[2021-10-22 09:11:53] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Боксчиларимиз жаҳон чемпионатига қизғин ҳозирлик кўришмоқда, эртадан Куба билан машғулотлар бошланади / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Боксчиларимиз жаҳон чемпионатига қизғин ҳозирлик кўришмоқда, эртадан Куба билан машғулотлар бошланади

    Яхши биласиз, 25 октябрь - 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

    Айни пайтда йигитларимиз мураббийлар штаби бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Терма жамоамиз мураббийлари ҳар бир вазн тоифасида мамлакатимизнинг уч нафар боксчисини синовдан ўтказмоқда. Машғулотларнинг сўнгги босқичидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар ЖЧда иштирок этадиган 13 нафар боксчимиз номини Сербияга жўнаб кетиш олдидан маълум қилишади. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон бокс федерацияси расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.

    Яна бир маълумот: Бугун жаҳон боксида ўз ўрнига эга бўлган Куба терма жамоаси Тошкент вақти билан соат 02:40да юртимизга етиб келади. Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини биргаликда ўтказишади.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz