[2021-10-22 09:09:13] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Куба бокс федерацияси президенти: "Куба ва Ўзбекистон дўст мамлакатлар ҳисобланади. Биз биргаликда юқори натижаларга эришмоқчимиз" / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Куба бокс федерацияси президенти: "Куба ва Ўзбекистон дўст мамлакатлар ҳисобланади. Биз биргаликда юқори натижаларга эришмоқчимиз"

    Хабар бериб ўтганимиздек, бокс бўйича Куба терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Кубаликлар Тошкент шаҳрида кутиб олинди. 

    Куба бокс федерацияси президенти Алберто Пуиг аэропортда ОАВ ходимлари учун интервью берди. 

    - Бу Ўзбекистонга биринчи ташрифингизми?

    - Ўзбекистонга олдин ҳам келгандим. 2016 йил Бутунжаҳон бокс серияси мусобақаси финалида келгандим. Ўша жангда ажойиб натижа қайд этгандик. Энди шу ерда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқчимиз. Бу ер - Олимпия чемпионлари мамлакати. Ўзбекистон ва Куба совриндор боксчиларни ўзида жамлаган мамлакатлар ҳисобланади. 

     

    - Сербияда нечта медаль қўлга киритишни мақсад қилгансиз?

    - Жаҳон чемпионатида медаллар учун кураш барча учун қийин бўлади. Шуни тахмин қиламанки, Куба ва Ўзбекистон терма жамоалари 7 та олтин медални қўлга киритишади. 

     

    - Яна қайси мамлакатларни фаворитлар сифатида эътироф этасиз?

    - Россия, Қозоғистон, Англия, шунингдек Озарбайжон ҳамда мезбон Сербия мамлакатларини медаллар учун асосий даъвогар мамлакатлар сифатида қайд этган бўлардим. 

    Ўзбекистонга уч нафар Олимпиада чемпиони билан келдик. Шуни айтишни истардимки, Куба ва Ўзбекистон дўст, қардош мамлакатлар ҳисобланади. Биз биргаликда тайёргарлик кўриб, юқори натижаларга эришишимизга умид қиламан.

     

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари энди 22 октябргача Янгиобод базасида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришади ва ўша куни ЖЧда иштирок этиш учун Сербияга жўнаб кетишади. 

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz