[2021-11-29 22:51:31] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 МОҚнинг 2020 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    МОҚнинг 2020 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

    Кириб келган 2021 йил спорт ҳамжамияти учун Олимпия йили саналади. 2020 йил юзага келган эпидемиологик вазият сабаб Токио шаҳрида ўтиши режалаштирилган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 1 йилга кечиктирилган эди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “УзРепортТВ” телеканали билан ҳамкорликда навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

    Ушбу анжуманда МОҚнинг 2020 йилдаги фаолиятига назар ташлаш билан бир қаторда 2021 йилга қўйилган режалар, юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар бўйича фикр юритилди. Унда МОҚ Бош котиби, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори Ойбек Касимов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов иштирок этди. Қуйидаги видео орқали матбуот анжуманини тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz