Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жамғарманинг асосий мақсад ва вазифалари


    Жамғарманинг асосий мақсад ва вазифалари

     

         Ўзбекистон Республикаси боксни қўллаб-қуватлаш жамғармасининг асосий мақсади Ўзбекистонда боксни юксак ютуқларга  эришадиган спорт тури сифатида ривожлантириш ва зарур шароитлар яратиб бериш, ёшлар ўртасида боксни оммалаштириш орқали соғлом ҳаёт тарзини кенг қарор топтириш, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бокс спорт турини кенг тарғиб қилиш, мамлакат терма жамоа таркибига кирувчи спортчилар маҳоратини ошириш, сифатли спорт захирасини тайёрлаш ҳамда, ҳалқаро тоифадаги спорт усталарини тарбиялашдан иборат.
     
         Шунингдек,  жамғарма вилоятларда спорт инфростуктураси ва спорт ҳизматини яратиш, бокс билан мунтазам шуғулланувчилар учун моддий-техник базаларни такомиллаштириш,  малакали машғулотлар олиб бориш учун спорт иншоотларини керакли анжомлар ва бошқа имкониятлар билан таъминлаш. Боксчи-спортчиларни вилоят, шаҳар, ҳалқаро тоифадаги мусобақалар ва албатта, Олимпия ўйинларига тайёрлаш.
     
          Мунтазам равишда  спорт мусобақалари, маданий-спорт ва бошқа оммавий тадбирларни уюштиради.
     
         Ўзбекистон Республикаси боксни қўллаб-қуватлаш жамғармаси, спорт иншоотларининг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш, бокс ташкилотлари ва терма жамоалар эҳтиёжига кўра, спорт анжомлари билан таъминлашда  Ўзбекистон бокс Федерациясига бевосита кўмаклашади.
     
         Ўзбекистонда Олимпик ва жисмоний ҳаракат, ҳаваскор ва оммавий боксни тарғиб қилиш, ўзбек боксини такомиллаштириш, доимий равишда бокс спорт тури билан шуғулланувчилар сонини ошириш, инсоннинг жисмоний ва интеллектуал лаёқатини ҳамда, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш.
     
         Жамғарманинг яна бир мақсад ва вазифаси боксчиларнинг спорт-педагогик тайёргарлигини таъминлаш, илғор мураббийлик малака, етакчи ва илмий талабларга асосланган машғулотларни амалиётда қўллаш ва жисмоний тайёргарлик машқларини тизимлаштирилишда ёрдам кўрсатиш, юқори спорт муваффақиятлари бўйича илмий ва методик қўлланмаларини қўллаб қувватлаш.
     
         Ҳалқаро етакчи мутахассисиларни жалб этган ҳолда, мураббийларнинг профессионал малакасини ошириш бўйича мастер-класс, семинар, симпозиум, конференция ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.
     
         Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш (бокс спорт тури) бўйича давлат дастурларини амалга ошириш, вилоятларда бокс спорт тури кенгаишининг барча йўналишларини ташкиллаштириш ва қўллаб-қуватлаш.
     
         Жамғарма ўз навбатида, турли тоифадаги мусобақаларда юқори спорт натижаларига эришиш учун спортчиларининг маҳоратини  оширишда иштирок этади.
     
         Мураббийлар таркиби ва боксчи-спортчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва қизиқишларини ҳимоя қилади, бокс фахрийлари ва ногиронларга ёрдам қўлини чўзади.



     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz