[2021-10-22 08:10:18] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига катта мураббий тайинланди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига катта мураббий тайинланди

    Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. 

    Эндиликда ёшлар терма жамоаси катта мураббийи сифатида Олим Муҳаммедов Музаффарович фаолият олиб боради. 

    Маълумот учун, Олим Муҳаммедов 1973 йил 9 июнь куни Бухорода таваллуд топган. Спорт устаси. Аббос Атоев, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳрам Ғиёсов ва яна бир қатор боксчиларимизнинг муваффақиятларида ушбу мутахассиснинг ҳам хизмати катта. Бир қатор хорижий мамлакат терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган.

    Бунгача ушбу лавозимда Ҳамид Тангрибергенов фаолият олиб борарди. Ўзбекистон бокс федерацияси Ҳамид Тангрибергеновга узоқ йиллик меҳнати учун миннатдорчилик билдиради ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди. 

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz