Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Янгиликлар

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган бокс бўйича 47-халқаро турнирнинг очилиш маросими

    Тошкент шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида, куни кеча ўзбек бокс мактабининг асосчиларидан бири бўлмиш Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган бокс бўйича навбатдаги 47-халкаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
    Подробнее

    Киев шаҳридаги ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида боксчиларимизнинг илк муваффақиятлари

    Киев шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 13 та вазн тоифаси бўйича 56 мамлакатдан 350 нафар боксчилар иштирок этмоқдалар. Чемпионатнинг старт берилди ва биринчи жанглар бўлиб ўтди.
    Подробнее

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олди.

    Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси, 5-16 сентабр кунлари  Киев  шахрида бўлиб ўтадиган,  ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўл олдилар. Ўзбекистон терма жамоси таркибига 46 кг.гача вазн тоифасида Сулаймон Латипов 48 кг.гача вазн тоифасида Ойбек Жураев, 50 кг.гача вазн тоифасида Улугбек Рахимов, 52 кг.гача вазн тоифасида Жавохирбек Каримов,
    Подробнее

    Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан боксчиларга

    5 сентябрдан  16 сентябрга кадар Киев (Украина) шаҳрида у`тказиладиган бокс буйича у`смирлар уртасидаги Жахон Чемпионати олдидан, Узбекистон Республикаси Боксини ривожлантириш ку`ллаб кувватлаш жамгармаси, мусобакада катнашадиган терма жамоа билан 1996 йил Атланта (АҚШ) даги Олимп у`йинлари бронза совриндори, “Узбекистон Республикасида хизмат курсатган спортчи” Карим Ту`ляганов иштирокида учрашув утказди.
    Подробнее

    АIBA Президенти Африкада Олимп уйинларини ўтказиш таклифи билан сўзга чикди

    Ҳаваскор бокснинг Халқаро Уюшмаси (АIBA ) Президенти Чинг-Куо Ву Олимп ўйинларини ўтказадиган мамлакатлар мутаносиб эмаслигини таъкидлади. Аввалроқ, Чинг-Куо Ву Халқаро Олимпия Қўмита (ҲОҚ)  раиси лавозимига ўтказиладиган сайловда, ўз номзодини киритишини  расмий равишда тасдиқлаган эди.
    Подробнее

    Волгоград боксчилари ҳотирасига бағишланган бутун Россия миқёсидаги мусобақа, қаҳрамон-шаҳар Волгоградда очилди

    Куни кеча Волгоград  Спорт ва жисмоний маданият хокимлиги қўмитаси, Россия Бокс Федерацияси ва Вилоят Бокс Федерацияси, Волгоград боксчилар касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган бутун Россия миқёсидаги бокс бўйича мусобақага старт берилди. ИА “Вқсота 102” нинг ахборот беришича, Волгограднинг энг йирик ёпиқ саҳна – Спорт саройида Россиянинг 4 та федератив округидан, шунингдек, яқин хориж давлатлари: Ўзбекистон, Украина, Озарбайджон “чарм қўлқоп” усталари 4 кун давомида рингда ўз маҳоратларини намоён этишади.
    Подробнее

    Тиббий спорт маркази-миллий антидопинг хизмати

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2013 йил 15 августдаги 226 сонли қарори билан Миллий Олимпия кўмитаси қошидаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказининг Тартиби хамда унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича чоралар мажмуаси тасдиқланди.
    Марказ, бош махсус тиббий ихтисослаштирилган муассаса мақомига эга бўлиб, шу қаторда миллий терма жамоани, спортчиларни медик-биологик, медик-психологик таёргарлигини спорт медицинаси соҳасида ягона сиёсатини амалга оширади.
    Подробнее

    Табриклаймиз!!!

    Ўзбекистон Бокс Федерацияси, “Ўзбекистон темир йуллари” Давлат Аксиядорлик  Компанияси раиси Раматов Ачилбай Жуманиёзович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 августдаги фармонига биноан, Давлат ва жамият олдида атоқли хизматлари, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, юртимиз нуфузини халқаро майдонда юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўз ҳиссасини кўшгани учун “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва юқори “Олтин юлдуз” нишони билан тақдирланди.
    Подробнее

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган бокс бўйича ўтказиладиган Ҳалкаро турнир ҳақида маълумот

    Юртимизда бокснинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Джексон хотирасига бағишланган бокс бўйича 47- Халкаро турнир, жорий йилнинг 11 сентябридан 17 сентябрига қадар, Тошкент шахри «Ўзбекистон» пойтахт спорт мажмуасида ўтказилади.
    Ўзбекистон Бокс Федерацияси спорт ва маданият ишлари Вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этган мусобақада, соврин учун 150 нафардан ортиқ Жазоир, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистонлик боксчилар беллашишади.
    Подробнее

    Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон Чемпионатига таёргарликлари

    Жорий йилнинг октябрь ойида бокс бўйича Қозоғистонда ўтказиладиган жахон Чемпионатига таёргарлик кўриш арафасида, Ўзбекистон терма жамоаси уч босқичдаги ўкув машғулотларини ўтказмоқда.
    Подробнее

    Халқаро Бокс Уюшмаси (АIBA ) Ижроия Қўмитасининг умумий йиғилиши

    Жорий йилнинг 16 июлидан 18 июлига қадар Джежу ороли (Корея Республикаси) да Ҳалқаро Бокс Уюшмаси (АIBA ) Ижроия Қўмитасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
    Ҳалқаро Уюшма ижрокоми ўзининг уч кунлик йиғилишида, Уюшманинг фаолиятини таъминлаш, миллий федерцияларга ёрдам ку`рсатиш, жахон миқёсида бокснинг ривожлантириш каби бир қатор ўта мухим масалаларни кўриб чиқди.
    Подробнее

    “Санкт-Петербург Губернатор Кубоги” бокс буйича Ҳалқаро турнир

    Санкт-Петербург шаҳри (Россия)да 22 июлдан 28 июлга қадар “Санкт-Петербург Губернатор Кубоги” ҳалқаро турнири ўтказилди. 10 та вазн тоифасида АИБА қоидаларига мувофиқ ўтказилган турнирда, 11 та давлатдан 83 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси ўтказилган мусобақада муносиб равишда иштирок этди ва 2 та олтин, 5 та бронза нишонини қўлга киритиб, умумкоманда синовида учинчи ўринни эгаллади.
    Подробнее

    “Ўзбекистон бокс тарихи” номли мавзули учрашув

    2013 йил 7 июлдан 14 июлга қадар Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилган, 1999-2000 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасидаги Республика Чемпионатида, Ўзбекистон бокс фахрийлари кенгаши ташаббуси билан  ёш боксчилар иштирокида кўплаб учрашувлар ташкил этилди.
    Подробнее

    Универсиада олтинини Хасанбой Дўсматов қўлга киритди

    Казан шахридаги  XXVII ҳалқаро ёзги Универсиадада куни кеча боксчилар турнирининг  якуний жанглари бўлиб ўтди. Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоаси аъзоси Хасанбой Дўсматов, финалда кореялик Ким Ин Кю устидан 3-0 хисоби билан ғалаба қозониб (вазн тоифаси 49 кг.гача), ёзги Универсиада олтин нишонини кўлга киритди.
    Подробнее

    Ойбек Мамазулунов олтин медални кўлга киритди ва Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди

    Аммана (Иордания) да якун топган бокс бўйича Осиё чемпионатида30 та мамлакатдан 180 нафар спортчи иштирок этди. Чемпионат натижаларига кўра,  Ўзбекистон терма жамоаси олтин, 2 та кумуш ва бронза медали совриндори бўлди.
    Подробнее

    Казан (Россия) да ўтказилаётган XXVII Ҳалқаро ёзги Универсиадада Ўзбекистон бокс терма жамоасининг кўлга киритган илк медаллари

    Куни кеча ёзги Универсиада дастури тарихида илк бор арена сифатида хизмат қилган казан “Бокс маркази” рингида, 8 нафар ўзбек боксчиларимиз ярим финал жангларида иштирок этишди.
    Подробнее

    Ҳалқаро Универсиада. Бокс бўйича ярим финал

    Татаристон “Бокс маркази” рингида, 8 нафар ўзбек боксчиларимиз Ҳалқаро ёзги Универсиада XXVII ярим финал жангларида фаол иштирок этишга тайёргарликлар олиб боришмоқда.
    Подробнее
    
    Страницы: Предыдущая1 ... 151617
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz