[2021-01-20 17:13:26] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 "Отам, онам ва мен соғлом спортчимиз": Тошкент вилоятида дам олиш кунлари спортга бағишланди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    "Отам, онам ва мен соғлом спортчимиз": Тошкент вилоятида дам олиш кунлари спортга бағишланди

    Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари бошланиши ҳисобга олиниб, мактаб ёшидаги ҳаваскор боксчи ёшлар ўртасида «Ҳоким кубоги» мусобақаси ҳам ўтказилди.

    Тошкент вилоятида спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спорт-таълим муассасалари ва турли корхона-ташкилотларда ишчи-ходимлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари, юриш, югуриш каби спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

    Аҳоли қатламларини бу каби спорт тадбирларига фаол жалб этишда ҳафтанинг дам олиш кунлари: шанба ва якшанба кунларидан унумли фойдаланилмоқда. Шу куни ҳафта давомида доимий иш билан банд бўлган Тошкент вилояти аҳолиси вакиллари ўз оилалари билан спорт тадбирлари ва мусобақаларида иштирок этмоқда.

    Жумладан, ортда қолган ҳафта якунида ҳам вилоятнинг ҳар бир ҳудудида оммавий бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. Паркент туманида машғулотлардан сўнг оилалар иштирокида "Отам, онам ва мен соғлом спортчимиз" шиори остида қувноқ стартлар мусобақаси ташкил этилди.

    Шунингдек, 11 январдан республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари бошланиши ҳисобга олиниб, мактаб ёшидаги ҳаваскор боксчи ёшлар ўртасида «Ҳоким кубоги» мусобақаси ҳам ўтказилди.

    Спорт тадбирлари якунида ғолиб ва совриндор бўлганлар, шунингдек, фаоллик кўрсатганлар тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz