[2020-06-07 13:01:46] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Янгиликлар / Ўзбекистон Бокс Федерацияси

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасида бокс бўйича Жаҳон Кубоги


    Жорий йилнинг 4-7 декабрь кунлари Россиянинг Белоярск шаҳрида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Фармон Қурбон ўғли Салманов ҳотирасига бағишланган XII Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади. Белоярскнинг  Спорт саройида ўтказиладиган мусобақада Осиё ва Европанинг 18 та давлати: Хитой, Мўғулистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тоджикистон, Қирғизистон, Озарбайджон, Армения, Сербия, Польша, Латвия, Литва, Украина, Чехия, Швеция, Молдова, Беларусия, Россия ва Юградан ташриф буюрган 120 нафар боксчилар ўз кучларини синовдан ўтказишади.
    Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:
    Подробнее

    Республика чемпионати натижалари аникланди

     Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида  бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ истиқболли спорт турларидан бири бокс  бўйича спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши ва уларда муносиб иштирок этиши учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда. Йил давомида кўплаб нуфузли мусобақаларда муваффақиятли қатнашган моҳир чарм қўлқоп усталари Олмалиқда ўтказилган мамлакат чемпионатида яна бир бор имкониятларини синовдан ўтказишди. Эътиборлиси, шу вақт давомида Олмалиқ шаҳрида янгидан барпо этилган ОТМК спорт мажмуаси ҳар қачонгидан кўра мухлислар билан гавжум бўлди. ЎЗбекистон чемпионатида қатнашган 260 нафар чарм қўлқоп усталарининг аксарияти халқаро турнир ғолиблари, Осиё ва жаҳон чемпионати совриндорлари, Олимпия ўйинлари иштирокчилар эканлиги жангларнинг муросасизлигини таъминлаб берди.  Қолаверса, мазкур чемпионат янгидан-янги номларни кашф этганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди. Рингга чиққан ҳар бир боксчи фақат юқори марраларни кўзлаб ҳаракат қилишди.
    - Биз учун янги номлар керак дейди,-бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якун топди


    Жорий йилнинг 30 ноябрь куни, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ОТМК спорт мажмуасида  бокс бўйича аёллар ва эркаклар ўртасидаги Республика чемпионати якун топди. Юртимизнинг барча вилоятлардан ташрия буюрган  260 нафар боксчилар ўз ўртасида 15 тўплам совринлар ўйналди.
     
    2014 Республика Чемпионати ғолиб ва совриндорлари
     
    Аёллар
     
    51 кг
    I- Камолова Муборак, (Тошкент ш.)
    II- Хамидова Анабайим, (Сирдарьё)
    III- Гафурова Ширин, (Тошкент вил.), Салимова Зарина, (Тошкент ш.)
     
    57 кг
    I- Ёқубова Азиза, (Жиззах)
    II- Одилжонова Дилнозахон, (Андижон)
    III- Умарова Шаҳзода, (Жиззах), Ҳалимова Ҳалима, (Тошкент ш.)
     
    60 кг
    I-Мирзаева Ёдгора, (Самарқанд ш.)
    Подробнее

    Джасурбек Латипов APBнинг иккинчи босқичида муваффақиятга эришди


    Новосибирск шаҳрида APBнинг  (AIBA Pro Boxing) иккинчи босқичи 2016 йил Олимпия ўйинларигача якун топди.
    2013 йил Алмати шаҳридаги ЖЧ кумуш совриндори Джасурбек Латипов (52 кг) француз рақиби Аслоум Редунга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамлар томонидан берилган очко: 54-60, 54-60, 54-60.
    APB турниридаги Джасурбекнинг илк ғалабасидир.
    Подробнее

    Ўзбекистон чемпионати: Чорак финал жанглари бўлиб ўтмоқда


    Тошкент вилоятининг Олмалик шахридаги ОТМК спорт мажмуасида бокс буйича давом этаётган мамлакат чемпионати қизғин паллага кирди. Кеча 4 та вазн тоифасида ярим финалчилар номи маълум бўлди.  Қолган   вазн тоифасидаги чорак финал жанглари бугунги дастурдан ўрин олган.  Чорак финал жангларини биринчилардан бўлиб 49 кг оғирликдаги чарм қўлқоп усталари бошлаб беришди. Дастлаб рингга наманганлик Ҳасанбой Рустамова ҳамда жиззахлик тажрибали спортчи Камолжон Мейлиев таклиф этилди. Ушбу жанг иккинчи раундаёқ жиззахлик чарм қўлқоп устасининг ғалабаси билан якунланди. Ҳасанбой Рустамов рақибининг кучли зарбаларини ўтказиб юборган ҳолда техник нокаутга учради.  49 кг вазн тоифасининг иккинчи жуфтлигида ҳам ёш иқтидор эгаларидан Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Ҳасанбой Дўсматов бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
    Подробнее

    APBнинг 2 босқичида Джасурбек Латипов франциялик рақибига рингда қаршилик кўрсатади


    Бугун, 28 ноябрь куни Новосибирскдаги APB (AIBA Pro Boxing) квалификацияли турнирининг иккинчи босқич баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 52 кг вазн тоифасида ўз маҳоратини синаётган ҳамюртимиз Джасурбек Латипов 33 ёшлик француз рақиби Аслоун Редуанга рингда қаршилик кўрсатади. Франциялик боксчи 23 ёшлик рақиби Мохаммед Флиссга APB турнирининг дастлабки баҳсида мағлубиятга учраган эди. Джасурбек эса, турнирнинг биринчи босқичида қозоғистонлик Ильяс Сулейменовга имкониятни бой берган эди.
    APBнинг иккинчи босқичида Пекиндаги Олимпия ўйинларининг
    Подробнее

    APB матчида Хуршид Тоджибоевнинг қўлга киритган ғалабаси


    Қозоғистонинг Остона шаҳрида AIBA Pro Boxing (APB) иккинчи матчи бўлиб ўтди. Унда APBнинг 8 нафар сара боксчилар иштирок этишди. Биринчи баҳсда 60 килограмм вазндаги ирландиялик Дэвид Джойс ва италиялик Доменико Валентино рингга кўтарилди.
    Подробнее

    Кучлилар сараланмоқда


    Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ОТМК янги  спорт мажмуасида бокс бўйича ўтказилаётган  мамлакат чемпионатида  64 кг вазн тоифасидаги 12 та жуфтлик ўз баҳсларини  ўтказди. Унга кўра 24 нафар чарм қўлқоп устасидан 12 таси кейинги босқичга йўл олди. Қўйида эса уларнинг тўлиқ натижалари билан танишишингиз мумкин.
     
    1.Турдиев Достон (Андижон)  3:0 Нуриддинов Муҳриддин (Сурхондарё)
    2.Турсунов Асроржон(Фарғона) 1:2 Қудратов  Бахтиёр (Бухоро)
    3. Полвонов Фарҳод (Хоразм) 2:1 Достонов Алимардон (Тош. вил)
    4. Истатов Бекзод (Самарқанд) 0:3 Иномов Илҳом (Жиззах)
    5. Турғунов Собиржон (Андижон) 3:0 Юлдошев Феруз (Қашқадарё)
    6. Норматов Фарҳод (Фарғона) 3:0 Турғунов Мурод (Наманган)
    7. Жамолхонов Акмал (Фарғона) 1:2 Исроилов Азамат (Тошкент)
    8. Тавбоев Сардор (Тош. вил) т/н Мелибоев Фазлиддин (Фарғона)
    9. Ҳамидуллаев Санжар  (Жиззах) 1:2 Дадахонов Жавлонбек (Наманган)
    10. Бозорбоев Дилмурод (Тошкент) 0:3 Тоҳиров Зиёйиддин(Андижон)
    11. Абдуқаҳҳоров Қудратилло(Тош. вил) отк Ғозиев Бургутбек (Андижон)
    12. Ғиясов Шаҳрам (Бухоро) 3:0 Сулаймонов Лазизхон (Фарғона)
     
