[2021-10-22 07:58:36] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Куба терма жамоаси Ўзбекистонга етиб келди, улар юртимизда ЖЧга тайёрланишади / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Куба терма жамоаси Ўзбекистонга етиб келди, улар юртимизда ЖЧга тайёрланишади

    12 октябрь эрта тонгда жаҳон боксида ўз ўрнига эга бўлган Куба терма жамоаси тўлиқ таркиб билан юртимизга келди. 

    Бундан икки йил олдин Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс федерацияси президенти Алберто Пуиг билан учрашиб, яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказганди. Ушбу келишувга кўра, ўша 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Кубада ўқув-машғулот йиғинлари олиб борганди. Эндиликда мазкур келишувнинг мантиқий давоми сифатида Куба терма жамоаси Ўзбекистонда юртимиз чарм қўлқоп усталари билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

    Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув базасида йиғин олиб бормоқда. Бугун кубаликлар ҳам ушбу йиғинга қўшилишади ва ҳар икки мамлакат боксчилари олдинда турган жаҳон чемпионатига биргаликда тайёргарлик кўришади. Қайд этиш лозимки, кубаликларнинг Тошкентга келган таркибида уч нафар Олимпиада чемпиони ҳам бор. 

    Қўшма ўқув-машғулот йиғини 22 октябрга қадар давом этади ва ўша куни ҳар икки терма жамоа Белград шаҳрига жўнаб кетади.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz