[2021-10-22 08:01:08] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистон бокс федерацияси ишчи гуруҳи Бухорода / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон бокс федерацияси ишчи гуруҳи Бухорода

    Бухоро шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 9 октябрь куни Бухоро шаҳрига етиб келди. 

    Ташриф давомида мусобақа ўтказиладиган Бухоро Олимпия захиралари коллежидаги жараён кўрилди, ташкилий масалалар муҳокама қилинди. 

    Шундан сўнг Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ мураббийлар билан очиқ суҳбат ташкил этилди. Унда мураббийлар Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятига ўзларини қийнаётган муаммолар, таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлди. 

    Кун давомида шунингдек ўзбек боксига Шаҳобиддин Зоировдек Олимпия ва жаҳон чемпионини тарбиялаб берган Когон бокс мактабига ҳам борилди ва у ердаги спорт зали кўздан кечирилди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz