[2020-07-10 08:11:10] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Бокс бўйича терма жамоалар матч учрашувлари Астана шаҳрида старт олди

    Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри “Жастар” спорт мажмуасида, бокс бўйича Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия ва Қозоғистон терма жамоалар иштирокидаги мусобақага старт берилди.
    Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси  ушбу мусобақалардаги илк учрашувда Россия терма жамоасини 6:4 ҳисоби билан мағлубиятга учратди, Қозоғистон эса Буюк Британия жамоасини 8:2 ҳисоби билан доғда қолдирди.
    Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия терма жамоаси 17 февраль соат 14:00 да Россия термасига қарши рингга чиқади.  Соат 17:00 да эса, Ўзбекистон ва Қозоғистон термалари баҳсларини кузатишимиз мумкин.
    Подробнее

    Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонтерма жамоаларининг матч учрашувлари

    2014 йилнинг 15-20 февраль кунлари, Астана шаҳрида (Қозиғистон) бокс бўйича Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг матчучрашувлари бўлиб ўтади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг: 49 кг вазн тоифаси бўйича Нодиржон Мирзахмедов, 52 кг гача вазн тоифаси бўйича Шахобидин Зоиров
    Подробнее

    Халқаро бокс Уюшмаси (AIBA) дунё бўйича энг кучли боксчилар рейтингини нашр этди

    Халқаро бокс Уюшмаси (AIBA)  барча вазн тоифаси бўйича дунёдаги  энг кучли боксчилар рейтингини  нашр этди. Оғирлик вазни 81 килограммгача бўлган кучли учлик таркибини  ватандошимиз Ойбек Мамазулунов тўлдирди.
    Подробнее

    Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ихтисослаштирилган болалар мактаб-интернатида ташкил этилган учрашув тафсилотлари

    Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни давом эттирди.
     Президентимиз Ислом Каримов раислигида  2014 йил 28 январь куни бўлиб ўтган  Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик  кенгашининг навбатдаги  йиғилишида, Юртбошимиз қуйидаги сўзларни алоҳида таъкидлаб ўтди: “2014 йил давлатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида болалар спортини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор касб этади. Спорт  билан мунтазам шуғулланган бола соғлом, кучли, мард, қатьиятли бўлиб камолга етади. Бу эса, ҳалқимизнинг ҳеч кимга бош эгмаслигининг исботидир”.
    Жорий йилнинг 5 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “102-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати”да Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган боксчи Элшод Расулов иштирокида учрашув ташкил этди.   Учрашувда  спортчиларимизнинг
    Подробнее

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир якунланди

    Жорий йилнинг 29 январдан 2 февралга қадар Бишкек шаҳрининг (Қирғизистон) Кожамкула спорт Саройида,  Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган, бокс бўйича 38- анъанавий Ҳалқаро турнир ўз ниҳоясига етди.
    Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Туркманистон ва Тоджикистон каби давлатлардан 183 нафардан зиёд “чарм қўлқоп” усталари совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.
    Ҳалқаро турнирнинг финал босқичида иштирок этиш ўзбекистонлик уч нафар боксчимизга насиб этди.
    Муросасиз курашларга бой кечган беллашувлар якунида истеъдодли ёш боксчимиз Ботирали Мамажонов 81 кг вазн тоифасидаги қозоғистонлик рақиби Ерасил Сейфолданов устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

    Подробнее

    Ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё Чемпионати якун топди

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган  Осиё чемпионатини ўзбекистонлик боксчиларимиз муваффақиятли якунладилар. Хусусан, 69 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Меликузиев мусобақанинг финал босқичида, тоджикистонлик Шаббос Негматуллаев устидан  3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Козимбек Мардонов (75 кг) ҳиндистонлик  Нил Камал Сингхомани  3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё Чемпионига айланди.
    Баракалла!!! Табриклаймиз!!!
    Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчиларимиздан Абдулхай Шорахматов (52 кг), Махмуд Гаипов (64 кг), Азиз Шукуров (81 кг), Асилбек Солиев (91 кг) лар кумуш медални қўлга киритиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилдилар.
    60 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Фазлиддин Мелибоев   ва +91 вазн тоифасидаги Эркинов Шохрухбек чемпионатнинг бронза медаль соҳибига айландилар.
    Йигитларимизни зафарли ғалабалри билан табриклаймиз!!!
    Ўзбекистон терма жамоаси жами саккизта медални қўлга киритиб, умумкоманда ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
    Подробнее

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнирга старт берилди

    Жорий йилнинг 29 январь куни, Бишкек шаҳрининг (Қирғизистон) Кожамкула спорт Саройида, Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган, бокс бўйича Ҳалқаро турнирнинг 6  вазн тоифаси бўйича дастлабки баҳслари бўлиб ўтди.
    Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчиларимиз дастлабки жангларни муваффақиятли якунладилар. Хусусан, 49 килограммгача вазн тоифасида рингга чиқаётган Мелиев Камолжон  қирғизистонлик Артем Мазневни катта устунлик 3:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди. Иқтидорли боксчиларимиздан Анвар Туропов
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хабарлар

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати кечки сессия ярим финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. 52 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Абдулхай Шорахматов рақиби монголиялик Тсенбатар Эрденебатни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вазни 69 килограмм бўлган боксчилар  баҳсида яна бир ҳамюртимиз Бектемир Меликузиев қозоғистонлик Илья Очкинни 3:0 ҳисоби билан енгди. Чемпионатдаги иштирокини муваффақият билан бошлаган Азизбек Шукуров (81 кг) қирғизистонлик рақиби Матеков Канатдан 3:0 очко ҳисобида устун келди.
    Боксчиларимиз ушбу нуфузли мусобақанинг финал босқичида совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
    Баракалла!!! Уларга зафарлар тилаб қоламиз!
    Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Фазлиддин Мелибоев (60 кг) сириялик Ахмад Госсонга 0:3
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хабарлар

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати кундузги сессия ярим финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. 64 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган истеъдодли боксчимиз Махмуд Гаипов япониялик Тошихира Сузуки устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  Шунингдек, ҳамюртимиз Қозимбек Мардонов (75 кг) Жанубий Корея терма жамоаси вакили Джи Ху Янани 3:0 ҳисоби билан енгди. Асилбек Солиев (91кг) эса, қирғизистонлик Мурот Амирджановни техник накаутга учратди.
    Ўзбекистонлик боксчиларимиз Осиё чемпионати финал иштирокчилари таркибига кирдилар. Баракалла!!! Уларга зафарлар тилаб қоламиз!
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хабарлар

    Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Нуфузли мусобақада тўлиқ таркиб билан қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси саккиз нафар аъзоси: Абдулхай Шорахматов (вазн тоифаси 52 кг), Фазлиддин Мелибоев (60 кг), Махмуд Гаипов (64 кг), Бектемир Мелиқузиев (69 кг), Қозимбек Мардонов (75 кг), Азиз Шукуров (81 кг), Асилбек Солиев (91 кг) ва Шохрухбек Эркинов (+91)лар бугун 29 январь куни, Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун рақиблари билан баҳс олиб борадилар. Уларга зафарли чиқишларни тилаб қоламиз.
    Бугунги баҳслар натижасидан қатъий назар, Ўзбекистон терма жамоаси
    Подробнее

    Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир

    Жорий йилнинг 29 январидан 2 февралига қадар, Бишкек (Қирғизистон) шаҳрининг Кожамкула спорт Саройида,  Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков ҳотирасига бағишланган бокс бўйича Ҳалқаро турнир ўтказилади. Ушбу турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина, Тоджикистон, Хитой, Туркманистон, Ироқ, Монголия, Филипинн ва Қирғизистонлик боксчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Мусобақа 10 та вазн тоифаси бўйича, AIBA қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркибига: Камолжон Мелиев (оғирлик вазни 49 килограммгача)
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хабарлар

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатидастлабги учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Ўзбек боксчиларимиз мусобақани юқори суръатда бошлашди. Хусусан, Бектемир Меликузиев (вазн тоифаси 69 кг), Азиз Шукуров (81), Асилбек Солиев (91) ва Шохрухбек Эркинов (+91)лар дастлабки беллашувларда рақибларидан устун келиб, ярим финал учрашувига йўлланмани қўлга киритдилар. Табриклаймиз!
    Подробнее

    Ёшлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Чемпионатига йўл олди

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида, жорий йилнинг 24-31 январь кунлари ўтказиладиган ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё Чемпионатига, Ўзбекистон терма жамоаси йўл олди. Навбатдаги Осиё Чемпионатида, 1996-1997 йилларда туғилган спортчилар 10 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркибига:  Бекзодбек Турсунбоев (вазн тоифаси 49 кг), Абдулхай Шорахматов (52),
    Подробнее

    Тошкент Темир йул транспорти касб-хунар коллежида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув

     Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантириш кўллаб-қувватлаш жамғармаси, бокс спорт турини оммалаштириш, ўсиб келаётган авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, мақсадида, жорий йилнинг 22 январькуни, Тошкент темир йул транспорти касб-хунар коллежи талабалари билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт усталари Рустам Саидов  ва  Эльшод Расуловлар  иштирокида учрашув ташкил этди. Ушбу муассаса қошида 2300 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олиб келмоқда, ушбу ёшлар  ўртасида бокс спорт турини оммалаштириш ва  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳимдир.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув -машғулот йиғинлари

    Ҳалқаро мусобақалар ҳамда, 2014 йил  Инчхон, Корея Республикасида ўтказиладиган  Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи таркиби, 2014 йил 9 январь куни  Таиландга ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун йўл олади. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи ва учинчи таркиби, ўқув-машғулот йиғинларини Тошкент шаҳрида олиб боришади.
    Подробнее

    AIBA расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлмоқда

    Ҳалқаро бокс Уюшмаси  (АИБА) расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлаётгани ҳақидаги ҳабар Уюшманинг расмий сайтида кузатилди.
    Подробнее

    2014 йил бокс бўйича ёшлар ўртасида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари қайд этилмоқда

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги АIBA  Жаҳон чемпионати,  2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари София шаҳри (Болгария) да ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мусобақа 2014 йил Нанкин (Хитой) да ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига саралаш босқичини ўтайди.
    2014 йилнинг 10 март куни иштирокчиларни қайд қилишнинг якуний муддати этиб белгиланган.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди

    Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳри  “Жар” спорт – соғломлаштириш мажмуасида, бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ спортчилар, совринли ўринлар учун беллашишди.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионатига старт берилди

    Бугун соат 14:00 да  пойтахтимизнинг “Жар” спорт – соғломлаштириш мажмуасида,  бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтади. Унда Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ спортчилар, совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Ушбу мусобақанинг бош мураббийи Алишер Полвонов, боксчилар ўртасида кечадиган баҳсларни ўз назоратига олди.
    Ўзбекистон Чемпионатининг якуний учрашувлари жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади.
    Подробнее

    Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган мураббий А.Агаларов ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ҳалқаро турнир

    2013 йил 4 декабрдан-9 декабрга қадар, Баку (Озарбайжон) шаҳрида, Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган мураббий А.Агаларов ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ҳалқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 7 давлат (Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Грузия, Россия ва Украина)дан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
    Ушбу мусобақада  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 кумуш ва 3 та бронза медал соҳибига айландилар. Шунингдек, йигитларимиз умумкоманда ҳисобида II ўринни эгаллаб, А.Агаларов номидаги Кубокни қўлга киритдилар.
    Ватанимиз шарафини Иқболжон Холдарев (56 кг), Махмуд Гаипов (64 кг), Бектемир Меликузиевлар ҳимоя қилиб, олтин медал совриндорига айландилар. 60 кг вазн тоифасида кечган беллашувда Музаффар Рашидов кумуш медални қўлга киритди. Бронза медал иқтидорли боксчиларимиз Бекзодбек Турсунбоев (49 кг), Қозимбек Мардонов (75 кг, ) Асилбек Солиев ( 91 кг) ларга насиб этди.
     Йигитларимизни муваффақиятлари билан табриклаймиз!
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz