[2020-10-27 03:28:48] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Пойтахтимизда жойлашган "Ўзбекистон" спорт мажмуасида 60 кг. вазн тоифасида бокс бўйича АПБ турнири сериясининг иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди.


    Ўзбекистон  Республикаси  Маданият  ва  спорт  ишлари  вазирлиги,  мамлакатимиз  Бокс  федерацияси,  Миллий  олимпия  қўмитаси  ҳамда  Халқаро  ҳаваскор  боксчилар  уюшмаси  – АIBA ҳамкорлигида  ташкил  этилган  турнирда  Ўзбекистон,  Россия, Германия,  Бразилия,  Италия,  Ирландия,  Бенин ва  Филиппин давлатларидан  боксчилар иштирок  этди.
     
    Чито Шафиқ (Бенин) – Артур Бриль (Германия) ўртасидаги жанг тенг курашлар остида ўтди. Бироқ жангнинг ўрталарида Чито ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Рақибининг зарбаларини ўтказиб юборган Артур якунда 76:76, 75:77, 78:74 ҳисобида мағлуб бўлди.
     
    Бокс кечасининг иккинчи жангида Чарли Суарес (Филиппин) – Доменико Валентино (Италия) рингга кўтарилдилар. Мазкур баҳсда италиялик Доменико Валентино рақибига нисбатан суст ҳаракат қилди. Бундан унумли фойдаланган Чарли Суарес кескин зарбалар йўллади. Шу тариқа филипинлик боксчи 78:73, 78:73, 76:76 ҳисобида ғалаба қозонди.
     
    Дэвид  Жойс (Ирландия) – Робсон Консейсао (Бразилия)  ўртасида ўтган баҳснинг биринчи раундида техник накут олган Дэвид Жойс баҳсни давом этирра олмади. Ушбу баҳсда ҳакамлар жангда дурранг қайт этдилар.
     
    Ушбу кечанинг энг кутилган жангги Хуршид Тожибоев (Ўзбекистон) - Дмитрий Полянский (Россия) ўртасида кечди. Мухлислар олқиши остида рингга кўтарилган боксчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз рақибига нисбатан кўпроқ ҳимояда ўтказди. Баҳсида Хуршид Тожибоев ғалаба қозонди ва келгуси йили Бразилияда бўлиб, ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
     
    Мусобақанинг учинчи босқичи сентябрь ойида бўлиб ўтади.
    Подробнее

    Хуршид Тожибоев олимпия йўлланмаси учун - 18- июл куни рингга кўтарилади


    Бокс бўйича APB (AIBA Pro Boxing) турнири 60 кгм вазн тоифасидаги жангларнинг барча 3 та сериясига пойтахтимиз мезбонлик қилади. Ушбу мусобақанинг дастлабкиси 30 май куни ўтказилган ва ўшанда хамюртимиз Хуршид Тожибоев рақиби ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Айтиш керак Хуршиднинг бу галги рақиби илк жангда бразилиялик Робсон Консейсаони имкониятсиз қолдирган россиялик Дмитрий Полянский бўлади. Эслатиб ўтамиз айнан ушбу иккинчи учрашувда рақибини енга олган чарм қўл қоп устасига Рио-2016 олимпиадаси йўлланмалари тақдим этилади. Шуниси қизиқки Тожибоев бу учрашувга қадар Польянский билан бахсларга киришган ва унда юртдошимиз ғалаба қозонган. Ушбу жангларнинг учинчи босқич яъни финалида ғолибликни қўлга киритган боксчи чемпионлик камарига эга бўлади. Бу учрашув ҳам пойтахтимизда 19 сентябр куни бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Бокс федерацияси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
     
    Учрашувлар жадвали 60 кг
     
    Ўткалиш жойи: Тошкент (Ўзбекистон). Сана: 18 июль. «Ўзбекистон» спорт саройи
     
    Ҳуршид Тожибоев (Ўзбекистон) vs. Дмитрий Полянский (Россия)
    Дэвид Жойс (Ирландия) vs. Робсон Консейсао (Бразилия)
    Чарли Суарес (Филиппин) vs. Доменико Валентино (Италия)
    Читу Шафиқ (Бенин) vs. Артур Бриль (Германия).
     
    ОАВ ходимлари диққатига 17 июль куни соат 10:00 да "Grand Mir" меҳмонҳонасида турнир олдидан мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчилар билан матбуот анжумани ўтказилади. Шунингдек турнирни ёритиш истагида бўлган журналистлар 16 июлга қадар Ўзбекистон бокс федерацияда аккредитациядан ўтишлари мумкин. Мурожаат учун телефон: + 99894644-38-14 ёки +99890970-79-16; аккредитация бўйича +998909906463
    Подробнее

    Боксчиларимизнинг зафарли одимлари давом этмоқда


    Куни-кеча  Козогистонда  бокс  буйича  етакчи  чарм  қўл  қоп  усталари  ўртасида  халқаро  турнир  нихоясига  етди. Мусобақада  Иордания, Мўғилистон, Россия  каби  жами 10 га  яқин  мамлакатлардан  кўзга  кўринган  боксчилар  10  та  вазн  тоифасида  ғолиблик  учун  ринга  кўтарилишди.  Эътиборлиси  юртимиз терма жамоаси аъзолари ҳам турнирда муваффақиятли иштирок этиб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келадиган бўлишди. Жумладан 52 кгм вазнда Шахобиддин Зоиров мезбон рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган холда дастлабки олтин медални жамоага тақдим этган бўлса 69 кгмда Одилбек Асланов ҳам шохсупанинг юқори поғонасидан ўрин олди. Шунингдек Бектемир Мелиқўзиев ва Мирзохиджон Абдуллаевлар ҳам ишончли харакат қилиб юқори пробали медалларга эгалик қилишди. Шухрат Абдуллаев кумуш, Абдулхай Шерматов билан Элшод Расуловларга эса халқаро турнирнинг бронза медаллари насиб қилди.
    Ғалаба муборак бокс мухлислари!!!
     

    Подробнее

    Осиё чемпионлари аниқланмоқда


    Бир  хафта  мобайнида  барча  мухлису, мутахасислар  диққатини  ўзига  тортган  осиё  чемпионати  бахслари  хам  нихоясига  етиб бормоқда.  Шуниси  қувонарлики барча вазнларда иқтидорли боксчиларимизнинг финал жангларига йўлланма олганлиги мамлакатимизда бокс бўйича янги давр бошланганлигини амалдаги исботидир. Жанглар кутилганидек муросасиз кўриниш олди. Лекин афсуски айрим вазнларда вакилларимиздан омад юз ўгирди. Энди бевосита натижаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак 46 кгм вазнда Халимбек Утегенов рақиби Қозоғистонлик Алибек Доссановга ютқазиб қўйди. 48 кгмда рингга кўтарилган Баҳодир Баратовнинг рақиби ярим финалда жарохат олганлиги боис ғалаба ёш боксчимиз Баротовга берилди. 50 кгм вазнда қозоғистонлик боксчи Даулет Ниссан ҳамюртимиз Жаҳонгир Раҳмоновни енгиб олтин медалга сазовор бўлди. 52 кгмда япониялик Накагаки Рютаро ва Муроджон Алиев баҳсида япон боксчиси ғолиб бўлди. 54 кгмда баҳслашган Саиджамшид Жафаров ва қозоғистонлик Санатали Толбаев учрашувида ҳамюртимизга омад етишмади. 57 кгмда Билолбек Мирзараҳимов япон Таига Иманага билан баҳсда ҳамюртимиз ғолиб бўлди. 60 кгмда қозоғистонлик Абилай Ибраимов боксчимиз Темурбек Садуллаевни мағлубиятга учратди. 63 кгда иқтидорли боксчимиз Темур Мержонов япон боксчиси Арамато Иссени енган бўлса, 66 кгмда қозоғистонлик Алдияр Турсинали ёш боксчимиз Дилшодбек Рузметовни таслим қилди
    Подробнее

    Бугун 6 та вазда ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди


    Ушбу вазнларда ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг борлиги қувонарлидир. 48 км вазнда Баходир Баратов, 52 кгмда Муроджон Алиев, 57да Билолбек Мирзарахимов, 63 да Темур Мержанов, 70 кгмда Яхёжон Саидхонов шунингдек 80 кгмда Аббосхон Мирзаабдуллаев олтин медалларларни қўлга киритиш иштиёқлари борлигини яшириб ўтиришмади...Демек барча вазн тиофаларида умидли ёш боксчиларимиз бош соврин учун рингга кўтарилишади. Биз ўз ўрнида спортчиларимизга ҳал қилувчи беллашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз ва бокс мухлисларини 14 июн куни Осиё чемпионатининг финал жангларига таклиф этамиз. Унутманг сизнинг кўллаб-қувватлашингиз умидли боксчиларимиз учун жуда мухим.


            Чемионатнинг олтинчида кунги натижалари.pdf


              Жуфтлик тартиби 14.06.pdf                 

    Подробнее

    Ўсмирларимиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди


    Пойтахтимизда "Ўзбекистон" спорт мажмуасида усмирлар ўртасида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мазкур турнирда ярим финал жанглари бўлиб ўтди. 46 кгм вазнда Халимбек Утегенов. Афғонистонлик Масвер Какатга карши рингга кўтарилди.Ушбу учрашувда кетма-кет зарбалар сериасини Масверга йулланган хамюртимиз 3:0 хисоби билан финалга йул олди. 50 кгм вазнда япониялик Матсумото Кейсуке жамоамиз аъзоларидан ярим финалгача муваффакиятли одимини давом эттириб келган Жаҳонгир Рахмонқуловга карши бахсларга киришди. Муросасиз ўтган ушбу жангда Жаҳонгирнинг қўли баланд келди. 54 кгм да иктидорли ёшларимиздан бири Саиджамшид Жафаров Таиландлик боксчи билан хал килувчи жангга йлланма олиш учун муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Шундай қилиб учинчи хамюртимиз ҳам камида кумуш медални нақд қилди. Қолган вазнларда шунингдек Темурбек Саъдуллаев, Дилшодбек Рўзиметов, Қосимхон Қосимов жамоадошлари қатори олтин медаллар учун буладиган жангда қатнашадиган бўлишди.


            Чемионатнинг бешинчини кунги натижалари.pdf      


            Жуфтлик тартиби 12.06.pdf
     
    Подробнее

    Олимпия ўйинлари йўлланмаси сари


    10 июн куни Мексикада ( Тошкент вақти билан 11 июн куни) APB (AIBA Pro Boxing)ярим профессионаллар ўртасидаги 52 кгм вазн тоифасида Рио олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг жанглари ўтказилади. Бу учрашувда рейтинг бўйича 1-4 ўринларни эгаллаб турган чарм қўл қоп усталари рингга кўтарилишади. Унда терма жамоамизнинг кўзга кўринган боксчиси, Жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали совриндори Жасурбек Латипов ўзининг азалий рақиби Осиё ўйинлари ғолиби ҳамда қитъа биринчилигининг кумуш медали соҳиби Қозоғистонлик Иляс Сулаймановга қарши рингга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз ушбу икки боксчи
    Подробнее

    Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ёш чарм қўл қоп усталари чорак финал жанглари ўтказишди


    Қитъа биринчилигининг 4-куни 12 та учрашув бўлиб ўтди. Унга кура 46,50 ва 60 кгм вазнларда ярим финалчилар номи маълум бўлди. Ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди деб бежизга айтишмайди. Бокс бўйича ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг деярли барчаси саралаш босқичлари шунингдек медаллар учун бўладиган жангларда бор имкониятларидан унумли фойдаланишга харакат қилишмоқда.
    Шу кун 46 кгмда рингга кўтарилган жамоадошимиз Халимбек Утегенов Қирғизистонилик рақиби Рустам Муратовни ярим финал йулланмасидан махрум қилди. 50 кгм вазнда бахсларга киришган яна бир умидли боксчимиз Жаҳонгир Рахимов эса Мўғилистонлик Буамбатс Тугулдур билан рўбарў келди ва ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Жаҳонгирнинг ғалабаси билан якунланди. 60 кгм вазнда Темурбек Садуллаев Афғонистонлик Мужибуллох Эшон бахсида ҳам 2:1 ҳисобида ҳамюртимиз зафар қучди.


              Чемионатнинг учинчи кунги натижалари.pdf              


             Жуфтлик тартиби 10.06.pdf          

    Подробнее

    Қитъа биринчилигида кучлилар сараланмоқда


    Маълумки шу кунларда пойтахтимиз нуфузли мусобақалардан бири бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ўтган икки кунлик натижалар бўйича ўз вазн тоифаларида рингга кўтарилган умидли спортчиларимиз зафарли одимларини давом эттиришмоқда. Қитъа биринчилигининг учинчи куни ўсмирлар терма жамоамиз аъзоси 52 кгм вазн тоифасида Мурод Алиев очколар ҳисобида рақиби енгишнинг уддасидан чиққан бўлса 57 кгм вазнда Билолбек Мирзахакимов ҳам Жанубий Кореялик рақиби Ким Жун Юнгни рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди. Шунингдек бугун дастлабки кун жангларида ғалабага эришган Тимур Миржанов Филиппинлик рақибини қийинчилик билан енгди. Жамоамиз аъзолари бахсларни давом эттиришмоқда. Натижаларни кузатиб боринг. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ёш боксчиларимиз учун жуда мухим. Ўзбекистон спорт мажмуасига ташриф буюринг. Жанглар 16 : 00 дан бошланади.
    Мусобақанинг навбатдаги куни иштирокчилар чорак финал бахсларини бошлашади. Қуйида 10 июн куни бўладиган учрашувлар рўйхати эътиборингизга хавола қилинган.



                   Чемионатнинг иккинчи кунги натижалари.pdf     



                     Жуфтлик тартиби 09.06.pdf  
    Подробнее

    Осиё чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қилмоқда


    Кеча пойтахтимиздаги мухташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича қитъа биринчилиги старт олди. Мусобақанинг очилиши маросимида сўз олган ташкилотчилар юртимизда спортга берилаётган эътибор туфайли деярли барча турлар буйича вакилларимиз Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, турли нуфуздаги муосбақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётганликларини таъкидлаб ушбу мусобақа ҳам келажакда дунё ареналарида ўз сўзларини айта оладиган етакчи чарм қўл усталари бўлиб камол топишига ишонч билдиришди. Шундан сўнг дастлабки жанглар бўлиб ўтди. Айтиш керак турнирда Осиё мамлакатларининг 15 давлатидан келган умидли боксчилар 13 вазн тоифасида рингга кўтарилишмоқда. Биринчи кунги бахслар натижасига кўра хамюртимиз ўз вазн тиофасида Темур Мержанов муддатидан илгари кейинги босқичга йулланма олди.
    Бугун Осиё чемпионатининг иккинчи куни
    Подробнее

    Ўзбекистон чемпионати бошланиш арафасида

    29 апрелдан пойтахтимиздаги 8-сонли бокс мактабида аёллар ўртасида  мамлакат чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа илк бор ташкил этилиши ва унда барча вилоятлардан чарм қўл қўп усталари икки ёш тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Эътиборлиси, ушбу чемпионатда кучлилар қаторидан ўрин эгаллаган спортчилар Ўзбекистон (хотин-қизлар)ёшлар терма жамоасига қабул қилинган ҳолда халкаро мусобақаларда иштирок этибгина қолмай Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнирларда ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиш имкониятига эга бўлишади. Мусобақа катталар ўртасида 10 та вазн, ёшлар ўртасида 12 та вазнда ўтказилади.
     
    Чемпионатнинг очилиш маросими 29 апрель 14:00
    1-кун 29 апрел, саралаш            15:00-18:00
    2-кун 30 апрел, саралаш            11:00-18:00
    3-кун 1 май, ярим финал            11:00-18:00
    4-кун  2 май, финал,тақдирлаш  11:00-15:00 
    Подробнее

    Бокс Осиё чемпионати пойтахтда ўтказилади


    Қозоғистоннинг  Алмати шаҳрида  ўтказилган  Осиё  бокс  конфедерациясининг  Бош  Ассамблеясида  2015 йилнинг  7-14  июнь  кунлари  ўсмирлар  ўртасида  бўлиб  ўтадиган  Осиё  чемпионати  баҳсларини  Тошкент  шаҳрида  ўтказилиши  эълон  қилинди.  Бу ҳақда,  Осиё  бокс  конфедерациясининг  расмий  сайтида  (www.asiaboxing.org)  ҳам  расман  маълумот  берилган.
    Шу  ўринда  таъкидлаш  жоизки, бокс  бўйича  қитъа  чемпионати  баҳслари  икки  бор  Ўзбекистонда  ўтказилган.  1995 йили  бўлиб  ўтган  Осиё  чемпионатида  1996  йили  Атланта  (АҚШ)да  ўтказилган  Олимпиада  ўйинларининг  йўлланмалари  ўйналган  бўлса,  1999  йили  ўтказилган  қитъа  чемпионатида  2000  йилги  Сидней  (Австралия)да  бўлиб  ўтган  Олимпиада  ўйинларининг  лицензиялари  ўйналган.
    Жорий йил Тошкент шаҳрида ташкил  
    Подробнее

    Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бахсларига старт берилди


    Пойтахтимиздаги 8- БЎОЗСМда  Ўзбекситон кубоги бахслари бошланди. Мусобақада барча вилоятлардан жами 240 нафар умидли ёш чарм қўл қоп усталари 16 та вазн тоифасида ғолиблик учун  рингга кўтарилишмоқда. Турнирда кучлилар қаторидан ўрин эгаллаган спортчилар ўсмирлар терма жамоа учун ўринбосарлар рўйхатида киритилади.
    Шунингдек ушбу мусобақа
    Подробнее

    Болгариядаги “Странджа” ҳалқаро турниридан янгиликлар


    Болгария пойтахти София шаҳрининг “Универсиада” залида 66-бор анъанавий тарзда ўтказилаётган “Странжа” халқаро турнирида 25 февраль куни иккинчи кун баҳслари ўтказилди. Абдулла Қўчқоров (49 кг) болгариялик Благовест Кожухаровни, Элнур Абдураҳимов (-60 кг) Волкан Гоксек (Туркия)ни, Элшод Расулов (-81 кг) эса Мигел Боргес (Бразилия)ни бир хил 3:0 натижаси билан мағлуб этдилар. Ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ғолиби Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) болгариялик Николай Чавдаров билан кечган жангда иккинчи раундда рақибини накаут холатига туширди ва муддатдан аввал ғалабага эришди. Дастлабки куни бўлиб ўтган мусобақада ирландиялик Адам Ноланни мағлуб этган Исроил Мадримов (-69 кг) 25 февраль куни ўтказилган
    Подробнее

    Бокс бўйича «Странджа» турнири Болгарияда старт олди


    Кеча 24 февраль куни Болгариянинг София шаҳрида жойлашган «Универсиада» спорт мажмуасида 66-бор ташкил этилган «Странджа»халқаро турнирга старт берилди. Бу йилги мусобақаларда 34 давлатдан 244 нафар чарм қўлқоп усталари (173 нафари эркак – 71 нафари хотин-қизлар) ғолиблик учун баҳс юритадилар. 
    Биринчи кун бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртларимиздан Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) болгариялик Здравко Михайловни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, вазни -56 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир тажрибали спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўзининг илк жангида Жафар Абдулридха (Ироқ) устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. 
    Дастлабки кун бўлиб ўтган баҳсларда рингга кўтарилган яна бир юртдошимиз Исроил Мадримов (-69 кг) ирландиялик рақиби Адам Ноланга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва учрашувни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, курашни давом эттирмоқда. 
    Хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада баҳсларга киришган ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева (-60 кг) ўта муросасиз кечган жангда хитойлик Жунха Юнга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
    25 февраль куни кўрсатгич баҳслар давом этади. Бугун рингга 48 килограмм вазндаги ҳамюртимиз Муборак Камаловаболгариялик Стойка Петровага қарши рингга кўтарилади.
    Боксчиларимизга бугунги баҳсларида омад тилаймиз.
    Подробнее

    Ўзбекистон бокс Федерациясида Конференция бўлиб ўтди



    2015 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон бокс Федерацияси Ўзбекистон МОҚ, Федерация раҳбарияти, Ўзбекистон бокс Федерацияси вилоят бўлинмалари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар иштирокида Конференция ташкил этди. Конференция миллий оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.

     

    Ўзбекистон бокс Федерациясидаги Конференция натижалари бўйича
     ПРЕСС-РЕЛИЗ


    Конференцияда Президентимиз ташаббуслари билан Юртимизда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ҳозирда боксчиларнинг машғулотлари учун замонавий моддий-техник база яратилгани, замонавий талабларга жавоб берувчи спорт иншоотлари  барпо этилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида” 2013 йил 23 февралдаги ПК-1923-сон қарори ижроси бўйича Ўзбекистон бокс Федерацияси республикада боксни ривожлантиришда аниқ мақсадга қаратилган иш олиб бормоқда.
    Қатнашчилар аниқ мақсадга қаратилган масалаларни мухокама қилдилар. Конференцияда Федерация Ижроия Қўмитаси, мураббийлар кенгаши ва хакамлар кенгашини тасдиқладилар.
    Шунингдек,
    Подробнее

    Бокс бўйича Болгариядаги “Странджа” ҳалқаро турнири

     
    2015 йилнинг 24-28 февраль кунлари София шаҳрининг  (Болгария) Университет спорт мажмуасида бокс бўйича 66  - Анъанавий “Странджа” ҳалқаро турнири бўлиб ўтади. Турнирда 33 та давлатдан ташриф буюрган 300 нафар эркак ва аёл спортчилар совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.  Шубҳасиз, турнир AIBA қоидаларига асосан ўтказилади.
    Бу йилги мусобақада  Ўзбекистон шарафини бокс бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳимоя қилади. Спорт делегацияси таркибига: аёллардан Камалова Муборак (оғирлик вазни 48 кг), Мирзаева Ёдгорой (60 кг), Низамова Шахноза (75 кг), эркаклар термасига: Кучкаров Абдулла (оғирлик вазни 49 килограммгача),
    Подробнее

    Бокс бўйича “Владимир вилояти Губернатор Кубоги” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди


    2015 йилнинг 11-16 февраль кунлари Владимир шаҳрининг (Россия) болалар ва ёшлар санъат Саройида бокс бўйича “Владимир вилояти Губернатор Кубоги” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Турнирда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Белоруссия, Литва, Латвия, Германия, Абхазия давлатларидан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи 13 вазн тоифасида иштирок этди.
    Ўзбекистонлик Мирзаабдуллаев Аббос (+80 кг) турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди. Авазов Асадбек (48 кг), Жафаров Саиджамшид (52 кг), Мирзарахимов Билол (54 кг), Рузиметов Дилшодбек (66 кг), Косимов Косимхон (75кг), Мухаммадаминов Абдулазиз (+80 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медални қўлга киритдилар.
    Йигитларимизни зафарлари билан табриклаймиз!
    Подробнее

    Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ўртасидаги бокс бўйича Республика Чемпионати якунланди


    Шу йилнинг 9 февраль куни Бекобод шаҳрида жойлашган “Ёшлик” спорт комплексида, Олимпия захиралари спорт коллежи ўқувчилари ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатиякунланди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон бокс Федерацияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Чемпионатда Республикамизнинг барча вилоятларидан1997-1998 йилларда туғилган 150 дан зиёд чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. Мусобақа 11 вазн тоифаси бўйича ўтказилди.
     
     
     
    Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ўртасидаги бокс бўйича Республика Чемпионати ғолиб ва совриндорлари
     
     
     
    46 кг
    1. Латибохунов Хасанбой (ОЗК Андижон)
    2. Хайдаров Қурбан (ОЗК Бухоро)
    3. Джураев С. (ОЗК Фарғона)
    3. Абдураззаков А. (РКОР)
    Подробнее

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир якунланди


    2015 йилнинг 2 февралида Бишкек шаҳрининг (Қирғизистон) Кожамкула спорт Саройида, Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган, бокс бўйича 39- анъанавий Ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди.
    Мусобақада 9 та давлат Ўзбекистон, Қозоғистон, Кирғизистон, Россия, Хитой, Туркманистон, Тоджикистон, Таиланд ва Мўғилистондан ташриф буюрган “чарм қўлқоп” усталари 10 та совринлар тўплами  учун ўзаро беллашдилар.
    Ўзбекистон терма жамоаси турнирда мувафақиятли иштирок этди.  Вакилларимиздан Махмуд Гаипов (оғирлик вазни 69 кг.гача) ва Баходир Жалолов (+91 кг. гача) мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Оғирлик вазни 52 килограммгача бўлган  спортчимиз Аброржон Кодиров кумуш медаль, Сардорбек Бегалиев (91 кг.гача) бронза медаль билан тақдирланди.
    Баракалла!!! табриклаймиз!!!
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz