[2021-04-14 21:55:37] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 "Турнирлар ўтказишда Ўзбекистондаги бокс оқшоми наъмуна бўлиши лозим". Тошкентда ASBCнинг боксни ривожлантириш фонди аъзоларининг йиғилиши ўтказилди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    "Турнирлар ўтказишда Ўзбекистондаги бокс оқшоми наъмуна бўлиши лозим". Тошкентда ASBCнинг боксни ривожлантириш фонди аъзоларининг йиғилиши ўтказилди

    Айни кунларда қитъамизнинг турли худудларидан ташриф буюрган бокс функционерлари, мутахассислар пойтахтимизда бўлиб туришибди.

    Шу муносабат билан бугун "Hilton" меҳмонхонасида Осиё бокс конфедерацияси "Боксни ривожлантириш фонди" аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ушбу фондга ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов раҳбарлик қилиши ҳақида олдинроқ хабар қилгандик

    Йиғилишда Сакен Полатовдан ташқари Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, фонд аъзолари ва бошқалар иштирок этишди.

    Йиғилиш давомида сўзга чиққан Умар Кремлёв боксда маркетингни янада ривожлантириш, ҳомийларни жалб қилиш, мусобақаларни янгича форматда ўтказиш, турнирлар ўтказишда Ўзбекистондаги бокс оқшоми наъмуна бўлиши лозимлигини айтиб ўтди. 

    Сакен Полатов эса қитъада боксни ривожлантириш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, бу борада бокси энди ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги ҳақида гапирди. 

    Осиё бокс конфедерацияси президенти эса ўз чиқишида Ўзбекистондаги меҳмондўстлик, шундай паллада ажойиб шоу, қитъа бокс конфедерацияси йиғилишини ўтказаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

    Йиғилиш давомида қўмита аъзолари ташкилий, молиявий ва яна бир қатор масалалар ҳусусида фикр алмашишди.

    Йиғилиш якунлангач, меҳмонларга махсус ўзбекона зарбоф чопон кийдирилди ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz