[2020-10-02 02:13:13] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    "Буюк ипак йўли" турнирида яна 4 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича "Буюк ипак йўли" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишмоқда. Кеча турнир доирасида чорак финал беллашувлари якунланди.
    Подробнее

    Республикамиз бўйлаб очиқ машғулотлар фестивали ташкил этилди

    Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси юртимизда спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш йўлида керакли кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Ёш авлодни боксга қизиқтиришда спорт юлдузлари билан учрашувлар, оммавий тадбирларнинг аҳамияти катта. Бугун, 30 март куни Республикамиз бўйлаб, бокс бўйича катта FLASHMOB (Очиқ машғулотлар фестивали) бўлиб ўтди. Тадбирнинг Тошкент шаҳридаги қисми "EcoPark"да ташкил этилди. 
    Подробнее

    Ёш боксчиларимиз Анападаги халқаро мусобақада иштирок этадилар

    1-7 апрель кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида бокс бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади. 2001-2002 йилда таваллуд топган боксчилар ўртасидаги мусобақа "Волейград" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
    Подробнее

    "Буюк ипак йўли" турнирида ғалабалар давом этади: учта жангда учта ғалаба

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича "Буюк ипак йўли" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Бoкудаги "Буюк ипак йўли" турнирини муваффақиятли бошлашди

    Кеча Озарбайжон пойтахи Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро "Буюк ипак йўли" турнири бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозонди.
    Кеча Озарбайжон пойтахи Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро "Буюк ипак йўли" турнири бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозонди.
     
    Боксчиларимиз Бoкудаги "Буюк ипак йўли" турнирини муваффақиятли бошлашди
     
    Кеча Озарбайжон пойтахи Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро "Буюк ипак йўли" турнири бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозонди.
     
    -52 кг: Фозил Абдумуродов – Мирмеҳди Мехтизада (Озарбайжон) 
     
    -52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Ахтем Закиров (Россия)
     
    -64 кг: Алиёр Норалиев – Элнур Алиев (Озарбайжон)
     
    -81 кг: Дилшод Рўзметов – Андрей Ковальчук (Россия)
     
     
     
    Бугун мусобақа доирасида яна уч нафар боксчимиз жанг қилади:
     
    -60 кг: Шукуржон Раҳимов – Нурлан Сафаров (Озарбайжон)
     
    -69 кг: Иқболжон Холдоров – Сердар Амангелдиев (Туркманистон)
     
    -75 кг: Акмурад Ғафоров – Расим Чобанли (Озарбайжон)
    Подробнее

    Боксчиларимиз Бокудаги "Буюк ипак йўли" турнирда иштирок этишади

    26 март куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида "Буюк ипак йўли" халқаро турнири старт олади. Ушбу анъанавий турнирда Озарбайжон, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатлардан кучли чарм қўлқоп усталари қатнашишади.
    Подробнее

    Ёш боксчиларимиз Актобедаги мусобақада қатнашадилар

    26-30 март кунлари Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Ғолиб Жафаров соврини учун халқаро турнир ташкил этилади.
    aaa-30 март кунлари Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Ғолиб Жафаров соврини учун халқаро турнир ташкил этилади. 
     
    Мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этадилар.
     
    Ҳамюртларимиз турнирга қуйидаги таркибда қатнашадилар:
     
    -44 кг: Саидкамол Аббосхонов
    -46 кг: Исломбек Ғаниев
    -48 кг: Қобилжон Абдураҳимов
    -48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов
    -50 кг: Бахтиёр Зухруллаев
    -52 кг: Жаҳонмурод Имомалиев
    -54 кг: Ҳамидулло Хабибуллаев
    -57 кг: Лазизбек Фаттоев
    -60 кг: Азизбек Тожиев
    -63 кг: Мирзомахмат Мирзабеков
    -66 кг: Асадбек Сафаров
    -70 кг: Азизбек Самадов
    -75 кг: Нусратбек Тохиров
    -80 кг: Абдуллажон Алмаматов
     
    Мураббийлар: Миржалол Шукуров, Шерзод Абдураҳмонов.
     
    Шунингдек, ҳамюртимиз Руслан Аметов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
     
    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    Подробнее

    Наврўз байрами билан муборакбод этамиз!


     
    Ўзбекистон бокс Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантириш қўллаб-қувватлаш жамғармаси халқимизни Наврўз айёми билан муборакбод этади!
    Ушбу  мунаввар  кунда  барчангизга  саломатлик,  оилангизга  тинчлик  ва осойишталик,  Ватанимиз  равнақи  йўлида  амалга  ошираётган  саъй-ҳаракатларингизга  омад  ва  улкан  ютуқлар  тилаб  қоламиз.
    Подробнее

    Сакен Полатов Ойбек Касимов билан бирга Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига борди


    Хабар бериб ўтганимиздек, Андижон шаҳрида Ўзбекистон бокс федерациясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
    Мазкур тадбирдан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бўлишди.
    Мутасаддилар у ерда бокс билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан танишишди, ёш боксчиларнинг машғулотларини кузатиб, улар билан мулоқот қилишди. Боксни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, қолаверса шаҳарда бокс марказини бунёд этиш масалалари муҳокама қилинди. Ишни ташкил қилиш давомида юзага келган камчиликлар таҳлил қилинди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ташриф давомида ёш боксчилар билан эсдалик учун суратга тушишди.
    Шунингдек, улар яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳамда "Соғлом Авлод" стадионида ҳам бўлишди.
     
    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
    Подробнее

    Ўзбек боксида илк маротаба: Андижонда Ўзбекистон бокс федерациясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди


    Сизга яхши маълумки, Андижон бокс мактаби нафақат юртимизда, балки жаҳон миқёсида ўзига хос нуфузга эга. Ушбу вилоят бокс мактаби ўзбек спортига Олимпия чемпионлари, Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолибларини тақдим этган.
    Кеча, 18 март куни Ўзбекистон бокс федерациясининг сайёр йиғилиши ҳам айнан Андижон шаҳрида ташкил этилди. Федерация тарихида илк маротаба ўтказилган бундай йиғилишда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, Ўзбекистон бокс федерациясининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти бўлимлари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибида кўплаб масалалар кўриб чиқилди.
    Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев сўзга чиқар экан, сўнгги йилларда вилоятда бокс йўналишида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида гапирди. Олдинда турган Токио 2020 Олимпиадасида ҳам муваффақиятли иштирокни давом эттириб, вилоят ҳокимлиги боксчилар учун етарли шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
    Подробнее

    Аёллар ва эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларига Россия давлати мезбонлик қилади.


    Аёл боксчилар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 3-13 октябр кунлари Бурятия Республикасининг Улан-Удэ шаҳрида ўтказилиши маълум бўлди. Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) мусобақалар тақвимидан жой олган мазкур дунё биринчилигида сайёрамизнинг 50 га яқин мамлакатлардан етакчи чарм қўл қоп усталари иштирок этишади. Маълумот ўрнида аёллар орасидаги Жаҳон чемипонати 2001 йилдан бери ташкил этиб келинади. Эслатиб ўтамиз, Х - Жаҳон чемпионатига Ҳиндистон мезбонлик қилган. Айтиш керак Россияда шунингдек эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам 7-21 сентябр кунлари Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.
    Подробнее

    Тез кунда бокс бўйича аёллар терма жамоасига муносиб номзодлар сараланади


      Шу йилнинг 4-9 феврал кунлари Жиззах вилоятида 2001-2002 туғилган ёшлар ва катталар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан хамкорликда ташкил этилаётган мазкур чемпионатда юртимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси шунингдек Тошкент шаҳридан 14 жамоа, жами 150 нафардан зиёд боксчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.  
    Подробнее

    2019-йилги мавсум бошланиш арафасида


     Айни  кунларда  етакчи бокчиларимиздан ташкил топган биринчи, иккинчи ва учинчи таркиб  жамоамиз аъзолари Тошкент вилояти, Янгиобод ўқув базасида жорий йилнинг илк халқаро мусобақаси олдидан тайёргарликнинг дастлабки босқичини  ўтказишмоқда.  Машғулотлар вақтида спортчилар ўзларининг умумжисмоний ҳолатларини яхшилашга эътибор беришган.  Терма жамоа мураббийларининг таъкилашича бу йилги мавсум ўта жиддий бўлиб боксчиларимиз Осиё чемпионати ва дунё биринчилигида  иложи борича кучлилар қаторидан жой олиш учун харакат қилишлари керак бўлади. Чарм қўл қоп усталаримиз йиғиннинг дастлабки босқичини  20 январ куни тугатишади. Сўнгра  орадан бир хафта ўтиб иккинчи босқич машғулотларини   ҳам айнан  Янгиобод  ўқув базасида  давом эттиришади.   
    Подробнее

    Ўзбекистон чемпионати - янги номларни кашф этади


      “Шарқ гавҳари”  дея  ном олган  Самарқанд  шаҳри бугундан бошлаб бокс бўйича катталар ўртасидаги  Мамлакат чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон бокс федерацияси  мусобақалар тақвимидан олган жорий йилнинг сўнгги мусобақаси ҳисобланмиш   ушбу чемпионатда юртимизнинг етакчи чарм қўл қоп усталари қатори  ёшлар ҳам асосий таркибдан жой олиш учун рингга кўтарилишади. Янги ўзгаришлар низомига кўра   боксчилар 52,57,63,69,75,81,91, ва  +91 кг  вазн тоифаларида баҳс олиб боришади. Айтиш керак мусобақа кунининг ўзида спортчилар тарозидан ўтишади. /Аввалари тарозидан ўтиш бир кун аввал бўлган/ Хуллас бокс мухлислари 10-17 декабр кунлари  шиддатли жангларнинг гувоҳига айланиши мумкин. Мамлакат чемпионатида  тажрибали ва халқаро майдонларда ўз сўзларини айтаётган  чарм қўл қоп усталаримиздан Хасанбой Дўсматов, Миразиз Мирзахалилов, Шунқор Абдурасулов, Бобоусмон Ботуров, Иқболжон Холдоров, Жасур Латиповларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
    Подробнее

    Жорий йилги мавсумнинг сўнгги мусобақалари


    1-8 ноябр кунлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри 2001-2002 йилларда  туғилган ёш чарм қўл усталари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилади.  Мусобақада  юртимизнинг барча вилоятларидан иқтидорли боксчилар 8 кун давомида  11 вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига муносиб номзодларни аниқлаб берадиган мазкур турнир айтиш керак спортчилар учун бўлажак Халқаро турнирлар олдидан жиддий кўрик ва синов вазифасини ўтаб беради.

    Бокс муҳлислари  ёшлар орасидан  Ўзбекистон кубоги ғолиблигига кимлар муносиб  эканликларини билиб олганларидан сўнг 10-17 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида катталар ўртасида ўтадиган Мамлакат чемпионати бахсларини кузатиб боришлари мумкин бўлади. Чемпионатда юртимизнинг кўзга кўринган чарм қўл қоп усталари 8 вазн тоифасида  терма жамоа сафидан жой олиш учун харакат қилишади. Эслатиб ўтамиз асосий таркибга муносибларини  саралаб  берадиган  ушбу Республика чемпионати  8 вазн тоифасида ташкил этилади.  
    Подробнее

    Ғалабали одимлар давом этмоқда


    Аргентинанинг  Буэнос-Айрес шаҳри  6-18 октябр кунлари 3- ўсмирлар олимпиадасига мезбонлик қилди. Ушбу катта спорт форумида  206 мамлакатдан 3998 нафар ёш атлетлар 241 та медаллар жамланмаси учун бахс олиб боришди.  Якуний натижаларга кўра   спортчиларимиз  томонидан  умум  ҳисобда 16 та медал шулардан   5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза қўлга киритилган бўлиб спортчилар орасида умидли ёш чарм қўл қоп усталаримиз   ҳам  1 та олтин ва 2 та кумуш медалга эга чиқишди. Жумладан ўз вазн тоифасида  Абдумалик Халаков барча рақибларини енгиб шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган бўлса Тимур Мержанов билан  Жаҳонгир Раҳмоновлар бронза медаллари соҳиби бўлишди. Биз умидли спортчиларимизни ғалабалари билан қутлаб қоламиз ва маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимиз делегациямиз аъзолари  21 октябр  тунда  юритимизга қайтиб келишади. 
    Подробнее

    Россияда иштирок этган спортчилар Қозоғистон турнирида қатнашади


    5-11 июн кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги  “Даулет”спорт мажмуаси   бокс бўйича “Президент кубоги” халқаро турнирига мезбон қилади. Мусобақада 15 дан ортиқ мамлакатлардан етакчи чарм қўл қоп усталари рингга кўтарилишади. Турнирда эркаклар одатга кўра  10 та аёллар эса  4та яъни 51, 57, 60 ва 75 кгм вазн тоифасида баҳсларга киришади. Мазкур бокс байрамида  аёллар терма жамоамиз аъзоларидан 51 кгда Турсуной Раҳимова, 57 да  Осиё чемпионати совриндори Ёдгорой Мирзаева, 60 кгмда Райҳона Қодирова, эркаклар ўртасида эса  ўз вазнларида Ҳасанбой Дўсматов,Жасурбек Латипов, Шаҳобиддин Зоиров,Миразизбек Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов,  Алёр Норалиев, Иқболжон  Холдоров, Махмуд Ғоипов, Фазлиддин Мелибоев, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов, Улуғбек Мубинов юртимиз  спорт  шарафини ҳимоя қилишади. Биз етакчи чарм қўл қоп усталарига баҳсларда омад тилаб қоламиз.
    Маълумот ўрнида : Халқаро турнирда Алишер Полвонов бевосита хакамлик қилади.
    Подробнее

    Халқаро турнир муваффақиятли якунланди


    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги»  турнири ниҳоясига етди.  Турнир бошиданоқ  пешақадамлар рўйҳатида борган жамоамиз аъзолари бу сафар ҳам кучлилар қаторидан жой олишди.  Мусобақанинг финалида жами 7 нафар боксчимиз  олтин медал учун рингга кўтарилди. Натижаларга кўра 49 кгм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов рақиби мезбон спортчи  Батор Сагалуевга имкониятни бой берди. Шунингдек 60 кгмда Шонқор Абдурасулов ҳам кумуш медали билан кифояланди.  56 кгмда  Миразиз Мирзахалилов, 75 кгмда Исроил Мадримовлар  олтин  медалларни жамоа ҳисобига қўшиб қўйишди. 81 кгмда Бектемир Мелиқўзиев ҳам рақибини рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди. Оғир вазнда баҳсларга киришган Баҳодир Жалолов эса жангни муддатидан илгари ўз фойдасига ҳал қилди.     Шундай қилиб  халқаро турнир  якунига кўра 4 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медали билан россия жамоаси  биринчи, 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан ўзбекистонлик боксчилар иккинчи ва 1 та кумуш, 2 та бронза натижаси билан қозоғистонлик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.
    Подробнее

    Ғалаба муборак !!!


    Аввал хабар берганимиздек, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати  кучлиларни саралади  Рингга кўтарилган ёшларимиз  1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб,  кеча тунда  юртимизга қайтиб келишди.
    Соат 23:30
    Осиё чемпионати иштирокчиларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон  бокс федерацияси мутахассислари, ота-оналар, бокс мухлислари ва  оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди. Ўзгача шодиёналик....Бугунги кунда дунёда ўзбек бокси номини улуғлаб келаётган етакчи чарм қўл қоп усталарига муносиб номзодлар камол топаётганига яна бир ишонч, яна бир қадам қўйилди десак хато қилмаган бўламиз.   Осиё чемпионатида спортчиларимиздан Жаҳонгир Раҳмонов 69 кг, Наво Тамазов  75 кг ва Маҳлиё Раҳимова 60 кг бронза медалларни қўлга киритган бўлса, Самандар Холмуродов 52 кг, Темур Мержанов 81 кг, Жавоҳир Тоғаймуродов -91 кгда  ва  Жамшидбек Маҳмадалиев -91 кг кумуш медалга сазовор бўлди.  Терма жамоамизга ягона олтин медални 56 кгмда Абдумалик Халоков тақдим этди.  Энди ёш боксчиларимиз бироз танаффусдан сўнг бўлажак мусобақаларга тақёргарликни бошлайдилар....
    Подробнее

    Осиё чемпионати совриндорлари аниқланмоқда


    Бугун  Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда.Мусобақанинг кундузги қарама-қаршиликларида икки нафар боксчимиз олтин медаллар учун рингга кўтарилди. 52 кг вазн тоифасида Самандар Холмуродов мезбонлар вакили Суктет Суравет билан куч  синашиб Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланган бўлса, 56 кг вазнда Абдумалик Халоков филиппинлик Кристиан Лаурент Питтни рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди ва қитъа биринчилигининг  дастлабки олтин медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйиш билан бирга ўсмирлар олимпиадасига ҳам йўлланмани нақд қилди... Биз Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчисини ушбу ғалаба билан қутлаб қоламиз.  Энди кечки финал жангларида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

    -81 кг: Темур Мержанов (Ўзбекистон) – Тогамбай Сагиндик (Қозоғистон)
    -91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов (Ўзбекистон) – Айбек Оралбай (Қозоғистон)
    +91 кг: Жамшидбек Маҳмадалиев (Ўзбекистон) – Дамир Тоибай (Қозоғистон)
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz