Узоқ йиллар мамлакатимиз спорти ривожига ҳисса қўшган фахрийлар доимо эътиборда. Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши бугун ана шундай 3 нафар фидойини тақдирлади. МОҚда ўтган тадбирда Кенгаш раиси Баҳодир Махситов ва бир гуруҳ фахрийлар иштирок этишди.
Унда МОҚнинг собиқ раҳбари, ҳозирда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Малик Бабаев, шунингдек, футбол фидойилари Азиз Алимов ҳамда Гелий Согонов расман спортимиз фахрийлари қаторига киритилди. Баҳодир Махситов ҳар уч мутахассисга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонини топширар экан, уларнинг кўп йиллик самарали меҳнати учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.