    Бугунги жангларни 56 кг оғирликдаги иштирокчила бошлаб беришди. Биринчилардан бўлиб,   фарғоналик спортчилар Саидбек Азимжонов ҳамда Убайдулло Турдалиев рингга кўтарилди. Шунингдек, бугунги дастурда 60, 69, 75, 81, 91 кг оғирликда жами 27 та жуфтликда 54 нафар иштирокчи саралаш жангларини ўтказади.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионатининг очилиш маросими


    Кеча, 24 ноябрь куни соат 15:00 да  Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ОТМК янги  спорт мажмуасида бокс бўйича мамлакат чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги турнирда  10 та вазн тоифасида 200 нафар эркак ва 40 нафар аёл чарм қўлқоп усталари  ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
    Чемпионат иштирокчилари ва меҳмонлари учун  ўзбек эстрада юлдузлари куй-қшиқларини куйлашди. Мусобақа иштирокчилари олқишлар остида кутиб олиндилар. Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бўлинмаси раҳбари Ташпўлатов Х.Б.  ва Ўзбекистон бокс Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ташматов Ш.Р. сўз чиқдилар. Сўнг Ташматов Ш.Р Чемпионатни очиқ деб эълон қилди. Иштирокчиларга мусобақа бош хаками ва хакамлар коллегияси таништирилди. АИБА семинарини мувафақиятли якунлаган хакамларга сертификатлар топширилди. Кейин мусобақаларга старт берилди.
    Турнир очилиш маросимини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниялари ёритишди.
    Подробнее

    Остона шаҳридаги APB баҳсларининг тартиби аниқланди


    Остона шаҳридаги APB баҳсларининг тартиби аниқланди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра ўзбекистонлик Хуршид Тоджибоев бразилиялик Робсон Консейсаога қарши, Дэвид Джойс (Ирландия) Доменико Валентинога (Италия) қарши, Дмитрий Полянский (Россия) Артур Брилга (Германия), Берик Абдурахманов (Қозоғистон) Чарли Суарезга (Филиппин) қарши рингга кўтарилади.
    AIBA Pro Boxing  АИБАнинг мусобақавий йўналиши бўлиб, олимпия бокси ва  WSB билан бир қаторда туради. APBда 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмалар ўйналади.  APB ҳаваскор боксчиларга АИБА раҳбарлигида профессионал рингларда ўз спорт фаолиятларини Олмпия ўйинлари ва ҳалқаро минтақавий чемпионатларда иштирок этиш ҳуқуқини йўқотмаган ҳолда,  давом эттириш имконият яратади.
    Подробнее

    Пресс-конференция


    22 ноябрь куни Ўзбекистон бокс Федерациясининг мажлислар залида, ўзбек ҳакамларининг ҳалқаро ва миллий чемпионатлардаги иштирокларини тақдирлаш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон МОҚ, Ўзбекистон бокс Федерацияси, ва оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этишди.
     
    АИБА  семинари якунларига  кўра  Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан ҳалқаро сертификатларни ҳакамларга топшириш
    Пресс-Релиз
     
    2014 йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Халқаро бокс академиясида (Алмати вилояти, Талгар тумани) АИБАнинг APB ва WSB дастурлари бўйича биринчи сертифакат берувчи семинар бўлиб ўтган. Ушбу тадбирда 15 та мамлакатдан ташриф буюрган  160 нафарга яқин хакамлар, мураббийлар, супервайзерлар, ITO мутахассисларини ҳафта давомида малака ошириш курсларида иштирок этдилар.
    Семинарда АИБА хакамлик ва мураббийлик комиссия раҳбарлари
    Подробнее

    АИБА Конгресси якунлари бўйича Декларация


    АИБА 2014 конгресс якунида барча делегатлар  бир овоздан қуйидаги декларацияни маъқул топишди.  
     
    Бокс спорт турини тўғри бошқаришга қаратилган декларация  2007 йил 22 октябрь куни  Чикаго шаҳрида тасдиқланган бўлиб, у  АИБАнинг асосий вазифаларини тўлақонли бажариш ва ғояларини ривожлантиришга қаратилган.  
     
    ДЕКЛАРАЦИЯ
     
    1. АИБАнинг келаси 4 йилги устувор йўналишларидан бири АИБА боксчиларининг ўз фаолияти борасида сезиларли ривожланишни амалга ошириш. Асосий эътибор боксчиларнинг хафвсизлиги ва боксчиларнинг кейинчалик ўз фаолиятларини давом эттиришларига қаратилган. 
    2. АИБАнинг кейинги устувор йўналишларидан бири аёллар бокси ролини ошириш ва аёллар бокси дастурини барча турларини ривожлантиришда янада сезиларли даражада ҳисса қўшиш.
    Подробнее

    Бокс бўйича Ўзбекистон Республикаси Чемпионати


    Ўзбекистон бокс Федерацияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда, жорий йилнинг 23-30 ноябрь кунлари, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида бокс бўйича еркаклар ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионатини ўтказмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва  “Ucell” уяли алоқа компанияси ҳомийлигида ташкил этилаётган мусобақада, Юртимизнинг барча вилоятларидан уч юз нафардан зиёд боксчилар 10 вазн тоифасида беллашишади.
    Мусобақа катта ҳаками
    Подробнее

    Пресс-конференция


    Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон бокс Федерацияси биносида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси,  бокс бўйича Ўзбекистон ва Франция  терма жамоалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Франция терма жамоси билан ҳамкорликда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотлари борасида  пресс-конференция бўлиб ўтди.


    Пресс – релиз


    Ўзбекистон бокс Федераияси 2016 йил Олимпия ўйинларига жиддий тайёргарликни олиб бормоқда. Шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилган Осиё ўйинларида терма жамоамиз иккита кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритди. Ушбу натижалар боксчиларимиз юқори маҳорати ҳамда, ҳукуматимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибор, Федерация томонидан амалга оширалаётган салоҳиятнинг исботидир.
    Подробнее

    АИБА Ҳалқаро бокс Уюшмасининг Конгресси ўз ишини бошлади


    Корея Республикасининг Чеджу шаҳрида АИБА Ҳалқаро бокс Уюшмасининг Конгресси ўз ишини бошлади. Конгрессда 198 нафар миллий федерациялар вакиллари иштирок этишмоқда. Анжуманда Ўзбекистон вакилларидан АИБА ижроия қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон бокс Федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Бабаев М.К. ва Ўзбекистон Республикаси боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Джаббаров С.И. қатнашмоқдалар.
    Конгресс давомида ташкилот президенти ва вице-президентлари сайлови бўлиб ўтади. Вице-президент лавозимига ҳар бир қитъа ўз номзодини таклиф  қилади. Конгрессда ўтган тўрт йилги фаолият   натижалари кўрилади. 2010 йил Алмати шаҳридаги Конгрессдан сўнг ҳалқаро олимпия боксида қатор ислоҳотлар юзага келган эди.
    Подробнее

    Бокс: Хотин-қизлар ўртасидаги илк очиқ турнир мамлакатимизда кучлиларни саралади


    Якунланган ҳафтанинг дам олиш кунлари Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” бокс мажмуасида хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда нафақат мамлакатимиздан балки Россия, қўшни Қозоғистон  республикасидан ҳам чарм қўлқоп усталари иштирок этди. Хабарингиз бор кейинги пайтда аёллар боксига халқаро миқёсида кенг эътибор қаратилмоқда. Осиё ва Олимпия ўйинлари дастурига киритилганлиги, жаҳон чемпионатлари ўтказилаётганлиги юқоридаги фикримизнинг исботидир. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ҳам аста - секин аёллар бокси оммалаша бошлади. Илк бора ўтказилган мамлакат очиқ чемпионатида 36 нафар иштирокчи ўз имкониятини рингда кўрсатди. Унга кўра, 46 кг вазн тоифасининг финалида ҳамюртимиз Нигина Мирзаева қозоғистонлик рақибасини муддатидан олдин техник нокаутга учратган бўлса,  52 кгда Азизабону Мамирова ҳам Қозоғистон терма жамоасини яна бир вакиласи Жана Галимовадан устун келди.  54 кг оғирликда эса
    Подробнее

    АИБА: Амалдаги ижроия қўмитасининг сайловлардан аввалги федерациялар билан йиғилиши


    АИБА Халқаро бокс Уюшмасининг амалдаги ижроия қўмитаси, 13-14 ноябрь кунлари ўтказиладиган Конгресс тасдиғига тақдим этиладиган қарорлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
    “Ушбу навбатдан ташқари ижроия қўмитас амалдаги ижроия қўмита аъзолари учун якуний сессия ҳисобланади. Бир неча кун мобайнида Конгресс йиғилиши ҳамда, навбатдаги тўрт йилга ИҚ янги аъзолари сайлови бўлиб ўтади. Биз амалдаги ғояларни айниқса, АИБА Pro Boxing мувафақиятини  сақлаб қолиш мақсадида Уставга ўзгартиришлар киритиш устида бош қотирдик. Айтиш жоизки, Конгрессдан сўнг баъзи аъзолар Ижроия Қўмитадан чиқишларига тўғри келади аммо, биз уларнинг спортга бўлган меҳрлари ва уюшмамиз ривожланишига қўшган ҳиссаларини унутмаймиз”-дейди, АИБА президенти доктор Чинг-Куо Ву.
    Ижроия Қўмита сўнгги
    Подробнее

    Бокс: Франция терма жамоасининг асосий таркиби Тошкентда машғулотларни бошлади


    Шу кунларда пойтахтимиздаги “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК қарашли “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 2015 йилги мусобақалар мавсумига ҳозирлик кўришмоқда. 2 ноябрдан бошланган машғулотларни 5 чи кунидан бошлаб Франция терма жамоасининг асосий таркиби ҳам қўшилди. Ҳамкорликдаги ўқув-йиғин машғулотларини тажрибали мураббий Марс Қўчқоров олиб бормоқда. Унга Ўткирбек Ҳайдаров, Александр Размахов, Мурод Эргашев, Рустам Саидов,  Тўлқин Қиличев каби тажрибали мутахассислар қаторида терма жамоага жалб этилган ҳар бир спортчининг устози яқиндан ёрдам бермоқда. Улар билан биргаликда 3 нафар франциялик мутахассис ҳам жалб этилган. Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда жами 50 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари қатнашмоқда. Мураббийлар ва мутахассислар нафақат спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини балки техник, тактик ва руҳий ҳозирлигини ҳам кўздан кечиришмоқда.
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги бўйича хулосалар


    Ҳабарингиз бор,  Андижон   Олимпия захиралари коллежида 25 октябрь - 1 ноябрь кунлари бокс бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтди. Ёшлар терма жамоаси мураббийи ва иштирокчилар турнир натижалари бўйича ўз хулосаларини билдирдилар.
    - Ачирнарлиси, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Марат Қурбонов.   Бу сафар Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё, Наманган жамоаси аъзоларидан бирортаси чорак финалдан ўтолмади. Бу деган сараланган ёшлар терма жамоаси ушбу вилоятлардан вакил бўлмайди. Айнан мамлакат  кубогида  ярим финалга йўл олган барча спортчилар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафига қабул қилиниб, 8 ноябрдан Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-йиғин машғулотлари базасида тайёргарликни бошлаймиз.
    Дарҳақиқат, ярим финалга чиққан барча иштирокчилар ўз уйларига медаллар билан қайтиш бароборида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  аъзосига айланишди. Эътиборлиси, мамлакат кубогида номдор спортчилар қаторида янги номлар ҳам кашф этилди.  
    - Акам Жасурбек Латиповга
    Подробнее

    Бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги якун топди


    2014 йилнинг 1 ноябрь куни Андижон шаҳрининг Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги якун топди. Республикамизнинг барча вилоятлардан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ 1997-1998-йилларда туғилган боксчилар 11 вазн тоифаси бўйича беллашишди.
     


    Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари:
     
    46 кг
    1. Латибохунов Хасанбой. (Андижон)
    2. Мустафоев Бахтиёр. (Джиззах)
    3. Холматов Отабек. (РКОР-Сирдарё)
    3. Абдумуродов Фозил. (Джиззах)



    49 кг
    1. Эшматов Камронбек (Андижон)
    2. Раушанов Бексултан (Тошкент вилояти)
    3. Косимов Алижон (Андижон)
    3. Пирмахматов Шахзод (Самарқанд)
    Подробнее
     

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz