[2021-10-22 09:09:53] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ҳарбий боксчилар ўртасидаги ЖЧ: Иккинчи кунда 4 та ғалаба ва 3 та мағлубият / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ҳарбий боксчилар ўртасидаги ЖЧ: Иккинчи кунда 4 та ғалаба ва 3 та мағлубият

    Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

    Бугун мусобақа доирасида иккинчи кун жанглари бўлиб ўтди. Унда 7 нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилди. Уларнинг 4 нафари ғалабага эришган бўлса, 3 нафар ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. 

    -57 кг вазнли Ситора Турдибекова россиялик рақибасига қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди

    -60 кг вазнли ҳамюртимиз Райҳона Қодирова мусобақадаги иккинчи жангини зимбабвелик боксчига қарши ўтказди ва ғалабага эришди.

    -60 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасида Шунқор Абдурасулов мусобақадаги илк жангини кениялик рақибига қарши ўтказди ва ғалаба қозонди.

    -64 кг вазнли боксчимиз Мужибилло Турсунов ЖЧдаги иккинчи жангини ирландиялик рақибга қарши олиб борди ва ғалаба қозонди.

    -49 кг вазнли Абдумажид Маннопов венесуэлалик рақибга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо рақиб боксчи рингга чиқмади ва ҳамюртимиз автоматик равишда кейинги босқичга йўл олди.

    -75 кг боксчимиз Нурислом Исмоилов илк босқичда франциялик боксчига қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб қўйди. 

    -52 кг вазн тоифасида Фозилжон Абдумуродов биринчи босқичда мезбон спортчига қарши баҳс олиб борди ва кескин кечган жангда ҳакамлар россиялик боксчининг ғалабасини қайд этишди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz