[2020-10-28 18:48:44] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Анонс: Олимпия захиралари колледжлари ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионати


    Шу йилнинг, 2-9 февраль кунлари Бекобод шаҳриннг “Ёшлик” спорт мажмуасида Олимпия захиралари колледжлари ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон бокс Федерацияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари билан ҳамкорликда ташкил этаётган мусобақада, Республикасмизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд боксчилар ўзаро беллашишади. Мусобақада Республика олимпия захиралари колледжи боксчилари ҳам иштирок этадилар. Чемпионат 11 вазн тоифаси бўйича ўтказилади.
    Бош хакам Закиров Обитжон.
    Подробнее

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир


    Жорий йилнинг 28 январидан 2 февралига қадар, Бишкек (Қирғизистон) шаҳрининг Кожамкула спорт Саройида,  Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича 39-Ҳалқаро турнир ўтказилади. Ушбу турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Тоджикистон, Хитой, Туркманистон, Россия, Мўғулистон, Таиланд, Эстония, Литва ва Қирғизистонлик 160 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Мусобақа 10 та вазн тоифаси бўйича, AIBA қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркибига: Камолжон Мелиев (оғирлик вазни 49 килограммгача), Аброржон Кодиров (52 кг.гача),
    Подробнее

    Анонс: Якуний АРВ учрашуви


    2015 йилнинг 30 январида Астана шаҳрининг (Қозоғистон) “Дуалет” спорт мажмуасида АРВ (AIBA ProBoxing) турнирининг биринчи мавсум  якуний учрашуви бўлиб ўтади. 60 килограмм вазнда рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмаси учун қозоғистонлик БерикАбдрахманов билан куч синашади. Аввалги жанглар натижасига кўра, ҳар иккала спортчи мағлубиятга учрамай, ўз  ҳисобига учта ғалабани киритди. 8 раунддан иборат якуни жанг Олимпиаду-2016иштирокчисини аниқлаб беради.
    Подробнее

    APB чемпионлик камари Астана шаҳрига олиб келинди


    2015 йил 19 январь куни Сеулдан Қозоғистон бокс Федерациясига  APB чемпионлик камари олиб келинди. 30 январь куни бўлиб ўтадиган якуний баҳсда камар чемпионга тақдим этилади.
    Камар қора теридан ишланган бўлиб, марказдаги кўп қиррали шаклдаги медальон ичида «APB champion» ёзуви бўлиб, AIBA логотипи ўрнатилган. Медальон ўнг ва чапида «APB», «AIBA ProBoxing», «60kg» ёзувлари битилган. Камар 2 килограмм 680 грамм оғирликни ташкил этади.
    Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш  ва 60 килограмм вазнда чемпион унвонига сазовор бўлиш учун ўзбек боксчимиз Хуршид Тожибоев қозоғистонлик Берик Абдурахмановга қарши рингга кўтарилади.
    Подробнее

    Ўзбекистон бокс Федерациясида учрашув ўтказилди


    2015 йилнинг 10 январида Ўзбекистон бокс Федерацияси раҳбарияти Федерация йиғилишлар залида, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан учрашди.
    Учрашувда Ўзбекистонда аёллар боксини ривожлантириш ва такомиллаштириш, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган ўқув-йиғин машғулотлари, терма жамоамизнинг халқаро турнир, Жаҳон ва Осиё Чемпионатларида иштироки ҳамда, энг муҳим вазифа- 2016 йил Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш масалалари мухокама этилди.
    Учрашувда Ўзбекистон бокс Федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Ташматов Ш.Р., Ўзбекистон МОҚ Раисининг биринчи ўринбосари Турдиев Ф.К. иштирок этди.
    Подробнее

    Янги йил байрами табриги!


    Ўзбекистон бокс Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантишини қўллаб-қувватлаш жамғармаси юртдошларимизни Янги йил аййоми билан муборакбод этади! Янги йил барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий осойишталик ва Юртимиз гуллаб-яшнаши йўлидаги меҳнатларингиз ва съай-ҳаракатларингизга омад тилаб қоламиз!
    Подробнее

    Ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон кубоги якун топди


    2014 йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олимпия захиралари бокс мактабида, Ўзбекистон бокс Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ғамкорликда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ташкил этилган Ўзбекистон Кубоги ўз ниҳоясига етди. Юртимизнинг барча вилоятлардан ташриф буюрган 1999-2000-йилларда туғилган 200 нафардан зиёд боксчи 14 вазн тоифаси бўйича ўз кучини синади. Мусобақада 14 та совринлар тўплами ўйналди.
     
     
    Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ғолиб ва совриндорлари
     
    44 кг
    1. Утегенов Ҳалим (Бухоро)
    2. Турсунов Мужибулло (Андижон)
    3. Ўктамов Сардор (Жиззах)
    4. Нарзиқулов Азамат (Самарқанд)
     
    46 кг
    1. Баратов Баҳодир  (Бухоро)
    2.Мирзалиев Оқил (Тошкент вил.)
    3.Қосимов Муроджон (Андижон)
    3. Ҳалоқов Абдумалик (Бухоро-ОЗК)
     
    Подробнее

    Хуршид Тожибаев APB финалига йўл олди


    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида жойлашган “Дуалет” спорт мажмуасида APB (AIBA Pro Boxing) турнирининг 60 килограмм вазндаги 3 тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.
    Турнирнинг финал босқичига йўл олиш учун иккита баҳс бўлиб ўтди. 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун боксчилар астойдил ҳаракат қилдилар.
    Хуршид Тожибоев Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби, филиппинлик Чарли Суарес бўлди. Ҳар иккала боксчи ҳам бор имкониятларини ишга солиб, дастлабки раундларданоқ ҳужумга киришишди ва муросасиз беллашувни юзага келтиришди. Тўртинчи раунддан кейин Чарлининг қўли баланд кела бошлади. Аммо Хуршид 2:1 ҳисобида рақибидан устунликка эришди.
    Ушбу кечанинг бошқа баҳслари:
    Подробнее

    APBнинг 3 тури: Джасурбек Латипов Винченцо Пикардини мағлубиятга учратди


    Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилаётган APB (AIBA Pro Boxing) турнирининг 52 килограмм вазндаги 3 тур баҳслари бўлиб ўтди.
    Ўзбек боксчимиз  Джасурбек Латипов италиялик Винченцо Пикарди билан баҳс ўтказди. 2011 йилда икки рақиб Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида тўқнашган эдилар.
    Жангнинг илк дақиқаларидаёқ Джасурбек рақибидан устун кела бошлади. У биринчи рақам остида ҳаракат қилиб, ҳар 6 раунд ичида рақибига ғалаба учун имконият қолдирмади. Ҳакамлар берган баҳо: 53:60, 55:59, 55:59
    Турнирнинг биринчи турида Джасурбек қозоғистонлик Ильяс Сулейменовга ютқазгани сабабли, Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун саралаш босқичига даъвогар бўла олмади.
    Титуль жангида Сулеймановни мағлубиятга учратган мексикалик Элиас Эмиджио ва Мохамед Флиссини техник нокаутга учратган Миша Алоян белашишади. Финал баҳслар 30 янарь куни бўлиб ўтади.
    Подробнее

    Анонс: APBнинг 3 тури Остона шаҳрида


    20 декабрь куни Остона шаҳрининг (Қозоғистон) “Дуалет” спорт мажмуасида 60 килограмм вазн тоифасида AIBA Pro Boxing (АРВ) турнирининг учинчи серияси бўлиб ўтади.
    Бокс кечасини филиппинлик Чарли Суарез ва бизнинг боксчимиз Хуршид Тожибоев очиб берадилар. Ирландиялик Дэвид Джойс германиялик Артур Брилга қарши, италиялик Доменико Валентино россиялик Дмитрий Полянскийга қарши рингга чиқади. Қозоғистонлик Берик Абдрахманов бразилиялик Робсон Консейсао билан беллашади.  
     AIBA Pro Boxing АИБАнинг олимпия бокси ва WSB қаторида мусобақавий йўналиши ҳисобланади. APBда 2016 йил Рио-де-Жанейродаги Олимпиада йўлланмалари ўйналади.
    Хуршидга омад тилаймиз.
    Подробнее

    Анонс: APB 3 турида Джасурбев Латипов Винченцо Пикардига қарши


    52 килограмм вазн тоифасида APB (AIBA Pro Boxing) йўналишида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган моҳир боксчимиз Жасурбек Латипов навбатдаги жангини 19 декабрь куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида рингга кўтарилади. Унинг бўлажак рақиби, италиялик Винчензо Пикарди бўлади, рақиблар 2016 йил Олимпия ўйинларига йўлланма учун беллашишади.
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги М. Хайрутдинов ҳотирасига бағишланган ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди

    2014 йил 11 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Менгерей  Хайрутдинов ҳотирасига бағишланган 13- ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Турнирда Россия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган 100 нафар спортчи иштирок этди. Ушбу мусобақа Ҳалқаро бокс Уюшмаси режасига киритилган бўлиб, АИБА қоидаларига мувофиқ ўтказилди.
    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Мухситбек Қорабоев (оғирлик вазни 56 кг) ва Музаффар Рашидов (64 кг) олтин медални қўлга киритдилар. Шохрух Вахобов (60 кг) кумуш медал, Дониёр Орзинкулов (52 кг), Мадияр Саидрахимов (69 кг), Шохрух Рустамов (75 кг) ва Санжар Турсунов (81 кг) бронза медал совриндорларига айланишди.
    Баракалла! Табриклаймиз!
    Подробнее

    Ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси Кубогининг очилиши


    2014 йилнинг 15 декабрь куни Олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар бокс мактабида, бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақада 1999-2000-йилларда туғилган икки юз нафардан ортиқ спортчилар ўзаро белашишади.
    Мусобақа иштирокчилари чиқишидан сўнг, Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилди. Мусобақани Ўзбекистон бокс Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ташматов ўз сўзи билан ояиб берди. Иштирокчиларга мусобақа бош хаками Шомахсудов С.М. ва хакамлар коллегияси таништирилди.
    Турнир очилиш маросимини
    Подробнее

    Тошкент шаҳримизда бокс бўйича ўсмирларўртасидаги Ўзбекистон Ресбупликаси Кубоги старт олди


    2014 йилнинг 15 декабрь куни Пойтахтимизда жойлашган “Бокс мактаби” да бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Кубоги старт олди. Ўзбекистон бокс Федерацияси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этаётган мусобақада, 1999-2000 йилларда туғилган икки юз нафардан ортиқ Республика ва Тошкент шаҳри  боксчилари иштирок этмоқда. Турнир ғиштирокчилари 14 вазн тоифаси бўйича беллашишади.
    Расмий очилиш маросими бугун соат 16:00 да ўтказилади.
    Турнир натижалари бўйича 2015 йилги ўсмирлар терма жамоаси аниқланади. Терма жамоага сараланган боксчилар Осиё ва Жаҳон Чемпионатларида иштирок этишади.
    Подробнее

    Бокс бўйича нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасидаги жаҳон Кубоги натижалари


    Ҳалқаро бокс Уюшмасининг расмий сайтида (АИБА) http://www.aiba.org 13 декабрь куни чоп этилган “Бокс бўйича нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасидаги жаҳон Кубоги  натижалари” мақола қисқа таржимасини қуйида келтирмоқдамиз.
     
    Россиянинг Белоярск шаҳрида бокс бўйича катта турнир нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасидаги жаҳон Кубоги ўтказилди. Мусобақа мобайнида кўплаб боксчилар мувафақиятсизликка учрашди.
     
    Подробнее

    Ўзбекистон боксчилари ТТТК ўқувчилари билан учрашишди


    2014 йилнинг 10 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 22 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт ва  бокс тури билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш мақсадида Тошкент темир йўл транспорти коллежида боксчилар иштирокида учрашув ташкил этди. Тошкент темир йўл транспорти касб -ҳунар коллежида 2300 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда ва албатта, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бокс спорт турини оммалаштириш муҳим масалалардан биридир.
    ТТТК раҳбари А.К. Ғаибназаров меҳмонларни таништириб
    Подробнее

    Боксчиларимизнинг Озарбайжондаги ҳалқаро турнирда қўлга киритган катта ғалабаси


    4-9 декабрь кунлари Баку шаҳрининг Олимпия спорт мажмуасида Озарбайжонда хизмат кўрсатган мураббий Аббос Агалоров хотира турнири  бўлиб ўтди. Турнирда  бокс бўйича Озарбайжон, Албания, Ўзбекистон, Қозоғистон, Миср, Исроил, Грузия ва Украина ёшлар терма жамоалари иштирок этишди.
    Ўзбекистон терма жамоаси олтита олтин, битта кумуш ва учта бронза медални қўлга киритиб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Қозоғистон термаси иккита олтин медал билан иккинчи ўрин, Украина ва Албания терма жамоалари биттадан олтин медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.
    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан  Камронбек Эшматов (49 кг), Шерзод Комилов (56 кг), Бобурмирзо Толибов (60 кг), Икболжон Холдарев (64 кг), Обиджон Тохиров (91 кг) ва Элдор Мержанов (+91 кг) олтин медални қўлга киритдилар.
    Сулаймон Латипов (56 кг) кумуш, Шункор Абдурасулов (52 кг), Султонмурод Омонов (75 кг) ва Бахромжон Фозилов (81 кг) бронза медални қўлга киритдилар.
    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Марат Қурбонов, жамоа мураббийси Абдувахид Джалолов.
    Зафар билан табриклаймиз!!! Баракалла!!!
    Подробнее

    Нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон Кубоги якунланди


    Россиянинг Белоярск шаҳрида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Фармон Қурбон ўғли Салманов ҳотирасига бағишланган XII Жаҳон Кубогида боксчиларимиз 17 давлатлар қаторида иштирок этишди.
    Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз маҳоратини кўрсата олди. Жумладан, Шаҳрам Ғиёсов (64 кг) ва Баходир Жалолов (+91 кг) олтин медалга сазовор бўлдилар. Абдулла Қўчқоров (49 кг) ва Ботирали Мамажонов (81 кг) кумуш, Муроджон Ахмадалиев (56 кг) ва Улуғбек Хакбердиев (75 кг) бронза медалга сазовор бўлдилар.
    Шаҳрам Ғиёсов мусобақанинг энг зўр боксчичи деб топилди.
    Баракалла!!! Табриклаймиз!!!

    Подробнее

    Нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон Кубогидан хабарлар


    Россиянинг Белоярск шаҳрида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Фармон Қурбон ўғли Салманов ҳотирасига бағишланган XII Жаҳон Кубогида боксчиларимиз дастлабки баҳсларини  ўтказишди. 49 кг вазндаги боксчимиз Абдулла Қўчқоров дастлабки жангини озарбайжонлик Араз Имамалиевга қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, 64 килограммда Шаҳрам саралаш баҳсида озарбайжонлик Лоренцо Сотомайорни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. 75 килограммда Улуғбек Ҳақбердиев ҳам биринчи жангида швециялик Леон Чартойни 3:0 ҳисоби билан ғалабага эришди. 81 килограммли вакилимиз Ботирали Мамажонов мезбон спортчи Иван Шашкони биринчи раунднинг ўзидаёқ техник нокаут билан мағлуб этди. Энг оғир, +91 килограммли боксчимиз Баҳодир Жалолов эса россиялик Сергей Егоровдан 3:0 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Баҳодир олтин медал учун тожикистонлик Мирожиддин Каримов билан куч синашади.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамосининг 102-сон мактаб интернатига ташрифи


    1992 йил 3 декабр куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан (№ А/RES/47 ва /88) “Ҳалқаро ногиронлар куни” деб эълон қилиниши муносабати билан, 2014 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон бокс Федерацияси билан ҳамкорликда, 102-сон заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати тарбияланувчилари учун бокс бўйича ёшлар тарма жамоа аъзолари иштирокида учрашув ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси иш фаолияти давомида имконияти чекланган ёшлар ўртасида ҳам, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Ўзбекистон спортчилари иштирокида тадбирлар ўтказиб келмоқда.
    Мактаб интернатидаги учрашувни мактаб раҳбари
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz