Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Жумладан, вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида Джасурбек Латипов рақиби уэльслик Эндрю Селбини 2:1 ҳисоби билан мағлюбиятга учратди. Ҳамюртимиз Ойбек Мамазулунов 81 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетга йўл берди.
Джасурбек бокс бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани кўлга киритишга муваффақ бўлди. Истеъдодли боксчимизга омад тилаймиз!
Тақвимга кўра, Джасурбек чемпионатнинг финал босқичидаги баҳсда россиялик Миша Алоянга қарши рингга чиқади.