Боксчиларимизнинг халқаро турнирлардаги иштироклари давом этади. Бу сафар 2002-2003 йилларда туғилган боксчилардан ташкил топган яна бир таркибимиз халқаро баҳсларда қатнашиш учун жўнаб кетди. 23-26 февраль кунлари Беларуснинг Гомель шаҳрида А.Юков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.
Вакилларимиз Беларусга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди:
-49 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-52 кг: Мадияр Данияров
-56 кг: Илҳом Қаҳҳоров
-56 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов
-60 кг: Ривожиддин Йўлдошев
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-64 кг: Руслан Абуллаев
-75 кг: Бегали Қирғизбоев
-81 кг: Сарвар Собиров
-91 кг: Акобир Қаҳрамонов
Мураббийлар: Ҳамид Жиенбаев, Шароф Аитбаев.
Ҳамюртимиз Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.