[2021-03-04 20:10:02] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 “Спортни сев, спорт билан яша!”: Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилмоқда / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    “Спортни сев, спорт билан яша!”: Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

    “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

     

     

    2021 йилнинг февраль ойи Қорақалпоғистон Республикасида “Стол тенниси ойлиги” этиб белгиланганлиги муносабати билан Мўйноқ тумани “Бозатау” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Ақ кеме” болалар соғломлаштириш марказида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида стол теннис бўйича мусобақа ўтказилди. Унда жами 40 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

     

    Тахтакўпирда эса туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ҳудуддаги «Ғарезсизлик» маҳалласида жойлашган «Даўқара» ўйингоҳида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида енгил атлетика мусобақасини ташкил этди. Унда умумтаълим мактабларидан қарийб 70 нафар ёшлар иштирок этди.

     

    Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz