойбек Мамазулунов бронза медални қўлга киритди. +91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Мирзохиджон Абдуллаев бронза медалга сазовор бўлди.