[2020-10-02 04:21:59] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Жаҳон Чемпионатида яна бир ғалаба

    Болгариянинг София шаҳрида страт олган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳамюртларимиздан Шукуржон Раҳимов (вазн тоифаси 56 кг) грузиялик рақиби Уча Масурадзени 3:0 ҳисобида рингга қулатди. 60 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Иқболжон Холдарев мисрлик Мухамед Саяделахлни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Боксчиларимиз мусобақанинг кейинги босқичига йўл олдилар.
    Бугун маҳоратли боксчиларимиздан Махмуд Гаипов (64 кг) Грузия терма жамоаси аъзоси Нукри Адамияга қарши рингга чиқади.
    Боксчимизга зафарлар тилаб қоламиз.
    Подробнее

    Жаҳон Чемпионатидаги илк зафар

    14 апрель куни бокс бўйича ёшлар ўртасида София шаҳрида ўтказилаётган жаҳон Чемпионатида ҳамюртимиз Сулаймон Латипов (оғирлик вазни 49 кг) дастлабки жангда туркманистонлик Байрамхон Перманов устидан катта устунлик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
    Бугун иқтидорли боксчиларимиздан Шукуржон Рахимов (56 кг) грузиялик Уча Масурадзе, Иқболжон Холдарев (60 кг) мисрлик Саяделахл Мухамедга қарши рингга чиқади.
    Подробнее

    Софиялик ёшлар Нанкинда

    АИБАнинг расмий сайтидаги қуйидаги мақолани баъзи қисқартиришлар билан кўрсатмоқдамиз.
    Бокс бўйича АИБА Ёшлар жаҳон Чемпионатининг 12 апрель куни ўтказилган техник йиғилишида маълум қилинишича, 2014 йил 14 апрель София шаҳрида (Болгария) бошланадиган  Жаҳон чемпионати, нафақат шу йилнинг оламшумул мусобақаси бўлиб қолмасдан балки, 2014 йил Нанкинда ўтказиладиган Ёшлар Олимпия ўйинларига сараловчи босқич  ҳамдир.  Олимпиадада 10 та вазн тоифаси бўйича эркаклар баҳси ва 3 та Олимпия вазн тоифаси бўйича аёллар баҳси ўтказилиши кутилмоқда.
     
    Фактлар
    Воқеа: АИБА Ёшлар жаҳон Чемпионати
    Ўтказилиш жойи: София ш. Болгария
    Ўтказилиш муддати: 2014 йил 11-24 апрель
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига йўл олди

    Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси,  шу йилнинг 14-25 апрель кунлари София шаҳрининг (Болгария) “Арена Армеец” саройида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига йўл олди. 105 та давлатдан ташриф буюрган 1996-1997 йилларда таваллуд топган 600 нафардан зиёд боксчилар, жумладан, 100 нафар аёл ва 175 нафар захирадаги боксчилар 10 та медаллар тўплами учун беллашишади. Ушбу мусобақа боксчиларимиз учун 2014 йили Нанкин  шаҳрида (Хитой) ёшлар ўртасида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди.
    Ўзбекистон терма жамоа таркибига: Сулаймон Латипов
    Подробнее

    Бокс бўйича “Баркамол авлод-2014” мусобақаси

    2014 йил 18 мартдан  20 мартга  қадар, Чирчиқ шаҳри Олимпия захиралари коллежида “Баркамол авлод -2014” мусобақасининг оралиқ босқичи  бўлиб ўтди. Республиканинг барча вилоятларидан  1996-1997- йилларда таваллуд топган 96 нафар боксчи  иштирок этди. Вилоятлар номидан иштирок этаётган  боксчилар билан танишинг:
    Подробнее

    Наврўз байрами билан муборакбод этамиз!

    Ўзбекистон бокс Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси халқимизни Наврўз айёми билан муборакбод этади!
    Ушбу мунаввар кунда барчангизга саломатлик, оилангизга тинчлик ва осойишталик, Ватанимиз равнақи йўлида амалга ошираётган съай-ҳаракатларингизга омад ва улкан ютуқлар тилаб қоламиз.
    Подробнее

    Боксчиларнинг ёшлар ўртасидаги София-2014 АИБА Жаҳон Чемпионатида рекорд даражадаги иштироки

    Ҳалқаро бокс Уюшмаси (АИБА) нинг расмий сайтида эълон қилинишича, ёшлар ўртасидаги София-2014 АИБА Жаҳон Чемпионатига иштирокчиларни қайд қилиш якунланди. Ҳалқаро бокс Уюшмаси чемпионат ҳар томонлама эсда қоларли даражада ўтишига аминдир.
    Жаҳон Чемпионати, ушбу йили  Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун якуний саралаш босқичи ҳисобланади. Шу муносабат билан, 105 та Миллий Федерация 606 нафар боксчини (506 нафар эркак ва 100 нафар аёл) мусобақада иштирок учун қайд этди. Агарда, 175 нафар спортчи
    Подробнее

    Ўзбекистон бокс Федерациясида машҳур боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув

         Тошкент ш.                                                               13 март 2014 й.
     

    Ўзбекистон бокс Федерациясида машҳур боксчилар
    иштирокида ўтказилган учрашув
     

    Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бокс спорт турини оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўқув муассаса талабалари, ёш спортчилар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар, спорт усталари иштирокида мунтазам равишда учрашув ҳамда, тадбирлар ташкил этиши анъанага айланди.  Сўнгги пайтларда шаҳримизнинг турли ўқув муассасаларида Осиё, Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари бўлмиш Ўткирбек Хайдаров, Жасурбек Латипов, Рустам Саидов, Эльшод Расулов иштирокида учрашувлар уюштирилгани  бунга мисолдир.
    Халқаро турнир ва Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида, пойтахтимизда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши доирасида,Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Атланта шаҳридаги (АҚШ) Олимпия Ўйинлари бронза совриндори, “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган спортчи” Карим Тўляганов ва Ўзбекистон фахрийлар уюшмаси аъзоси, фахрли Спорт устаси, кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони, халқаро АИБА тоифаси ҳаками, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Темур Касимович Гулямов иштирокида терма жамоа аъзолари учун учрашув ташкил этди.
    Подробнее

    Юбилей билан муборакбод этамиз!

    Спорт устаси, МҚ ҳаками, машхур мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози, бокс фахрийси, бокс ҳақидаги кўплаб нашрлар муаллифи Колемасов Алексей Николаевич бугун 75 ёшни қарши олди!
    Ўзбекистон бокс Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Федерация спортчилари Алексей Николаевичга узоқ умр, соғлик-саломатлик,  оиласига тинчлик – хотиржамлик тилаб қолади.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-йиғин машғулотлари

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Инчхон шаҳрида  (Корея Республикаси) бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари ҳамда, ҳалқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида, шу кунларда Урумчи шаҳрида (Хитой) ўтказилаётган ўқув-йиғин машғулотларида Хитой, Қирғизистон, Россия ва СУАР (Синцзян-Уйгур Мухторият округи) терма жамоалари билан биргаликда фаол  иштирок этмоқда.
    Машғулотларда иштирок этиш имкониятини 6 нафар спортчимиз: Равшанбек Умурзоқов (60 кг гача), Анвар Тўрапов (64 кг гача), Нодир Қосимов (69 кг гача), Шухрат Абдуллаев (75 кг гача), Зухриддин Махкамов (81 кг гача) ва Сардорбек Бегалиев (91 кг гача) қўлга киритдилар.
    Жамоа мураббийи Пўлатжон Шахбозов.
    Машғулотлар 13 март куни якунланади. 
     
    Подробнее

    “Ўзбекистоннинг кучли ўсмирлари ўртасидаги турнир”

    2014 йил 24 февралдан 2 мартга қадар, Бекобод шаҳри “Ёшлик” спорт комплексида бокс бўйича “Ўзбекистоннинг кучли ўсмирлари ўртасидаги турнир” ОАЖ «Узметкомбинат» ва бошқа хамкорлар кўмагида Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан ўтказилди. Мусобақада Юртимизнинг барча вилоятларидан 1998-1999 йилларда таваллуд топган 180 нафардан ортиқ боксчилар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар. Турнир давомида 172 та баҳс олиб борилиб,14 тўплам соврин ўз эгаларига топширилди.
     
    Бокс бўйича “Ўзбекистоннинг кучли ўсмирлари ўртасидаги турнир” ғолиб ва совриндорлари
     
    44 кг вазн тоифасида
    I- Холматов О, (Сирдарьё)
    II- Баратов Б., (Бухоро ш.)
    III- Назиров А., (Фарғона ш.), Хакимов М., (Андижон ш.)
    Подробнее

    Болгариядаги “Странджа” Ҳалқаро турнири якунланди

    1 март куни София шаҳридаги (Болгария) “Арена Армеец” спорт комплексида бокс бўйича “Странджа” Ҳалқаро турнирининг финал учрашувлари бўлиб ўтди. Турнирда 22 давлатдан ташриф буюрган 150 нафар спортчи совринли ўринлар учун белашишди. Терма жамоамиз аъзоси Камолжон Мелиев (49 кг) мусобақанинг финал босқичида эронлик Таганихулар Хуман устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Жалолов Баходир (+91) англиялик Фрейзер Кларкга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
    Табриклаймиз!!! Баракалла!!!
    Подробнее

    Болгариядаги “Странджа” ҳалқаро турнири янгиликлари

    27 февраль куни София шаҳри (Болгария) “Арена Армеец” спорт комплексида “Странджа” Ҳалқаро турнирининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
    Ҳамюртимиз Камолжон Мелиев (49 кг) украиналик Максим Чулачеевни 3:0 ҳисобида, Баходир Жалолов (+91) украиналик Алексей Жукни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Йигитларимиз мусобақанинг финал босқичида ўз маҳоратларини кўрсатадилар. Афсуски, Ботиржон Маҳмудов (69 кг)
    Подробнее

    “Странджа” Ҳалқаро турнири Болгарияда старт олди

    26 февраль куни София шаҳрида (Болгария) бокс бўйича 65-Ҳалқаро “Старанджа” турнири старт олди. “Арена Армеец” спорт комплексида 22 давлатдан ташриф буюрган 122 нафар эркак ва 31 нафар аёл боксчилар совринли ўринлар учун белашишади.
    Мусобақанинг дастлабки баҳсларидаёқ Эльшод Расулов (81 кг) уэльслик рақиби Еванс Калумни иккинчи раундда техник накаутга учратди. Ўзбек боксчилардан Ботиржон Махмудов (69 кг) эса, бразилиялик Суарес Джонатанни 3:0 ҳисобида рингга қулатди.
    Подробнее

    “ХТСУ Николай Павлюков ҳотираси” га бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасида ҳалқаро турнир якунланди

    Анапа шаҳри (Россия) “Волей Град” спорт саройида Халқаро тоифадаги спорт  устаси Николай Павлюков ҳотирасига  бағишланган  бокс бўйича ёшлар ўртасида VII  ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Ушбу турнирда Армения, Озарбайджон, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Куба, Эстония, Латвия, Грузия, Германия, Ирландия, АҚШ, Болгария, Молдавия, Сербия, Украина, Афғонистон ва Россия давлатидан келган 144 нафар спортчи совринли ўринлар учун баҳслар олиб боришди.
    2014 йил 23 февраль куни Анапа шаҳрининг “Волей Град” спорт саройида мусобақанинг  финал баҳслари бўлиб ўтди. Абдулхай Шорахматов (56 кг) ва Обиджон Тохиров (81 кг) лар турнирнинг  кумуш медалини қўлга киритдилар. Махмуд Гаипов, Сунатилло Баходиров (64 кг), Шукуржон Рахимов (56 кг), Музаффар Рашидов (60 кг) лар эса, бронза медални кўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
    Терма жамоамиз умумкоманда ҳисобида Россия термасига йўл бериб, иккинчи ўринни эгалладилар.
    Йигитларимизни зафарлари билан табриклаймиз!
    Подробнее

    “ХТСУ Николай Павлюков ҳотираси” га бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасида ҳалқаро турнирга старт берилди

    Жорий  йилнинг 20 февраль куни,  Анапа шаҳри (Россия) “Волей Град” спорт саройида Халқаро тоифадаги спорт  устаси Николай Павлюков ҳотирасига  бағишланган  бокс бўйича ёшлар ўртасида VII  ҳалқаро турнир бошланди. Ушбу турнирда 1996-1997- йилларда таваллуд топган Армения, Озарбайджон, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Куба, Эстония, Латвия, Грузия, Германия, Ирландия, АҚШ, Болгария, Молдавия, Сербия, Украина, Афғонистон ва Россиялик спортчилар совринли ўринлар учун беллашишади.
    Дастлабки баҳсларда ҳамюртимиз
    Подробнее

    Бокс бўйича Буюк Британия, Рссия, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг матч учрашувлари якунланди

    Остона шаҳри (Қозоғистон) “Жастар” спорт саройида бокс бўйича Буюк Британия, Рссия, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг матч учрашувлари якунланди.
    Мусобақанинг якунлов кунида Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британия термасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди. Ўзбек боксчилари умумкоманда ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, турнирнинг кумуш совринларини қўлга киритдилар. Маълумки, терма жамоамиз вакиллари россиялик спортчиларни 6:4 ҳисобида ортда қолдирган эдилар.
    Йигитларимизни зафарлари билан табриклаймиз!!!
    Подробнее

    Остона шаҳрида терма жамоаларнинг иккинчи матч учрашувлари

    Остона шаҳри (Қозоғистон) “Жастар” спорт саройида Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг иккинчи мусобақа учрашувлари бўлиб ўтди.
    Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси  мезбон терма жамоа вакилларига 3:7 ҳисоби билан имкониятни бой берди, Россия  эса Буюк Британия жамоасини 7:3 ҳисоби билан доғда қолдирди.
    Эслатиб ўтамиз, эртага турнирда дам олиш куни.19 февраль куни соат 14:00 да Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британия термасига қарши рингга чиқса, соат 17:00 да Россия терма жамоаси мусобақа етакчиси қозоғистонлик боксчилар билан баҳс олиб боради.
    Подробнее

    “Странджа” Ҳалқаро турнири Болгарияда

    25 февралдан то 2 мартгача  София шаҳрида (Болгария) бокс бўйича 65 - Анъанавий “Странджа” ҳалқаро турнири бўлиб ўтади. «Арена Армеец»спорт мажмуасида ўтказиладиган турнирда Россия, Украина, Ўзбекистон, Англия, Уэльс, Италия, Германия, Бразилия, Хитой, Эквадор и бошқа давлатлардан келган боксчилар совринли ўринлар учун баҳслар олиб боради. Шубҳасиз, турнир AIBA қоидаларига асосан ўтказилади.
     Бу йилги мусобақада  Ўзбекистон шарафини бокс бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳимоя қилади.
    Подробнее

    “ХТСУ Николай Павлюков ҳотираси” га бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасида ҳалқаро турнир

    Халқаро тоифадаги спорт  устаси Николай Павлюков ҳотирасига  бағишланган  бокс бўйича ёшлар ўртасида VII  ҳалқаро турнир,  2014 йилнинг 19-24 февраль кунлари, Анапа шаҳрида (Россия) старт олади. Анъанавий мусобақада Озарбайджон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Грузия, Россия ва Украина терма жамоалари иштироки кутилмоқда.
    Катта мураббий Курбанов Мараттерма жамоага Мирзаев Достон(оғирлик вазни 49 кг), Турсунбоев Бекзодбек (52),
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz