[2021-11-29 21:57:31] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 “Sportni sev, sport bilan yasha!” фестивали Бухорода қандай ўтказилмоқда? / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    “Sportni sev, sport bilan yasha!” фестивали Бухорода қандай ўтказилмоқда?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз бўйлаб оммавий спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

    Жумладан, жорий йилнинг 10 январь куни старт берилган “Sportni sev, sport bilan yasha!” шиори остидаги катта спорт фестивали барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

    Оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш, аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида Бухоро вилояти Когон туманида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

    Ушбу мусобақада тумандаги маҳаллалардан йиғилган 100 нафардан ортиқ ёшлар жамоаларга бўлинган ҳолда ўз маҳаллалари шаънини ҳимоя қилишди.

    Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

    Эслатиб ўтамиз, «Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида январь ойида шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилиши белгиланган.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz