Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокснинг қисқача ривожланиш тарихиқиқска тарих ривожланиш бокса Ўзбекистонда


     

         Ўзбекистонда Боксни ривожланиш тарихи СССР да хизмат кўрсатган устоз Сидней Джаксон Львович номи билан узвий боғлиқ. У енгил вазнда Америкадаги энг машхур боксчилардан бири эди.Биринчи жахон урушини Сидней Джаксонни Петербургда турне ўтказаётган вақтда қарши олди. АҚШ га қайтиш вақтинчалик мумкин эмас эди. Россияда АҚШ элчихонасидан уйга қайтишга рухсат ололмагач, Джаксон Тавсия хатлари билан Тошкентга жўнаб кетди. Шу ерда уни Октябрь инқилобиқарши олди ва у шу ерда қолишга ахд килди. Фуқаролик уруши йилларида Сидней Джаксон интернационал бригада аъзоси, халқ иши учун қўрқмас курашчиэди.  Фуқаролик уруши тугагандан сўнг, Джаксон Тошкентга қайтиб келди  ва спорт буйича мураббий этиб тайинланди. Ўзбекистонда боксни ривожланиш тарихи шу вақтдан бошланади. 
         1921 йилда Иккинчи Уртаосиё Олимпиадасида биринчи бокс бўйича кўрсатгичжангла рўтказилган. 1922 йилда Самарқанд  шаҳрида хам бокс бўйича  курсатгич чиқишлар ташкил этилган.
         СССР да биринчилик аҳамиятини касб этган, “Динамо” томонидан ташкиллаштирилган йирик шаҳарлараро мусобақа Москвада 1923 йилда бўлиб ўтди. 1922 йилдан 1926 йилгача Бухоро вилояти Когонда бокс бўйича мураббийлик қилган Константин Никитин ўрта вазнда биринчиликни қўлга киритган. Генерал-лейтенант Биязи раҳбарлик чоғида В.И. Ленин номидаги ҳарбий билим юртида ҳам бокс секцияси ташкил этилган.
         Николай Овсянников раҳбарлик қилаётган “Геркулес” жамиятида ҳам 1924-1925 йилларда бокс секцияси ўз фаолиятини олиб борган.
         1926 йилда Константин Никитин (ҳозирда профессор, тиббиёт фанлари доктори), биринчи СССР чемпонатида иштирок этиб иккинчи ўринни олган ва кумуш медалга сазовор бўлган,.
         1928 йилда Л.Любицкий ва А.Кисилев янги бокс секциялари ташкил этишди. Машқлар жараёнида спортчилар бир вақтнинг ўзида спортнинг хар-ҳил турлари билан шуғулланишган, бу эса ўз вақтида шуғулланувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини оширган ва соғлиғини мустаҳкамлаган. Ўзбекистонлик боксчилар машқ қилиш услуби профессионал боксчилар услубини эслатарди, чунки С.Л.Джаксонни ўзи Америкалик профессионал боксчи эди. Бу вақтда Совет Иттифоқининг турли шаҳарларига боксчиларнинг жуда кўп  чиқиши амалга оширилмоқда эди, бу зса ўз вақтида ўзбек бокс мактабининг ривожланишига олиб келар эди. Бокс секциялари олий ўқув юртларида ташкил этилди, Тошкент Давлат Университетида, тиббиёт, политехника институтларида.
         Ўртаосиё индустриал институти талабалари Т.Байбеков, С.Аганов, Н.Каширин, А.Абдурасулов, Т.Акаев Республикадаги 1936-1938й.талабалари ўртасидаги энг кучли боксчилар деб ҳисобланар эди. Уларни С.Л.Джаксон машқ қилдирган.
         Биринчи Ўзбекистон биринчилиги мусобақалари 1935 йилда ўтказилган, бу пайтда  Республикамизнинг Когон, Қўқон, Фарғона, Андижон шаҳарларида бокс ривожланган эди.
     
    Энг енгил вазнда биринчи ўринни эгаллаган                                 Давидов Р.(Тошкент)
    Энг енгил вазнда                                                                                   Любицкий Л.(Тошкент)
    Ўртаенгил вазнда                                                                                  Лошинин(Тошкент)
    Енгил вазнда                                                                                           Удалов(Фарғона)
    Яримўрта вазнда                                                                                   Индин(Тошкент) 
    Ўрта вазнда                                                                                             Дереникьян(Тошкент)
    Ўртаоғир вазнда                                                                                     Гонгадзе(Тошкент)

         1935 йилда Қўқонда Москвалик бокс устаси Пилов бокс мактабига раҳбарлик қилган, Тошкентга эса машҳур боксчи Петр Фастов бир ойга таклиф қилинган, у Республика терма жамоаси билан ўқув амалий машғулотлар олиб борган.
         1936 йилда Тошкентга оғир вазнда СССР чемпиони Н.Королев ташриф буюрган.  Ўзбек боксчилари М.Франк, А.Борзенко, Г.Гунгадзе, А.Абдурасулов, И.Давидов ва бошқалар Н.Королев билан биргаликдаги машқлар жараёнида жангда янги тактик режаларини ва рақибни оғир ахволга солиб қўйиш усулларини ўрганишар эди. Шу йил Тошкентда пионерлар саройи очилди, шу саройда С.Л.Джаксон бошчилигида бокс секцияси фаолият юритар эди, у ердан Владимир Карпов, ҳозирда Совет уюшмасининг қаҳрамони, СССР ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби, Б.Газизов, А.Борзенко, Михаил Меш, А.Сидоров, К.Григорянц, Г.Хурманвин каби ажойиб боксчилар етишиб чиққан.
         1936-1937 йилларда таътил вақтида Тошкент жисмоний тарбия билим юртида марказий жисмоний санъат олийгоҳининг талабаси А.Федяев ишлаган, ўқишни тамомлагач эса у Тошентга ишлагани келган.
         1939 йилда бос МҲШ мажмуасига иккинчи даражали бўлиб қўшилди. Бу мураббийларга боксчиларни ҳар томонлама тарбиялаш вазифасини берди, “Очиқ ринг” сингари мусобақалар ўтқазила бошлади, бошқа Республика боксчилари билан учрашувлар , ўсмирлар бокси машхурлаша бошлади.
    Уруш олди йилларида Ўзбекистонниг машҳур босчилари:М.Меш, З.Титов, Б.Арахедям, М.Франк, А.Борзенко,В.Карпов,Ф.Газизов, Гонгадзе, Л.Любиций, А.Федяев, Пуусеп ва бошқалар.
         Уруш кўп спортчиларни спорт машғулотлардан ажратиб олди ва спортчиларимизнинг ирода жанговорлик   хислатларига синов бўлди.Кўп ўзбек боксчилари фронтга кетишди ва қаҳрамонликлар кўрсатишди. Владимир Карпов уруш йилларида ўз разведчик дўстлари билан  79  тилни қўлга олишда иштирок этган ва Совет уюшмасининг қаҳрамонига айланган. Бокс, спорт билан шуғулланиш уни уруш йилларида тирик қолишига ёрдам берган. Ҳозирда Владимирь Васильевич Карпов – ёзувчи,  кўпгина асарлар муаллифи, СССР ёзувчилар Уюшмасининг биринчи котиби.
         Ўзбекистонниг бир неча маротаба чемпиони Андрей Борзенко афсонавий жасорат кўрсатди.Яраланган холатида у фашистларга асир тушиб Бухенвальд концлагерига юборилган эди. Урушгача у Ўзбекисон чемпиони эканлигини билиб қолишгач, мусобақа уюштиришди, Борзенко бу мусобақада Германиялик чемпион билан учрашди. Очликдан ҳолсизланган, яраланган Борзенкога дўстлари ғамхўрлиги уни беркитиб овқатлантиришаётгани куч берди. Жангга чиққан Борзенко ўзининг мустаҳкамлигини, юртига муҳаббатини кўрсатиб жангни ютди, душманни нокаутга учратди.
         Уруш йилларида Тошкент ва Республиканинг бошқа шаҳарларидаги бокс секиялари иш фаолиятини тўхтатмади. Энди улар фронтга ишчи кучлари тайёрлашар эди, Бокс сувор ҳарбий ва ҳунарманчилик билим юртларида ҳарбий-жисмоний тайёргарлик дастурига киритилган эди. Ўзбекистонда биринчи спорт усталари ака-ука Давыдовлар бўлишди, улар СССР чемпионатларида совриндорлар эди.Илья Давыдов уч карра совриндор бўлган(1944,1946,1947 йилларда), Рубен Давыдов  эса 1945 йилда.
         1946 йилда Ўзбекистон боксчилари Совет уюшмасининг биринчилигида иштирок этиб, норасмий ҳисобда умумий гуруҳлар аро 4 чи ўринни эгаллашди. Гуруҳ таркибида бўлганлар: ака-ука Рубен ва Илья Давыдовлар, Л.Гороховский, О.Пирожко, Б.Газизов, гуруҳ мураббийи С.Л.Джаксон.
         1947 йилда Ўзбекистон босчилари мамлакат биринчилигида(ўсмирлар ва катталар) иштирок этиб, умумий гуруҳлар аро бешинчи ўринни эгаллашди.Бу вақт оралиғида янги ўзбек босчилари номи пайдо бўлди: А.Зисман, Ж.Шадқбеков, Л.Буров, И.Изаков, А.Галиаскаров, А.Анисимов, Л.Джаксон, С.Либерман.
         1948, 1950, 1952, 1954, 1957 йилларда бокс қўшилган  Ўртаосиё Республикалари ва Қозоғистонда Спартакиадалар бўлиб ўтган. Ҳар хил вақтда совриндор бўлганлар:А. Зисман (яримўрта вазнда), Е.Кузнецов(ўрта вазнда), М.Франк(ўртаоғир вазнда), В.Агаронов(1. Энг енгил вазнда, 2.ўртаенгил вазнда), Н.Хуснутдинов(енгил вазнда), Ф.Васильев(енгил вазнда), А.Топчий(ўрта вазнда), А.Баранов(оғир вазнда). Лекин гуруҳ хисоботи бўйича Ўзбекистон боксчилари доим Қозоғистондан кейинги иккинчи ўринда бўлишган.
         Владимир Агронов, Федор Васильев ваАлексей Барановлар шу вақтда СССР спорт усталари бўлишган.1954 йилда ССсР да бўлиб ўтган гуруҳлар биринчилигидаги Ўзбекистон босчиларининг қатнашишини энг яхши деб хисобласа бўлади, у ерда улар тўққизинчи ўринни эгаллашган. Гуруҳ учун республика чемпионлари Ш.Закиров(кичиги), В.Агаронов, В.Микрюкол, Ф.Васильев, Ш.Закиров(каттаси),Н.Хуснутдинов, С.Поляков, В.Мисюра, е.Кузнецов, И.Юсуповлар иштирок этишган. “Совет спорти” газетасида ўзбек боксчилариниг техникғтактикаси ва жисмоний тайёргарлиги анча яхшиланганлигига урғу берилган эди.
         СИ  Спартакиадаси  бошланиши,  У`збекистонда бокснинг оммавий ривожланишига олиб келди.  Куйидаги жадвалда Узбекистонлик спортчилар Совет Иттифоқимиллатлари орасида қандай натижаларга эришганликлари ку`риниб турибди.
     

     
     

      1956 1959 1963 1967 1971 1975 1979 1983 1986 1991
    Жами нишонлар 1 1 4 2 3 6 2 3 3 7
    Олтин - - - - 2 1 - 1 - 1
    Кумуш 1 1 1 1 - 2 1 1 1 1
    Бронза - - 3 1 1 3 1 1 2 5
    Жамоанинг
    эгаллаган у`рни
    15 8 5 5 6 2 6 8 10 4
     
     
    Узбекистон жамоасининг мувофффакияти СИ миллатлари VI-ёзги  Спартакиадасида (умумий   жамоанатижаларигакура2-урин, 6 тамедальжумладан:  1 та олтин медаль– Р. Рискиев(75кг),    2 такумуш Ф.Пак(54кг), Н.Анфимов(81кг), 3 та бронза– И.Муллаев(48 кг), А.Кадир-Ахунов (63,5 кг.), В.Юдин (67 кг)  ку’тарилди.
    •  1973 йил у’смирлар у`ртасидаги  СИКубогида Узбекистон терма жамоаси 1-уринни эгаллади.
    •  1978 йил Тошкентда у’тказилган  Бутунитиффок мактаб Спартакиадасида  Узбекистон боксчилари умумий  жамоалар орасида           1-уринга сазовор бу’лдилар.
         1990 йилга келиб, республикамизнинг 4 та болалар спорт жамияти (ПР «д» «ТР» СА)да, ШИСПда 4 та булим:  Тошкентда 1 та, Андижонда 1 та, Самаркандда  2  та  хамда  35та бокс бу`лими жумладан  82-Болалар-усмирлар  спорт мактабида,  3-Болалар-усмирлар олимпия захиралари спорт мактабида бокс спорт тури кенг тарғиб қила бошланди.
         1928 йилда Узбекистон Бокс Федерацияси ташкил этилди. Федерацияга Сидней Львович Джексон  20 йилдан ортик раислик қилди. Хозирги кунда Федерацияга «Узбекистон темир йуллари» Давлат акциядорлик компанияси раиси Раматов Ачилбай Жуманиязович раислик қилмокда.
    Газеталардаги маколалар ва фахрийлар билан булган савол-жавобларга қараганда,чемпионатлар (аввал биринчиликлар) 1935 -йилдан буён у’тказилиб келинмокда. Урушга қадар давргачаМ.Меш, И.Давидов, А.Борзенко, М.Франк, А.Федяев, Б.Аралехям В.Титовлар бир неча марта чемпионликни ку’лга киритишган. Урушдан кейинги даврдан  то 1957- йилга қадар ака-ука Давидовлар, И.Иванов, Л.Джаксон, М.Ортембер, С.Либерман, Ф.Васильева, Н.Хуснутдинов, В.Бахарев, В.Воробьев, В.Агороповлар  ку’пкарра чемпионликунвонига сазовор бу`лишган. 1957-1967 йилларда эса А.Цой, Р.Рахманов, Т.Гулямов, А.Тончий, В.Крестников, Б.Гранаткин, И.Будман, В.Шаров, Е.Шерстнев, Х.Садиков, А.Баранов, В.Островский, П.Харламтун, В.Базарнов, А.Моршнев ва бошқалар чемпионлик белбоғини тақишган.
         Узбек бокс мактаби айниқса 1967-1976 йилларда  ривожланди. Ушбу йилларда  иқтидорли боксчиларни етиштириб берган янги бокс марказлари очилган, жумладан  Самарканд бокс мактабини ташкил этиб, истиқболи порлоқбоксчиларни тарбиялаган Узбекистонда ҳизмат ку’рсатган Панарин Анатолий Романовичдир. Мактабда ака-ука Александр ва Николай Анфимовлар, Н.Савильев, А.Назаров, М.Габриэлов, А.Сааков, М.Хасановлар тарбияланиб, СССР ЦС терма жамоаси аъзолигида  Халкаро мусобакаларда иштирок этишган. Булар орасида Ҳалкаро тоифадаги спорт устаси, у`смирлар у`ртасида Овропа чемпиони, СИчемпионати совриндори, Мюнхендаги ХХ Олимпия уйинлари катнашчиси Николай Анфимов  ёркин юлдузга айланди. Фарғонада рингнинг уз усталари Х.Садиков, В.Юдин, А.Шпилев, В.Гаренко, Е.Кочкин ва бошкалар пайдо бу`лишди.
         Фаргона регионининг рахномаси Халкаро тоифадаги спорт устаси, СИчемпионатлари финалисти ва совриндори, халкаро турнирларнинг ғолиби Владимир Юдиндир. Марказдан йирокда ККАССР Коракалпогистон Республикасида хам бокс усталари етишиб чикди. А.Канашкин усмирлар у`ртасида СССР биринчилиги ғолиби, М.Абреймов ва М.Нурикеев усмирлар у`ртасида СИ Кубоги совриндорлари,  Бутуниттифок мактаб спартакиадаси ғолиби Т.Ибрагимовлар шулар жумласидандир.
         Бокс бу`йича барча тадбирлар маркази бу`лмиш Тошкентда СИчемпионлари, ЦС ва халкаро турнирлар ғолиблари етишиб чикди. СИчемпионлигини  биринчи бу`либ енгил вазн тоифасида Халкаро тоифадаги спорт устаси Мехнат захиралари тарбияланувчиси Николай Хромов кулга киритди. У 1970 йилда хурматли унвонни ку`лга киритиб, кейинги йили ушбу муваффакиятни яна кайтарди. 1971 йил Европа биринчилигида хам совриндор  бу`лди.  Хозирги вактда Хромов Николай Дмитриевич Москвада яшаб, ёшлар у`ртасида СИтерма жамоаси мураббийи лавозимида ишламоқда.
         Руфат Рискиев албатта жамоа рахнамоси бу`либ – СИда хизмат ку`рсатган  спорт устаси, 1974 йил жахон чемпиони, Монреалдаги ХХIОлимпия уйинлари кумуш медаль сохиби, бир неча бор СИчемпиони ва совриндори, ку`пгина халкаро турнирлар ғолиби.  Унинг мураббийи СИда хизмат ку`рсатган  мураббий Б.А.Гранаткиндир.
          Ушбу давр мобайнида Узбекистон у`зининг боксчилари билан донг таратди.  СИ  чемпионати,  халкаро турнирлар  финалисти,  совриндорлари ака-ука Григорий ва Изольт Муллаевлар, Абдулла Кадир-Ахунов, Куришко Виктор, Шабельников В., Ефимов Виктор, Ниязов Борис, Пак М., Могилин Г., Усманов Ботир, Ли А.,  Грубов  Д., Алексеев В.  ва бошкалар Узбекистон  байроғини,  шухратини  дунёга  таратишди. 
         Б.П. Норкин, В.П.Романов, Ш.С. Касимов, А. Д. Дин, Н.Х. Хуснутдинов, В.Г. Бойченко каби республикада хизмат ку`рсатган атокли мураббийлар гурухи вужудга келди. Гурухга  республикада хизмат ку`рсатган мураббий, биология фанлари номзоди Франк Михаил Борисович раҳбарлик қилди.
         Р. Рискиев, ака-ука Анфимовлар, ака-ука Муллаевлар, В. Юдин, А. Кадир - Ахунов, В.Куришко,  Д. Грубов каби етакчи боксчилар катта рингда уз чикишларини нихоясига етказишлари,  1977 йил Ф.ПакСИчемпиони бу’лишига карамасдан  боксда натижаларни пасайиб кетишига олиб келди. 1978 йилда Узбекистон у` кувчилар жамоаси Бутуниттифок спартакиадасида биринчи у`ринни эгаллади. 1981 йилда эса СИчемпионатида Узбекистондан учнафарчемпион:
    Абдукодиров Зоир -  Ангрен        «Д»       48 кг.
    Василенко Сергей   -  Фарғона     «СА»     71 кг.
    Шин Владимир       - Олмалик      «СА»     81 кг.
     
    1984 йилда Ринат Тришаев -81 кг. СИчемпиони.
         Терма жамоанинг асосий натижаси  СИхалклари Спартакиадаги иштироки бу`лди,  кейинчалик натижалар пасайганлигини жадвалда ку`ришимиз мумкин  (1979 й. 6-урин, 1983 й. 8-урин, 1986 й. –х).
         Ф.Пак, С.Василенко, В.Шин, Х.Макчанов, Г.Ильясовлар  СССР  (халкаро тоифадаги) спорт усталиги бу`йича белгиланган меъёр талабларини бажардилар.
    Владимир Шин – 1979 йил Жахон Кубоги ғолиби, 1981, 1983 йилларнинг  икки карра  СССР чемпиони, 1982 йил Жахон чемпионати бронза медали сохиби.
         Гамлет  Ильясов (Самарканд ПР) – 1987 йил у`смирлар у`ртасида Жахон чемпионати ғолиби.

        Ўзбекистонда ўша йилларда Толиб Исроилов, Қосим Рахимов, Ильяс Рахимджанов, Артур Григорян, Алишер Ахроров, Исомитдин Парпиев, Игорь Бунин, Фарход Арсланов, Игорь Медведев, Булат Белорасов, Хамид Турсунов, Фарход Бакиров, Нариман Атаев, Илья Журавлев каби катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги боксчиларнинг янги номлари, СССР биринчилиги совриндорлари пайдо бўлди. Владимир Николаевич Шин ЎзСССР терма жамоасининг мураббийи этиб тайинланди.
     
    1990 йил Сиэтлда илк маротаба ўтказилган “Яхши Ният” ўйинларида  Артур Григорян олтин медални қўлга киритди.
     
    1991 йилда Артур Григорян Минск шаҳрида ўтказилган Собиқ Иттифоқ халқлари Спартакиадаси чемпионига айланди. Ушбу мусобақада Олег Маскаев кумуш, Х.Турсунов, Н. Султанов, Н. Атаев, М. Китабов, И. Бунинлар бронза медални қўлга киритиб,  умумкоманда ҳисобида учинчи ўринни эгалладилар.
    1991 йил Ўзбекистон мустақил республика мақомига эга бўлгандан сўнг, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг герб ва байроғига эга давлат сифатида мусобақаларда иштирок эта бошлади.
    1991 йил А. Григорян Австралияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати кумуш соҳибига айланди.
    1992 йил  А. Григорян МДҲ Чемпионатида олтин, Б.Белорасов бронза медални қўлга киритди.
     
    Спортчиларимизнинг Тампера шаҳрида (Финлядия) ўтказилган жаҳон чемпионатида илк бор мустақилликдан сўнг иштирок этиши 1993 йилдаги энг муҳим воқеа бўлди. 51 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Ҳикматилла Аҳмедов кумуш медал совриндорига айланди.
     
    1994 йил Хиросима шаҳрида спортчиларимизнинг Осиё ўйинларидаги иштироки натижалари жуда салмоқли бўлди. Хусусан,  иқтидорли боксчиларидан А. Авазбоев ва О.Маскаев 91 кг гача ва 91 кг дан юқори бўлган энг оғир вазн тоифаларида иштирок этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айландилар. Ғалабалари шарафига Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.  Наримон Отаев (67 кг) ва Дилшод Ёрбеков (75 кг) бронза медал совриндорларига айландилар.
     
    1995 йил Германия пойтахти Берлин шаҳридаги Жаҳон чемпионатида Дилшод Ёрбеков (75 кг) бронза медални қўлга киритди.
     
    1996 йил Атланта шаҳри (АҚШ)даги XXVI Олимпия ўйинларида ўзбек боксчилари мустақил жамоа сифатида илк бор иштирок этдилар. Карим Тўлаганов шиддатли жангларда, қатнашиб, бронза медали соҳибига айланди.
     
    1997 йил Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтган IX жаҳон чемпионатида терма жамоамиз сафида қатнашган Р.Чагаев жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
     
    1998 йил Ўзбекистон боксчилари бутун Осиё минтақасида энг кучли эканликларини яна бир бор намоиш этиб, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган навбатдаги Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгалладилар. 64 кг вазн тоифасида Мухаммадқодир Абдуллаев , 81 кг Сергей Михайлов вазн тоифасида  ва +91вазн тоифасида Руслан Чагаев  Осиё ўйинлари чемпионларига айландилар. Тўрт нафар спортчимиз 57 кг вазн тоифасида Т.Турғунов,  75 кг вазн тоифасида Д. Ярбеков , 54 кг вазн тоифасида Т. Туляков ,  60 кг Т. Сулаймонов кумуш, 67 кг вазн тоифасида Н. Атоев  ва +91 вазн тоифасида Л.Закиров  бронза медали соҳибига айландилар. 
     
    1999 йил боксчиларимизнинг Хьюстон шаҳрида  (АҚШ) бўлиб ўтган Х Жаҳон чемпионатида қатнашиб улкан ютуқларга эришдилар. Бунда андижон бокс мактаби вакилларидан М. Абдуллаев (64 кг), Ў. Хайдаров (75 кг) олтин, Т. Турғунов (57 кг) кумуш медалга сазовор бўлиб, умумкоманда ҳисобида учинчи ўринни эгалладилар.
     
    2000 йил Сидней, Австралиядаги XXVII Олимпия ўйинларида, жаҳон бокси етакчиларидан бири М.Абдуллаев Олимпия чемпионига айланди. С.Михайлов (81 кг) ва Р.Саидов (+91) Олимпия ўйинлари бронза медалларига сазовор бўлдилар.
     
    2001 йил Белфаст шаҳридаги (Шимолий Ирландия) Жаҳон чемпионатида +91 кг вазн тоифасида Р.Чагаев олтин, 75 кг вазн тоифасида Ў.Хайдаров, 64 кг вазн тоифасида Ш.Хусанов бронза совриндорига айланди. 
     
    2002 йил Пусан (Корея)да ўтказилган 14 Осиё Ўйинларида 64 кг вазн тоифасида Д.Махмудов, 91 кг вазн тоифасида У.Хайдаров, 54 кг вазн тоифасида И.Бердиев, +91 кг вазн тоифасида Р.Саидов, 81 кг вазн тоифасида С.Михайлов олтин, 60 кг вазн тоифасида Б.Хидиров кумуш, 69 кг вазн тоифасида Б.Сарсекбаев, 64 кг вазн тоифасида Ш.Хусанов, 71  кг вазн тоифасида С.Наимовлар бронза медални қўлга киритдилар.
     
    2003 йил Таиланд шаҳридаги (Бангкок) Жахон Чемпионатида 64 кг вазн тоифасида Ш.Хусанов кумуш, 57 кг вазн тоифасида Б.Султанов, 64 кг вазн тоифасида Р. Саидовлар бронза медали соҳибига айландилар.
     
    2004 йил Афина (Греция)даги Олимпия ўйинларида 54 кг вазн тоифасида Б.Султанов ва 81кг вазн тоифасида Ў.Хайдаровлар бронза медалини қўлга киритдилар.
     
    2005 йил Хитойдаги Жаҳон Чемпионатида 64 кг вазн тоифасида Д.Махмудов кумуш, 81 кг вазн тоифасида У.Хайдаров, 91 кг вазн тоифасида Ж.Матчонов бронза медал соҳибига айландилар.
     
    2006 йил Доха (Қатар)даги 15 Осиё Ўйинларида 57 кг вазн тоифасида Б.Султонов, 75 кг вазн тоифасида Э.Расулов, +91 кг вазн тоифасида Р.Саидов олтин, 91 кг вазн тоифасида Ж.Матчонов кумуш, 60 кг вазн тоифасида Б.Хидиров, 64 кг вазн тоифасида Д.Махмудовлар бронза медалини қўлга киритдилар.
     
    2007 йил Чикаго (АҚШ) даги Жаҳон Чемпионатида 81 кг вазн тоифасида А.Атоев олтин медаль совриндорига айланди.
     
    2008 йил- Пекин (Хитой) даги 29 Олимпия Ўйинларида 60 кг вазн тоифасида Д.Махмудов ва 81 кг вазн тоифасида Э. Расулов 5 ўринни эгалладилар.
     
    2009 йил Милан (Италия)даги Жаҳон Чемпионатида 75 кг вазн тоифасида А.Атоев олтин, 81 кг вазн тоифасида Э.Расулов кумуш, 57 кг вазн тоифасида Б.Султонов, 69 кг вазн тоифасида Б. Махмудовлар бронза медални қўлга киритдилар.
     
    2010 йил Гуанжоу шаҳридаги (Хитой) Осиё чемпионатида 81 кг вазн тоифасида Эльшод Расулов олтин медални қўлга киритиб, Осиё Чемпионига айланди. 75 кг вазн тоифасида А. Атоев ва 69 кг вазн тоифасида У.Рахмоновлар кумуш, 64 кг вазн тоифасида С.Рахмонов ва 60 кг вазн тоифасида Х. Таджибоев бронза медалларга сазовор бўлдилар.
     
    2011 йил Баку шаҳридаги (Озарбайжон)  52 кг вазн тоифасида Ж.Латипов ва 81 кг вазн тоифасида Э.Расулов бронза медал совриндори бўлдилар.
     
    2012 йил Лондон шаҳридаги (Буюк Британия) Олимпия Ўйинларида 75 кг вазн тоифасида Абосс Атоев бронза медал совриндори бўлди.
     
    2013 йил Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон Чемпионатида вазни 52 кг.гача бўлган Жасурбек Латипов кумуш медал соҳибига айланди.  81 кг вазн тоифасида Ойбек Мамазулунов  бронза медални қўлга киритди.
     
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz