[2020-09-25 05:51:26] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    "Санкт-Петербург губернатори кубоги". Биринчи кунги натижалар, бугун 4 нафар боксчимиз рингга чиқади

    Кеча "Санкт-Петербург губернатори кубоги" доирасида дастлабки кун жанглари бўлиб ўтди. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

    -60 кг: Отабек Холматов - Даниэл Хеллене (Маврикий) 5:0...
    Подробнее

    Боксчиларимиз Хабаровскдаги халқаро турнирга жўнаб кетишди

    8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 
    Подробнее

    Боксчиларимиз "Санкт-Петербург Губернатори кубоги"да иштирок этадилар

    6-12 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги "М-1 Арена"да бокс бўйича X халқаро "Санкт-Петербург Губернатори кубоги" бўлиб ўтади. Турнирда Европа, Осиё, Африка ва Америка қитъаларининг 20 дан зиёд мамлакатидан боксчилар иштирок этишади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

    Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

    -56 кг: Абдумалик Халаков

    -60 кг: Отабек Холматов
    Подробнее

    Бобоусмон Батуров: "Бунданда катта ютуқларга эришишга ваъда бераман"

    Осиё чемпионатида иштирок этган энг яхши ўзбекистонлик боксчи унвони билан тақдирланган Бобоусмон Батуров ўз фикрларини билдириб ўтди.
    Подробнее

    Бокудаги халқаро турнирда муваффақиятли қатнашган боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди

    Хабар бериб ўтганимиздек, 27 апрель - 1 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бокс бўйича "Гейдар Алиев-2019" халқаро турнири бўлиб ўтди ва унда иштирок этган 7 нафар боксчиларимиз (2003-2004 йиллар ўртасида) 5 та олтин, 2 та бронза медалларига сазовор бўлган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгандилар. Бугун ана шу турнирда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди.
    Подробнее

    Ўзбекистон яна бир турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи!

    Озарбайжондаги халқаро мусобақада иштирок этган 7 боксчимиздан 7 та медаль! 27 апрель - 1 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бокс бўйича "Ҳайдар Алиев-2019" халқаро турнири бўлиб ўтди.
    Подробнее

    Термизда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди (совриндорлар рўйхати)

    Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мусобақа 18 та вазн тоифасида бўлиб ўтди. 2006 йилдан кейин таваллуд топган ёш чарм қўлқоп усталари ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Республикамизнинг турли худудларидан боксчилар қатнашишди. Чемпионат 18 та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунлари қуйидагича кўринишни ҳосил қилди:
    Подробнее

    Бобоусмон Батуров Осиё чемпионатида иштирок этган энг яхши ўзбекистонлик боксчи

    Ўзбекистон бокс федерацияси қитъа биринчилиги якунларига бағишланган тадбир ташкил этди. Унда -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, олтин медаль соҳибига айланган Бобоусмон Батуровга "Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши боксчиси" мукофоти топширилди. 
    Подробнее

    Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

    29 апрель куни профессионал боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев АҚШдан юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. 
    Подробнее

    Осиё чемпионатида иштирок этган боксчиларимиз Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди

    Хабарингиз бор, 19-26 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган боксчиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.
    Подробнее

    Осиё чемпионати: Тўрт нафар боксчимиз олтин медалга сазовор бўлди

    Бугун, 26 апрель куни Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ҳал қилувчи баҳсларда беш нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
    Подробнее

    Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи олтин медаль учун рингга чиқади

    Бугун, 25 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Осиё чемпионатида ярим финал жанглари якунига етди. Унга кўра, Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг), Бобоусмон Батуров (-69 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) каби боксчиларимиз рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди.
    Подробнее

    9 нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақада чорак финал жанглари якунланди. 23 апрель якунларига кўра, 9 нафар боксчимиз ярим финалда жанг қиладиган бўлди.
    Подробнее

    Осиё чемпионати. 21 апрель кунги натижалар

    Бокс бўйича Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. 21 апрель кунги жангларда 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
    Подробнее

    20 апрель куни 8 нафар боксчимиз жанг қилди

    Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун, 20 апрель куни мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ташкил этилди. Унда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди.
    Подробнее

    Осиё чемпионати старт олди: уч нафар боксчимизда учта ғалаба

    Бугун, 19 апрель куни Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Мусобақанинг дастлабки кунида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Қувонарлиси, бугун жанг ўтказган ҳар уч боксчимиз ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
    Подробнее

    Осиё чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

    Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Осиё бокс Конфедерациясига аъзо мамлакатлар байроқлари кўтариб чиқилди. 
    Подробнее

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Бангкокдаги машғулотларидан суратлар

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бангкок шаҳрида Осиё чемпионатига жиддий равишда ҳозирлик кўрмоқдалар. Эътиборингизга спортчиларимизнинг машғулотларидан суратларни ҳавола қиламиз.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Бангкокка етиб боришди

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига етиб боришди.
    Подробнее

    Боксчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетишди

    Хабарингиз бор, 19 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақада қитъамизнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи чарм қўлқоп усталари иштирок этишади. Бугун чемпионатда иштирок этувчи бокчиларимиз Бангкокка йўл олишди.
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz