[2020-10-27 02:03:58] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Наманганда аёллар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланди

    Бугун, 26 ноябрь куни Наманган шаҳрида бокс бўйича аёллар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди. Беллашувларда катталар ўртасида 87 нафар, қизлар ўртасида эса 84 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Кубадаги ўқув-машғулот йиғинларини якунлашди

    Хабар бериб ўтганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари олиб бориш учун Кубага жўнаб кетганди. 
    Подробнее

    Осиё чемпионатида совриндор бўлган ёш боксчиларимиз Мўғулистондан қайтиб келишди

    Хабарингиз бор, 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп устаси иштирок этди.
    Подробнее

    Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган 18 нафар боксчимиз 14 та медаль билан юртимизга қайтадиган бўлди

    Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. 10-17 ноябрь кунлари ташкил этилган беллашувларда қитъамизнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган 180 нафарга яқин боксчи йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. 
    Подробнее

    Осиё чемпионатида расмий тадбирлар бошланди

    Кеча Улан-Батор шаҳридаги "Баянгол" меҳмонхонасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар учун байрамона дастурхон тузалди. Ушбу тадбирда барча терма жамоалар сингари ўзбекистонлик боксчи ва мураббийлар ҳам иштирок этишди
    Подробнее

    Ўзбекистон катталар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Кубага жўнаб кетди

    Бугун бокс бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Кубага жўнаб кетди. 21 ноябрга қадар давом этадиган йиғинда чарм қўлқоп усталаримиз кубалик боксчилар бирга машғулот олиб боришади.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Мўғулистонга йўл олди

    8-18 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада қитъамизнинг ёш истеъдодли чарм қўлқоп усталари иштирок этишади.
    Подробнее

    Ўзбекистон бокс федерацияси номидан

    29 октябрь куни мамлакатимиз спорт ҳаётидаги энг ёрқин мусобақалардан бири ҳисобланган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди.
    Подробнее

    Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди (ғолиб ва совриндорлар рўйхати)

    22-29 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
    Подробнее

    Ёш боксчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 6 та медаль қўлга киритишди

    21-27 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида "Жетысу Кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди. 
    Подробнее

    Бутунжаҳон армия ўйинларда тўртта медаль қўлга киритдик

    Хитойнинг Ухань шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтди.
    Подробнее

    Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

    Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. 
    Подробнее

    Бугун катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олади

    Бугун пойтахтимизда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади. Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт саройи мезбонлик қиладиган беллашувлар 10 та вазн тоифасида ташкил этилади.
    Подробнее

    Шавкат Мирзиёев боксчи ва мураббийларимизга мукофотларни топширди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвонлар ва медаллар билан тақдирланган эди.
    Подробнее

    Жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" топширилди

    Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу орқали йигитларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.
    Подробнее

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

    Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.
    Подробнее

    Қизларимиз Россияда жаҳон чемпионатига тайёргарликни қизғин давом эттиришмоқда

    Хабар бериб ўтганимиздек, 3-13 октябрь кунлари Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари бир неча кун олдин Улан-Удэга етиб боришган ва мусобақа олдидан ўқув-машғулот йиғинларининг сўнгги босқичини олиб бораётганликлари ҳақида хабар қилгандик.
    Подробнее

    Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш лозимки, ҳали хеч қайси жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медалга эга чиқишмаганди.
    Подробнее

    Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик!

    9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақада жаҳоннинг 79 мамлакатидан 362 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
    Подробнее

    Боксчиларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашди

    Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Ҳамюртларимиздан биринчилардан бўлиб, -75 кг вазнли Фанат Қаҳрамонов рингга кўтарилди.
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz