[2021-03-04 20:11:57] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Токио-2020 Ташкилий қўмитаси раҳбарлигига ягона номзод / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Токио-2020 Ташкилий қўмитаси раҳбарлигига ягона номзод

    Япония ҳукуматининг Олимпиада ишлари бўйича вазири Сэйко Хасимото Токиодаги Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси раиси лавозимига ягона номзод бўлди.

    Хасимото ушбу лавозимдан яқинда истеъфога чиққан 83 ёшли Ёсиро Мори ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

    Сэйко Хасимото биринчи бор 1984 йилда Сараевода бўлиб ўтган Олимпиадада конькида югуриш бўйича мусобақаларда иштирок этган. У етти карра Олимпия ўйинларининг иштирокчиси ҳисобланади.

    Ҳозирги пайтда Сэйко Хасимото Олимпиада ишлари бўйича вазир ҳисобланади. У аввалроқ Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясида раҳбарлик лавозимларида бўлган. 2008 йилда эса Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаган. Олимпиада ишлари бўйича вазир вазифасига 2019 йилда тайинланган.

    “Токио-2020” Ташкилий қўмитаси янги раисини сайлаш учун раҳбарлик кенгашини шу ҳафтанинг ўзида ўтказишни режаламоқда.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz