[2020-10-27 03:27:46] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Ёшлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Чемпионатига йўл олди

    Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида, жорий йилнинг 24-31 январь кунлари ўтказиладиган ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё Чемпионатига, Ўзбекистон терма жамоаси йўл олди. Навбатдаги Осиё Чемпионатида, 1996-1997 йилларда туғилган спортчилар 10 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркибига:  Бекзодбек Турсунбоев (вазн тоифаси 49 кг), Абдулхай Шорахматов (52),
    Подробнее

    Тошкент Темир йул транспорти касб-хунар коллежида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган боксчилар иштирокида ўтказилган учрашув

     Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантириш кўллаб-қувватлаш жамғармаси, бокс спорт турини оммалаштириш, ўсиб келаётган авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, мақсадида, жорий йилнинг 22 январькуни, Тошкент темир йул транспорти касб-хунар коллежи талабалари билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт усталари Рустам Саидов  ва  Эльшод Расуловлар  иштирокида учрашув ташкил этди. Ушбу муассаса қошида 2300 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олиб келмоқда, ушбу ёшлар  ўртасида бокс спорт турини оммалаштириш ва  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳимдир.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув -машғулот йиғинлари

    Ҳалқаро мусобақалар ҳамда, 2014 йил  Инчхон, Корея Республикасида ўтказиладиган  Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи таркиби, 2014 йил 9 январь куни  Таиландга ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун йўл олади. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи ва учинчи таркиби, ўқув-машғулот йиғинларини Тошкент шаҳрида олиб боришади.
    Подробнее

    AIBA расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлмоқда

    Ҳалқаро бокс Уюшмаси  (АИБА) расмий равишда Гаити учун Спорт Умиди дастурига ҳомий бўлаётгани ҳақидаги ҳабар Уюшманинг расмий сайтида кузатилди.
    Подробнее

    2014 йил бокс бўйича ёшлар ўртасида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари қайд этилмоқда

    Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги АIBA  Жаҳон чемпионати,  2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари София шаҳри (Болгария) да ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу мусобақа 2014 йил Нанкин (Хитой) да ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига саралаш босқичини ўтайди.
    2014 йилнинг 10 март куни иштирокчиларни қайд қилишнинг якуний муддати этиб белгиланган.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди

    Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳри  “Жар” спорт – соғломлаштириш мажмуасида, бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ спортчилар, совринли ўринлар учун беллашишди.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионатига старт берилди

    Бугун соат 14:00 да  пойтахтимизнинг “Жар” спорт – соғломлаштириш мажмуасида,  бокс бўйича Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтади. Унда Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ спортчилар, совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Ушбу мусобақанинг бош мураббийи Алишер Полвонов, боксчилар ўртасида кечадиган баҳсларни ўз назоратига олди.
    Ўзбекистон Чемпионатининг якуний учрашувлари жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади.
    Подробнее

    Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган мураббий А.Агаларов ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ҳалқаро турнир

    2013 йил 4 декабрдан-9 декабрга қадар, Баку (Озарбайжон) шаҳрида, Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган мураббий А.Агаларов ҳотирасига бағишланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ҳалқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 7 давлат (Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Грузия, Россия ва Украина)дан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
    Ушбу мусобақада  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 кумуш ва 3 та бронза медал соҳибига айландилар. Шунингдек, йигитларимиз умумкоманда ҳисобида II ўринни эгаллаб, А.Агаларов номидаги Кубокни қўлга киритдилар.
    Ватанимиз шарафини Иқболжон Холдарев (56 кг), Махмуд Гаипов (64 кг), Бектемир Меликузиевлар ҳимоя қилиб, олтин медал совриндорига айландилар. 60 кг вазн тоифасида кечган беллашувда Музаффар Рашидов кумуш медални қўлга киритди. Бронза медал иқтидорли боксчиларимиз Бекзодбек Турсунбоев (49 кг), Қозимбек Мардонов (75 кг, ) Асилбек Солиев ( 91 кг) ларга насиб этди.
     Йигитларимизни муваффақиятлари билан табриклаймиз!
    Подробнее

    Ҳакамлар учун ташкил этиладиган АИБА семинари

    2013 йил 15 декабрдан -20 декабрга қадар бокс бўйича Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиш мобайнида, пойтахтимизда  бош ҳакам ва ҳакамлар учун АИБА семинари бўлиб ўтади.  Ушбу семинарда Юртимиздан 14 нафар бош ҳакам ва ҳакамлар иштирок этишади. Ушбу ўқув семинарни муваффақиятли ташкил этиш мақсадида Ҳалқаро бокс Уюшмаси (АИБА) жазоирлик Хаммади Сиди Якуб Хейру ва қозоғистонлик Рахимжон Рисбаев каби мутахассисалрни таинлади.
    Подробнее

    АИБА мураббийлик ўқув семинари Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда

    Жорий йилнинг 7 декабридан 11 декабрига қадар, Тошкент шаҳри «RAMADA» меҳмонхонасида АИБА мураббийлик ўқув курси ўтказилмоқда. Ушбу семинарда Ўзбекистондан 40 нафар, Қозоғистондан 10 нафар мураббийлар иштирок этишмоқда. Семинарни муваффақиятли ташкил этиш мақсадида Ҳалқаро бокс Уюшмаси (АИБА), Ўрта Осиёдан мутахассислар - Шамсиев Мирзо (Тоджикистон), Мирзагали Айтжанов (Қозоғистон) ва Олим Мухамедов (Ўзбекистон)ларни  таинлади.
    Подробнее

    AIBA Президенти Америка Спорт Академияси докторлик даражаси унвонини қўлга киритди

    Жорий йилнинг 15 ноябрь куни, Ҳалқаро бокс уюшмаси (АИБА) Президенти,  Ҳалқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ)  раиси  Чинг-Куо Ву 30-йиллик Олимпия ҳаракатидаги фаол иштироки, муваффақиятли ўтказилган АИБА ислоҳати ҳамда, дунё бўйича боксни спорт тури сифатида ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси учун АҚШ Спорт Академиясининг доктори фахрий унвонига сазовор бўлди.
    Подробнее

    АИБА Комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 2014 йил Баку шаҳрида ўтказилади

    Ҳалқаро бокс уюшмаси шуни маълум қиладики, АИБА комиссиясининг навбатдаги йиғилиши,  2014 йилнинг 20 январидан то 24 январига қадар  Баку (Озарбайжон) шаҳрида ўтказилади. АИБАнинг барча етти нафар комиссияси (спортчилар ва ёшлар, мураббийлар, ҳакамлик ва ҳакамлар, медицина, техник ва қоидалар, аёллар ва WSB) ўзларининг алоҳида йиғилишларини, 21-22 январь кунлари ташкил этишади.
    Уюшманинг расмий сайтида эълон қилинишича, комиссиянинг умумий йиғилиши 2014 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади.
     
    Подробнее

    2016 йил Рио Олимпиада Ўйинлари учун спорт турлари пиктограмма дизайни намоиш этилди

    2016 йил Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ва Паралимпия Ўйинлари ташкилий қўмитаси, Олимпияда ўйинлари дастурига кирувчи спорт турлари учун пиктограмма дизайнини намоиш этди.
    Подробнее

    2016 йил Риодаги Олимпия Ўйинларини ташкил этиш учун АИБА раҳбар таинлади

    Ҳалқаро бокс Уюшмаси (АИБА) нинг расмий сайтида айтиб ўтилгандек, 2016 йил Рио-Де-Жанейродаги Олимпия Ўйинларини ташкил этиш, мусобақа ўтказилишини назорат қилиш учун АИБА Девид Френсисни (Уэльс) раҳбар этиб таинлади.
    Подробнее

    Жахон Чемпионатидан хабарлар

    Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича якунланган жаҳон Чемпионатининг финалида, вазни 52 кг.гача бўлган Жасурбек Латипов тиргак жангда 1:2 ҳисобида россиялик Михаил Алоянга йўл берди. Истеъдодли боксчимиз кумуш медал соҳибига айланди. Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Ойбек Мамазулунов (81 кг) бронза медалини қўлга киритди.
    Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Қозоғистонда уюштирилган жаҳон чемпионатида 118 давлатдан 576 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари куч синашди.
    Боксчиларимизни мувафақияти билан табриклаймиз!!!
    Подробнее

    Жаҳон чемпионатининг якунида ўтказилган пресс-конференция

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси Президенти доктор Чинг-Куо Ву, жаҳон Чемпионат супервайзери Хельмут Ранзе ташаббуси билан жаҳон биринчилиги финали олдидан якуний пресс-конференция уюштирилди. АИБА Президенти чемпионатга таёргарлик ҳаракатларига юксак баҳо берди. Барча 5 қитъадан спортчиларнинг чемпионатда иштироклари, бутун дунёда бокс спорт тури ривожланишининг  далилидир. Доктор Ву жаҳон чемпионати ўтказилиш доирасида, АИБА ижроия қўмита аъзолари ва миллий федерация вакиллари учун Ҳалқаро бокс Академиясининг намоиши бўлиб ўтганини  қайд этди.
    Подробнее

    Жаҳон Чемпионатидан хабарлар

    Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Жумладан, вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида Джасурбек Латипов рақиби  уэльслик Эндрю Селбини 2:1 ҳисоби билан мағлюбиятга учратди. Ҳамюртимиз Ойбек Мамазулунов 81 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетга йўл берди.
    Джасурбек бокс бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани кўлга киритишга муваффақ бўлди. Истеъдодли боксчимизга омад тилаймиз!
    Тақвимга кўра, Джасурбек чемпионатнинг финал босқичидаги баҳсда россиялик Миша Алоянга қарши рингга чиқади.
     
    Подробнее

    Жаҳон Чемпионатидан хабарлар

    Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финал учрашувларида, 52 кг.гача бўлган мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Джасурбек Латипов  уэльслик Эндрю Селби билан 25 октябрь кечаси рингда тўқнашади. Шунингдек, 81 кг.гача вазн тоифасида иштирок этаётган Ойбек Мамазулунов қозоғистонлик Адилбек Ниязимбет билан чемпионатнинг ярим финал босқичида куч синашади.
    Йигитларимизга чемпионат финал босқичига йўлланма олишларини тилаб қоламиз.
     
    Подробнее

    Жаҳон Чемпионатидан хабарлар

    Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финал кундузги сессия баҳслари ўз ниҳоясига етди. 52 кг гача бўлган мусобақада ҳамюртимиз Абдугофуров Азизбек россиялик Артем Чеботараев, 64 кг гача бўлган мусобақада Раҳманов Санжарбек монголиялик Мунк-Ерденга 1:2 ҳисобида, 64 кг гача бўлган мусобақада Тўляганов Рустам эса, 0:3 ҳисоби билан россиялик Евгений Тищенкога ютқазди.
    Подробнее

    Жаҳон Чемпионатидан хабарлар

    Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финал кечки сессия баҳслари ўз ниҳоясига етди. 52 кг.гача бўлган мусобақада Джасурбек Латипов ирландиялик рақиби Патрик Барнесни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. 81 кг.гача бўлган мусобақада Ойбек Мамазулунов 3:0 ҳисоби билан Нидерланддан Питер Мулленберг устидан ғалаба қозониб,  финалга йўлланмани қўлга киритди.
    Баракалла!!! Табриклаймиз!
     
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz