[2020-10-02 04:22:40] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Боксчиларимиз Балхашдаги халқаро турнирда қатнашишади

    Эртага Қозоғистоннинг Балхаш шаҳрида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган спортчилар ўртасида халқаро турнир бошланади. Спорт усталари Аманбек Маканалин, Ерлан Нокербеков ва Жанат Сатенов хотирасига бағишланган мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
    Подробнее

    "Олимпия куни" билан табриклаймиз

    Бугун - 23 июнь санасида бутун жаҳон бўйлаб Олимпия куни нишонланди. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек спорти оиласини ушбу сана билан қутлаймиз. Спортчиларимизга халқаро аренада муваффақиятлар, зафарли юришларни тилаб қоламиз. 
    Подробнее

    Халқаро олимпия қўмитаси Ижроқўми Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди

    Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда кўриб чиқилган дастлабки масала келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг йўлланмалари қай тартибда тақсимланиши бўлди
    Подробнее

    Алматидаги турнирда 4 та медаль

    Алмати шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон спорт ва туризм академияси президенти К.К.Закиряновнинг 75 йиллик таваллудига бағишланган халқаро турнир якунланди. Беллашувларда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Мўғулистон, Хитой ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган 93 нафар чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
    Подробнее

    Қозоғистондаги мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш

    Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган боксчилар ўртасида бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Нурболат Рисмагамбетов соврини учун ўтказилган мусобақа ниҳоясига етди.
    Подробнее

    Алматидаги мусобақада медаллар шодаси

    Қозоғистон Республикаси Алмати шаҳрида бокс бўйича 2004-2005 йилларда таваллуд топган ёш спортчилар иштирокида Канат Ислам ва Жанибек Алимханулинун соврини учун "Қазақ батырлари" халқаро турнири ниҳоясига етди.
    Подробнее

    Сакен Полатов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди

    14 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги вице-президентлар сайланди. 
    Подробнее

    Жиззах қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

    20-25 июнь кунлари Жиззах шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган боксчи қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтазилади. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ёш чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Қозоғистондаги 3 та мусобақада қатнашишади

    Шу ҳафта боксчиларимиз учун мусобақаларга бой бўлади. Бирданига учта терма жамоамиз Қозоғистонда ўтказиладиган учта мусобақада иштирок этади.
    Подробнее

    Қозоғистон ва Озарбайжон терма жамоалари Ўзбекистонда йиғин ўтказишмоқда

    Шу кунларда бокс бўйича Озарбайжон ва Қозоғистон терма жамоалари юртимизда бўлиб туришибди. Ўзбекистон терма жамоаси олдинда турган халқаро турнирлар, шунингдек, сентябрь ойида Россия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида юқоридаги терма жамоалар билан бирга қўшма ўқув-машғулот йиғинлари олиб бормоқда. Машғулотлар Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" базасида бўлиб ўтмоқда.
    Подробнее

    Фарғонада халқаро турнир якунланди

    30 май куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "1-июнь - болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишланган халқаро турнир ниҳоясига етди. Беллашувларда 2007-2008, 2009-2010 йилларда таваллуд топган 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Мусобақада ўзбек спортчиларидан ташқари қўшни Тожикистондан ҳам вакиллар иштирок этишди.
    Подробнее

    Пойтахтимизда “Олимпия чўққилари” турнири ғолиблари аниқланди

    Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бокс бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.
    Подробнее

    Бокудаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган ёш боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

    Хабар бериб ўтганимиздек, 24-27 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги" турнири бўлиб ўтди. Мусобақа иштирок этган ўзбекистонлик ёш боксчилар 8 та олтин, 2 та бронза медали қўлга киритишганди.
    Подробнее

    Ёш боксчиларимиздан ажойиб натижа: Бокудаги мусобақада 8 та олтин медалга сазовор бўлдик!

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги" турнири якунига етди. Мусобақа ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари учун ажойиб натижа билан якунланди. Аввалроқ, финалга 8 нафар боксчимиз йўл олгани ҳақида хабар қилгандик. Қувонарлиси, финал беллашувларда қатнашган боксчиларимизнинг барчаси Озарбайжондан олтин медаль билан қайтадиган бўлди. Ўтказилган финал баҳси якунларига кўра финалда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг барчаси ғалаба қозонди.
    Подробнее

    Баҳодир Жалоловга янги уйнинг калити топширилди

    Нуфузли халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик уларни янги марралар сари руҳлантириши шубҳасиз. 23 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги ва спортчи ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ сурхондарёлик йигит-қизларнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари эътироф этилди.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада 14 та медалга сазовор бўлишди

    Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича жамоат ва давлат арбоби, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган XXIII халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистондан боксчилар иштирок этишди. Турнир якунларига кўра, 14 нафар ўзбекистонлик боксчи юртимизга медаль билан қайтадиган бўлишди:
    Подробнее

    Ёш чарм қўлқоп усталаримиз Бокудаги турнирда қатнашадилар

    24-27 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги"га бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Турнирда ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этадилар.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича жамоат ва давлат арбоби, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган XXIII халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистондан боксчилар иштирок этишмоқда.
    Подробнее

    Хабаровск турнири қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин боксчи ғолиблик учун беллашди.
    Подробнее

    Қизларимиз қозоғистондаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

    7-12 май кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича 2001-2002 йилларда туғилган боксчилар ўртасида Олимпия ўйинлари чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун III анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада 5 мамлакат қаторида ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишди ва медаллар шодаси билан юртимизга қайтиб келишди.
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz