Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Ғалабали одимлар давом этмоқда


    Аргентинанинг  Буэнос-Айрес шаҳри  6-18 октябр кунлари 3- ўсмирлар олимпиадасига мезбонлик қилди. Ушбу катта спорт форумида  206 мамлакатдан 3998 нафар ёш атлетлар 241 та медаллар жамланмаси учун бахс олиб боришди.  Якуний натижаларга кўра   спортчиларимиз  томонидан  умум  ҳисобда 16 та медал шулардан   5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза қўлга киритилган бўлиб спортчилар орасида умидли ёш чарм қўл қоп усталаримиз   ҳам  1 та олтин ва 2 та кумуш медалга эга чиқишди. Жумладан ўз вазн тоифасида  Абдумалик Халаков барча рақибларини енгиб шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган бўлса Тимур Мержанов билан  Жаҳонгир Раҳмоновлар бронза медаллари соҳиби бўлишди. Биз умидли спортчиларимизни ғалабалари билан қутлаб қоламиз ва маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимиз делегациямиз аъзолари  21 октябр  тунда  юритимизга қайтиб келишади. 
    Подробнее

    Россияда иштирок этган спортчилар Қозоғистон турнирида қатнашади


    5-11 июн кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги  “Даулет”спорт мажмуаси   бокс бўйича “Президент кубоги” халқаро турнирига мезбон қилади. Мусобақада 15 дан ортиқ мамлакатлардан етакчи чарм қўл қоп усталари рингга кўтарилишади. Турнирда эркаклар одатга кўра  10 та аёллар эса  4та яъни 51, 57, 60 ва 75 кгм вазн тоифасида баҳсларга киришади. Мазкур бокс байрамида  аёллар терма жамоамиз аъзоларидан 51 кгда Турсуной Раҳимова, 57 да  Осиё чемпионати совриндори Ёдгорой Мирзаева, 60 кгмда Райҳона Қодирова, эркаклар ўртасида эса  ўз вазнларида Ҳасанбой Дўсматов,Жасурбек Латипов, Шаҳобиддин Зоиров,Миразизбек Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов,  Алёр Норалиев, Иқболжон  Холдоров, Махмуд Ғоипов, Фазлиддин Мелибоев, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов, Улуғбек Мубинов юртимиз  спорт  шарафини ҳимоя қилишади. Биз етакчи чарм қўл қоп усталарига баҳсларда омад тилаб қоламиз.
    Маълумот ўрнида : Халқаро турнирда Алишер Полвонов бевосита хакамлик қилади.
    Подробнее

    Халқаро турнир муваффақиятли якунланди


    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги»  турнири ниҳоясига етди.  Турнир бошиданоқ  пешақадамлар рўйҳатида борган жамоамиз аъзолари бу сафар ҳам кучлилар қаторидан жой олишди.  Мусобақанинг финалида жами 7 нафар боксчимиз  олтин медал учун рингга кўтарилди. Натижаларга кўра 49 кгм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов рақиби мезбон спортчи  Батор Сагалуевга имкониятни бой берди. Шунингдек 60 кгмда Шонқор Абдурасулов ҳам кумуш медали билан кифояланди.  56 кгмда  Миразиз Мирзахалилов, 75 кгмда Исроил Мадримовлар  олтин  медалларни жамоа ҳисобига қўшиб қўйишди. 81 кгмда Бектемир Мелиқўзиев ҳам рақибини рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди. Оғир вазнда баҳсларга киришган Баҳодир Жалолов эса жангни муддатидан илгари ўз фойдасига ҳал қилди.     Шундай қилиб  халқаро турнир  якунига кўра 4 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медали билан россия жамоаси  биринчи, 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан ўзбекистонлик боксчилар иккинчи ва 1 та кумуш, 2 та бронза натижаси билан қозоғистонлик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.
    Подробнее

    Ғалаба муборак !!!


    Аввал хабар берганимиздек, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати  кучлиларни саралади  Рингга кўтарилган ёшларимиз  1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб,  кеча тунда  юртимизга қайтиб келишди.
    Соат 23:30
    Осиё чемпионати иштирокчиларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон  бокс федерацияси мутахассислари, ота-оналар, бокс мухлислари ва  оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди. Ўзгача шодиёналик....Бугунги кунда дунёда ўзбек бокси номини улуғлаб келаётган етакчи чарм қўл қоп усталарига муносиб номзодлар камол топаётганига яна бир ишонч, яна бир қадам қўйилди десак хато қилмаган бўламиз.   Осиё чемпионатида спортчиларимиздан Жаҳонгир Раҳмонов 69 кг, Наво Тамазов  75 кг ва Маҳлиё Раҳимова 60 кг бронза медалларни қўлга киритган бўлса, Самандар Холмуродов 52 кг, Темур Мержанов 81 кг, Жавоҳир Тоғаймуродов -91 кгда  ва  Жамшидбек Маҳмадалиев -91 кг кумуш медалга сазовор бўлди.  Терма жамоамизга ягона олтин медални 56 кгмда Абдумалик Халоков тақдим этди.  Энди ёш боксчиларимиз бироз танаффусдан сўнг бўлажак мусобақаларга тақёргарликни бошлайдилар....
    Подробнее

    Осиё чемпионати совриндорлари аниқланмоқда


    Бугун  Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда.Мусобақанинг кундузги қарама-қаршиликларида икки нафар боксчимиз олтин медаллар учун рингга кўтарилди. 52 кг вазн тоифасида Самандар Холмуродов мезбонлар вакили Суктет Суравет билан куч  синашиб Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланган бўлса, 56 кг вазнда Абдумалик Халоков филиппинлик Кристиан Лаурент Питтни рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди ва қитъа биринчилигининг  дастлабки олтин медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйиш билан бирга ўсмирлар олимпиадасига ҳам йўлланмани нақд қилди... Биз Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчисини ушбу ғалаба билан қутлаб қоламиз.  Энди кечки финал жангларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

    -81 кг: Темур Мержанов (Ўзбекистон) – Тогамбай Сагиндик (Қозоғистон)
    -91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов (Ўзбекистон) – Айбек Оралбай (Қозоғистон)
    +91 кг: Жамшидбек Маҳмадалиев (Ўзбекистон) – Дамир Тоибай (Қозоғистон)
    Подробнее

    Осиё Чемпионати – лицензион мусобака


     Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  Таиланднинг Бангкок шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлаш арафасида туришибди. Мазкур нуфузли спорт анжуманида қитъамизнинг турли мамлакатларидан жами 160 нафар ёш боксчилар ва 70 нафар қизлар совриндорлар сафидан жой олиш учун харакат қилишади. Айнан ушбу чемпионат  ўсмирлар олимпидасига йўлланма бериши билан ҳам ахамиятлидир ва табиийки барча иштирокчи давлатларнинг иқтидорли чарм қўл қоп усталари  йўлланмаларни қўлга киритиш учун астойдил харакат қилишади. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ўғил болалар ўртасида (49 кг)да Содирбек Камолмирзаев, (52 кг)да  Самандар Холмуродов, (56) кг вазнда Абдумалик Халоков, (60 кг) Рамазон Зиятов, (64 кг) Ҳалимбек Ўтегенов, (69 кг) Жаҳонгир Раҳмонов, (75 кг) Наво Тамазов, (81 кг) Тимур Мержанов, (91 кг)да  Жавоҳир Тоғаймуродов шунингдек (+91кг)да Жамшидбек Маҳмадалиев. Қизлар ўртасида Хурсандой Холматова (51 кг), Мафтуна Файзуллаева (54 кг), Насиба Хайруллаева (57 кг), Маҳлиё Раҳимова (60кг), Навбаҳор Ҳамидова (75 кг) ҳимоя қилади. Мураббийлар биргадасида тажрибали мухатассилар Тангрибергенов Хамид, Қўчқоров Лочин, Ғофуров Даврон, Хидиров Бекзод, Қиличев Фаррух, Эшқуватов Шерзодлар ўрин олган. Осиё чемпионати хакамлари таркибидан Бегжон Юсупов ҳам жой олган. Биз умидли боксчиларимизга жангларда омад тилаб қоламиз! Эслатиб ўтамиз эртага Осиё чемпионатининг очилиш маросимидан сўнг  саралаш учрашувлари бошланади.
    Подробнее

    Ғалаба биз томонда 4:1


    Якунланиб бораётган хафта бокс мухлисларга қувончли онларни тақдим этди. 27 феврал куни  етакчи чарм қўл қоп усталаримиз Кубалик спортчиларга қарши жангда 4:1 ҳисобила ғалабасини нишонлаган бўлсалар куни кеча 1 март куни кеч оқшомда  “Uzbek Тigers” ва Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоалари билан рўбарў келишди.  "Унверсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилган баҳснинг 52 кг вазн тоифасида  ўтган йили Сурхондарё мезбонлик қилган Мамлакат чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб терма жамоа сафига қўшилган Худойназар Файзов - Кейбар Авилага қарши рингга кўтарилди. Лекин тажриба ўз сўзини айтди ва Файзовнинг рақиби Колумбия жамоасига ғалаба олиб келди.  60 кгда  Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета ўртасидаги жангда Абдурасулов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг 69 кгда баҳсларга киришган  Маҳмуд Ғоипов ва Александр Ранхел баҳси кутилганидек  ажойиб тарзда ўтди. Боксчимизнинг колумбиялик рақиби тўртинчи раундда маглубиятини тан олиб жангни давом эттира олмади. Шундан сўнг тажрибали спортчимиз  жаҳон рингларида ҳамиша ғалабага эришиб келаётган   81 кг вазн тоифасидаги   Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа билан жанг олиб бориб томошабинларга бокс санъатини моҳирона намойиш эта олди ва жамоа учун муҳим бўлган муваффақиятни олиб келди. Шу куннинг сўнгги учрашуви  +91 кг тоифасидаги боксчилар  Баҳодир Жалолов  ва  Кристиан Салкедо ўртасида кечди. Тажриба борасида анча маҳоратга эга бўлган икки чарм қўл қоп устаси ҳам ғалаба иштиёқида жангларга киришди ва якуний натижага кўра Жалолов мухлислар ишончини оқлади. Манашу тариқа ўзбек ўғлонлари  4:1 ҳисобида ғалабасини нишонлашди.  Ғалаба муборак!!! Балли - Ўзбек йўлбарслари... 
    Подробнее

    Навбатдаги учрашув арафасида


    Хабарингиз бор, эртага Uzbek Tigers жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3- турида Колумбиянинг "Colombia Heroicos" боксчиларини синовдан ўтказади. Шу муносабат билан бугун "CITY PALACE" меҳмонхонасида матбуот анжумани ҳамда тарозидан ўтиш маросими ўтказилди. Анжуманда сўз олган турнир ташкилотчилари мусобақани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари қизғин олиб борганлигини таъкидлаб, оммавий ахборот воситалари ходимлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди. Айтиш керак 1 март куни ўтадиган бу  учрашувда боксчилар52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасида  рингга кўтарилишади.

    Баҳсларда

    52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила
    60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета
    69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел
    81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа
    +91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо ўз маҳоратини намойиш этади.

    Эслатиб ўтамиз, бокс кечаси таэквандо WTF федерациясига қарашли "Универсал" спорт саройида ташкил этилади.
    Подробнее

    Ажойиб бокс кечаси


    27 феврал санасида ўтган Бокс кечаси. Мухлислар орзиқиб кутган бахслар….WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «UzbekTigers» ва «CubaDomadores» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг дастлабки жангида Рио олимпиадаси ғолиби, жаҳон рейтингида  -49 кг вазн тоифасида  етакчи бўлиб турган хамюртимиз  Ҳасанбой Дўсматов  Йоҳаннес Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.  5 раунд давом этган жангда Дўсматов яққол устунлик қилди ва 3:2 хисоби билан илк ғалабани жамоага тақдим этди.  Навбатдаги жанг -56 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида ўтди. Унга кўра Рио олимпиадаси ғолиби ва бироз танаффусдан сўнг ўз ўрнига қайтган  Шаҳобиддин Зоиров рақиби  Робейси Рамиресни имкониятсиз қолдиришнинг уддасидан чиқа олди ва жамоа ҳисобига иккинчи ютуқни қўшиб қўйди. Навбатдаги жангнинг  -64 кг вазн тоифасидаги бахсида  иқтидорли  боксчимиз  Жаҳон чемипонати совриндори Иқболжон Холдоров «Cuba Domadores» вакили Энди Крузга қарши рингга кўтарилди. Беш раунд давомида муросасиз ўтган жанг натижасига кўра рефери  мехмон боксчининг қўлини кўтарди. Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Cuba Domadores» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 кўринишини олди. Навбатдаги жангда 75 кг вазнда  мухлисларнинг эркатойи бўлган, тажрибали спортчи, Жаҳон кубоги соҳиби - Исроил Мадримов ўзи сингари маҳорат борасида анча  тажрибага эга бўлган  Арлен Лопесни  рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди ва умумжамоа ҳисоби 3:1 кўринишини олди.  Кечанинг сўнгги жангида -91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов, Эрисланди Савонга қарши рингга кўтарилди. Айтиш керак бу икки боксчи ҳам аввал учрашишган ва унга кўра мехмон спортчининг қўлит баланд кўтарилган эди. Лекин ўтган вақт мобайнидрақиби тактикасини анча ўрганиб олган Санжар   беш раунд давомида керакли очкони жамғаришнинг уддасидан чиқа олди ва кубалик рақибидан реванш олди. Шундай қилиб бу учрашув 4:1 хисоби билан  «Uzbek Tigers» жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
    Подробнее

    "Uzbek Tigers" ўз юришини давом эттиради


    Бугун пойтахтимиздаги “Сити палас” меҳмонхонасида 27 феврал куни ўтказиладиган учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.  Бутунжаҳон бокс серияларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Uzbek Tigers" жамоаси гуруҳдаги 2- учрашувда  “Cuba Damodores” жамоасига қарши рингга кўтарилади.   Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида кенг спорт жамоатчилиги,  спортчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок  этишди. Тадбирда сўз олган жамоаларнинг мураббийлари  боксчилар  баҳслар  учун жиддий тайёргарлик кўрганлиги ва ҳар бир жанг муросасиз ўтишини таъкидлашди. Шундан сўнг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керак "Uzbek Tigers" жамоасининг  С-1 гуруҳида ўз вазнларида  Рио олимпиадаси ғолиблари  Ҳасанбой Дўсматов, Шахобиддин Зоиров, жаҳон чемпионати совриндори Иқболжон Холдоров, осиё чемпиони  Исроил Мадримов, Жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсуновлар  рингга кўтарилишади. Биз бокс муҳлисларни юртимизнинг етакчи чарм қўл қоп усталарини қўллаб-қувватлашга чорлаймиз.   Бокс кечаси пойтахтимизнинг мухташам “Универсал” спорт мажмуасида  ўтказилади.    
    Подробнее

    Ўзбекистонлик машҳур боксчилар нафақат Тошкентда, балки вилоятларда ҳам ўз жангларини ўтказади

    Uzbek Tigers жамоаси боксчиларининг Термиз шаҳрида ўтиши режалаштирилган WSB таснифидаги жанглари пойтахт Тошкентга кўчирилгач, айрим нашрлар бунга ўз муносабатини билдирди. Мазкур ҳолатни инобатга олган Ўзбекистон бокс федерацияси вазиятга изоҳ беришга қарор қилди.

    WSB мусобақасининг ўтган мавсумида Uzbek Tigers жамоаси Кубанинг машҳур Cuba Domadores клубини Самарқанд шаҳрида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучган ва ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарига катта қувонч улашганди. Шундан кейин жаҳон даражасида тан олинаётган боксчиларнинг қолган вилоятларга ҳам ташрифи режалаштирилди.

    Cuba Domadores жамоасига қарши бу сафарги жанг Термиз шаҳрига тақдим этилганди. Бироқ яқиндагина Тошкентга ташриф буюрган AIBA вакиллари Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашувда бўлиб, WSB обрўсини кўтариш масаласида ўзаро ҳамкорлик қилишни сўради. Бунда телетрансляция масаласи катта ўрин тутиши, шунингдек, ринг ва унинг атрофидаги ҳолатнинг талаб даражасида бўлиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Мазкур учрашувдан кейин бокс федерацияси МОҚ билан ўзаро маслаҳатлашиб, Cuba Domadores ҳамда Colombia Heroicos клубларига қарши икки кун оралиғида ўтадиган жангларни Тошкентга кўчиришга қарор қилди. Бунда биринчи навбатда телетрансляция масаласи ва унинг сифати ҳисобга олинди. Шунингдек, биз билан илиқ муносабатларни йўлга қўяётган AIBA вакилларида яхши таассурот қолдирган ва шароитлари қониқарли бўлган “Универсал” спорт мажмуаси вариантида тўхталинди.

    Термиз учун ваъда қилинган жанглар эса 6—7 апрель саналарига режалаштирилмоқда. Шу куни WSB гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида Венесуэла боксчилари Uzbek Tigers клубига қарши рингга чиқади. AIBA таклифи бўйича, Термиздаги бокс кечасига жиддий тайёргарлик кўрилади. Телетрансляция ва ташкилотчилик юқори савияда бўлиши учун бироз вақт кераклиги инобатга олиниб, федерация бокс кечасининг санасини ўзгартирди, манзил эса сақлаб қолинди.

    Ўз навбатида МОҚ раҳбарияти ҳам нафақат вилоятлардаги бокс мухлисларини хушнуд этиш, балки Ўзбекистоннинг жаҳонда тутган ўрни ва мамлакатда спортга бўлаётган эътиборни муносиб тарзда намойиш қила олиш талабини қўйган. Унга кўра, Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов каби машҳур боксчиларнинг вилоятларда жанг ўтказиш анъанаси сақлаб қолинади. Бироқ ҳамма нарса пухта режа ва юқори ташкилотчилик асосига қурилиши керак бўлади.

    Cuba Domadores ҳамда Colombia Heroicos клубларига қарши жанглар 27 февраль ва 1 март саналарида ўтади. МОҚ таклифи билан бокс оқшомига Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи, 100-сонли полимилит таянч ҳаракати бузилган болалар интернати ҳамда 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ташриф буюради. Уларни “Универсал” спорт саройига олиб келиш учун махсус автобуслар юборилади.

    Ўз навбатида кейинчалик ҳам вилоятларда ўтадиган жангларни томоша қилиш учун юқоридаги каби имконияти чекланган болаларни ўз бағрига олган масканларда шароит бўлади. Uzbek Tigers жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтиб, чорак финалга йўл олса, Самарқанд ва Термиздан кейин, қолган машҳур шаҳарлар ҳам бокс кечаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.

    Подробнее

    Тез орадаОсиё ўйинларида қатнашадиган боксчиларимиз номи маълум бўлади.....


    6-11 феврал кунлари Бухоро вилояти мезбонлик қиладиган  Республика  биринчилиги орқали    аёллар ва ёшлар  орасидан Мамлакат терма жамоасига муносиб нозодларни саралаб беради. Мусобақалар юртимизнинг барча вилоятларидан боксчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Дастурга кўра аёллар 11 вазнда ёшлар эса 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Мутахассисларнинг таъкидлаши бўйича мазкур турнирда кучли учликдан ўрин эгаллаган  чарм қўл қоп усталари халқаро мусобақалар ва қитъа биринчиликларида қатнашиш хуқуқига эга бўлишади. Энг эътиборлиси эса манашу чемпионат жорий йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги Осиё ўйинларида қатнашувчи аёллар терма жамоамиз аъзоларини ҳам аниқлаб беради.
    Подробнее

    Янги зафарлар сари...


    Бокс  бўйича  етакчи спортчиларимиз Тошкент вилояти  Янгиобод ўқув базасида дастлабки тайёргарлик босқичини якунлашди. Йиғинга асосий таркиб, иккинчи ва учинчи рақамли спортчиларимиз жалб этилган бўлиб  тажрибали мураббийлар  машғулот  жараёнида  боксчиларнинг умумжимоний тайёргарлигига катта эътибор  беришди. Машғулотлар дерли икки хафта давом этди.  Иккинчи босқич тайёргарлик Ўзбекистон  бокс федерациясида 23 январ санасидан давом эттирилади ва унда мураббийлар мукаммаллашган дастур асосида тайёргарликни олиб боришади.  
    Айтиш керак WSВ – Бутунжаҳон бокс серияси йўналиши бўйича VIII мавсумида ҳам “Uzbek Tigers” жамоаси баҳсларга киришади. Унга кўра  етакчи чарм қўл қоп усталаримиз  янги мавсумнинг гуруҳ босқичида  аввалги рақиблари  Кубанинг “Cuba Domadores” шунингдек  Венесуэлланинг “Veneszuela Caciques” ва Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоалари билан куч синашади. Илк учрашув 9-10 феврал кунлари Кубада“Cuba Domadores” жамоасига қарши ўтказилади. Унда спортчиларимиздан 52 кгм вазнда Жасур Латипов, 60 кгмда Шунқор Абдурасулов, 69да Махмуд Гаипов, 81 кгмда Зухриддин Махкамов, +91 кгмда эса Баҳодир Жалоловлар рингга кўтарилишади. 
    Подробнее

    Ўзбекистон чемпионлари номи маълум бўлди


    Сурхондарё вилояти 23 -30 ноябр кунлари бокс бўйича катталар ўртасидаги Мамлакат чемпионатига мезбонлик қилди. Қизиқарли ва муросасиз жанглар натижасига кўра 10 та вазн тоифасида терма жамоага муносиб номзодлар номи маълум бўлди.  Айтиш керак Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари бу сафарги чемпионатни ўзгача тарзда ташкил этишди. Авваллари хар бир вазнда вилоятлардан фақат бир нафаргина чарм қўл қоп усталари чемпионлик учун рингга кўтарилган бўлса бу сафар неча нафар спортчи бўлишидан қатъий назар мусобақада иштирок этиш хуқуқи берилди. Шундай қилиб бир хафтадан ортиқ вақт мобайнида ўтиш жангларида ўз сўзларини айтган боксчилар ҳал қилувчи жангларда  Республика чемпионлиги  учун бор имкониятларинидан унумли фойдаланишга харакат қилишди. Шундай қилиб 49 кгм вазнда Тош вилояти жамоаси аъзоси Худойназар Файзов Бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов билан рўбарў келди. Уч раунд давомида икки боксчи ҳам бир-бирлариги имконият бермасликка харакат қилди. Жанглар деярли тенг курашлар остида кечди ва якунда Хубойназар Файзиев олтин медал соҳиби бўлди. Иккинчи учрашувда яъни 52 кгм вазнда Андижонлик Хасанбой Латипохунов Фарғона жамоаси шарафини химоя қилаётган  Абдулло Қучқоров билан бош соврин учун бахс олиб борди ва уч раунд натижасига кўра 3;2 ҳисобида Абдулло Қучқоровнинг ғалабаси билан якунланди. Навбат 56 кгм вазн тиофасида Рио олимпиадаси олтин медали соҳиби Бухоролик  Шаҳобиддин Зоиров ва пойтахтлик Абдулҳай Шорахматовга келди. Албатта Жаҳон рингларида кучлилар қаторида жой олган боксчи билан рингга кўратилиши мураккаб ва қийин вазият лекин Абдулхай рақибига муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсада тажриба борасида анча махоратга эга бўлган Шахобиддин Зоиров 5:0
    Подробнее

    Терма жамоага муносиб номзодлар сараланади....


     Шу йилнинг  23 ноябрдан 30 ноябрга санасига қадар  Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуаси бокс бўйича катталар ўртасидаги Мамлакат чемпионатига мезбонлик қилади.  Чемпионатда  юртимизнинг  барча вилоятларидан  250 нафарга  яқин чарм қўл қоп  усталари 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилишади.  Бу сафарги  мусобақа ўзгача тарзда бўлиб ўтади  ва эътиборли   жиҳати шундаки  аввалги чемпионатларда ўз вазнларда  ҳар бир вилоятдан фақатгина бир нафар спортчи иштирок этган бўлса  эндиликда кучли саналган боксчиларнинг барчаси  ўз маҳоратини хакамлар кўригидан ўтказиш имкониятига эга бўлади. Табийки мусобақа ғолиб ва совриндорлари мамлакат асосий таркибидан жой олган ҳолда келгуси йилги халқаро мусобақаларда  юртимиз бокс шарафини химоя қилади.
    Ўзбекистон чемпионати бош ҳаками Жасур Қурбонов.
    Мусобақанинг финал жанглари 30 ноябр куни бўлиб ўтади. 
    Подробнее

    Энг юқори кўрсаткич боксчиларимизга тегишли бўлди


    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 4-сентябр кеч соат 21.45.
    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ўзгача байрам шукуҳи, терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди.
    Боксчиларимизнинг бу ғалабаси мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган кенг шароитлар юксак самаралар бераётганининг яна бир исботидир.
    Германияда ўтган нуфузли мусобақада 85 давлатдан 280 боксчи совринли ўринлар учун беллашди.
    Унда спортчиларимиз Ўзбекистон бокс мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди.
        – Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашаётган ҳар бир спортчимиз ортида ўзини мана шу даражага етказган Ватанимиз, халқимиз турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди бокс бўйича жаҳон чемпиони Ш.Ғиёсов. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга катта куч-қувват ва ишонч беради.  Жаҳон чемпионатидаги ғалабамизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаймиз.
    Хабар қилганимиздек, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Жасур Латипов кумуш, Санжар Турсунов ва Бектемир Мелиқўзиев бронза медални қўлга киритди.  Юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган боксчиларимизни яна бир бор ғалабалари билан қутлаб қоламиз.
    Подробнее

    Бугун бокс бўйича терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишади


      Германия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати иштирокчи мамлакатларнинг терма жамоалари  учун жиддий синов бўлди. Айнан ушбу дунё биринчилигини 2015 йили Катарда ўтган Жаҳон чемпионати билан солиштирадиган бўлсак. Ўшанда 56 кгмда Муроджон Аҳмадалиев, 64 кгмда Фазлиддин Ғоипназаров, 75 кгм вазнда эса Бектемир Мелиқўзиевлар кумуш медалларига эгалик қилган бўлсалар, Элнур Абдураимов, Элшод Расулов ва Баҳодир Жалоловлар бронза медалига муносиб кўрилган эди. 2013 йилги дунё биринчилигида  бор йўғи биттадан кумуш ва бронза терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйилганди.  Хўш жорий йилги натижаларни айнан манашу  Жаҳон чемпионатлари билан солиштирадиган бўлсак албатта юртимиз чарм қўл қоп усталарининг натижалари  юқори деб айтсак хато қилмаган бўламиз. Хуллас  Германияда ўтган чемпионат якунларига кўра   Куба терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.  Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этди. Чарм қўлқоп усталаримиз жаҳон чемпионатида тўлиқ таркиб билан иштирок этишди ва якунда 6та медални  нақд қилишди. Шохсупанинг энг юқори поғонасига  Шаҳрам Ғиёсов кўтарилган бўлса, ўз вазнларида  Ҳасанбой Дўсматов , Жасурбек Латипов  ва Иқболжон Холдоров  кумуш медал соҳиби бўлишди.  Шунингдек Бектемир Мелиқўзиев  ва Санжар Турсунов  шохсупанинг учинчи поғонасига жойлашишди. Умум ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берди. Бугун яъни 4 сентябр куни кеч оқшом  етакчи боксчиларимиз,  делегация аъзолари юртимизга қайтиб келишади. Мухлисларга ажойиб онларни тақдим этган боксчиларимизни  Тошкент халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги кутиб олади.
    Ғалаба муборак!!! 
    Подробнее

    Маъсулиятли ва хаяжонли жанглар бошланди.....


    Жорий йилдаги энг шов-шувли мусобақалардан бири бу бокс бўйича Германия мезбонлик қилаётган  Жаҳон чемпионати десак муболаға қилмаган бўламиз. Хатто ижтимоий тармоқларда ҳам бокс муҳлислари асосий таркиб спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этаётганлиги қувонарли. Бугун дунё биринчилигида медаллар учун етакчи чарм қўл қоп усталари рингга кўтарилишади ва юртимиз шарафини химоя қилаётган вакилларимиздан  49 кгда  Ҳасанбой Дўсматов -  Колумбиялик  Мартинес Юбержен билан 64 кг вазнда  Иқболжон Холдоров эса АҚШлик  Фредус Рохас билан шунингдек 91 кгмда  Санжар Турсунов  россиялик олимпиада ўйинлари ғолиби  Евгений Тишенко билан финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. 
                   
    Боксчиларимизда жангларда омад тилаб қоламиз!!!

    Подробнее

    Дунё биринчилиги ўзининг кульминацион нуқтасига келди


    29 август  баҳслардан сўнг мусобақанинг барча ярим финалчилари  маълум бўлди.  Кеча оқшом  ўтказилган  баҳсларда  барча 9 боксчимиз рингга  кўтарилди  ва  улардан  6  нафари  ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди.

    Одатда ҳакамларга  нисбатан  одил дея баҳо беришади лекин ютуқ бўлиб турган вақтда ҳам нотўғри баҳо беришсачи унда нима дейиш мумкин?...  Чорак финалда рингга кўтарилган кучли боксчиларимиздан бири  Исроил Мадримов айнан  ҳакамларнинг хатоси туфайли  Жаҳон чемпионатини   чорак финалдан тарк этишга мажбур бўлди.  Баҳодир Жалолов ва Элнур Абдураимов  эса  рақибларига  жангда  мағлуб  бўлишди.   Ярим финалга етиб келган Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов, Санжар Турсунов ва Бектемир Мелиқўзиев жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилишди. Ярим финал баҳслари 31 август ва 1 сентябрь кунлари ўтказилади. Унга кўра

    49 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Мартинес-Ривас (Колумбия)

    52 кг. Жасурбек Латипов - Ким Инк Ю (Жанубий Корея)

    64 кг. Иқболжон Холдоров - Фредус Рохас (АҚШ)

    69 кг. Шаҳрам Ғиёсов - Аблаихан Жуссупов (Қозоғистон)

    81 кг. Бектемир Мелиқўзиев - Жозеф Вард (Ирландия)

    91 кг. Санжар Турсунов - Евгений Тишенко (Россия, олимпиада чемпиони) билан финал йўлланмаси учун бахсларга киришади.
    Подробнее

    БОКС тўғрилангани


    Бугун Жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари ўтказилади. Ўзбекистонлик боксчилар 9 вазн тоифасида рингга кўтарилишади. Маъсулиятли ва жиддий жангларда вакилларимизни қўллаб қувватланг!!!
     52 кгвазнда Жасур Латиповнинг чорак финалдаги рақиби Колумбиялик Авилла Сегура Себер бўлади.
        81 кгмдаги боксчимиз Бектумир Мелиқўзиев  Қозоғистонлик  Эрик Алжанов билан рўбарў келади.
             69 кгмдаги ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Англиялик Пат Маккормак билан ярим финал йўлланмаси учун жанг  олиб боради.
             60 кгмдаЭлнур Абдураимов  Грузиялик Отар Эраносянга қарши рингга кўтарилади.
             64 кгмда Иқболжон Холдоров мезбон боксчи Артём Харутюнан билан
             +91 кгмдаБаҳодир Жалолов Қозоғистонлик Камишбек Кункабаев
              49 кгмда   Ҳасанбой Дўсматов Хиндистонлик Амит билан
              75 кгмда  Исроил Мадримов эса АҚШлик  Трой Ислей билан
              Шунингдек 91 кгмда  ёш  иқтидорли боксчимиз Санжар Турсунов эса   Голландиялик Рой Корлин билан бахсларга киришади......        
    Подробнее
    
    Страницы: 12345 ... 18Следующая
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz