[2021-01-20 18:45:50] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Супероғир вазнда "аср жанги". Боксчиларга нима тўсқинлик қиляпти? / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Супероғир вазнда "аср жанги". Боксчиларга нима тўсқинлик қиляпти?

    Энтони Жошуанинг Кубрат Пулев устидан қозонган ғалабасидан сўнг, кўпчилик британиялик икки боксчи (Жошуа ва Фьюри) ўртасида мутлақ чемпионлик жанги ҳақида гапира бошлади.

    Ушбу баҳс ғолиби супероғир вазннинг "қироли" унвонини қўлга киритади.

    Профессионал бокс оламида ҳар икки чарм қўлқоп усталарининг обрўси жуда баланд. Қолаверса, барча камарлар бирлаштирилишини инобатга олсак, тарихдаги энг сердаромад жанг бўлиши эҳтимоли юқори. Бу қанчалик ҳақиқат? Ушбу беллашувга ким ва нима халақит бериши мумкин?

     

    Биринчиси — Деонтей Уайлдер

    Назарий жиҳатдан, дастлабки муаммо Тайсон Фьюри билан реванш ўтказиш ҳуқуқи учун судга мурожаат қилмоқчи бўлган Деонтей Уайлдердан келиб чиқиши мумкин. Агар америкалик чарм қўлқоп устаси судда ютиб чиқса, Фьюри камардан маҳрум қилиниши ёки реванш жангида британияликнинг мағлуб бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Деонтей ўзининг жонажон WBC чемпиолик камарини қўшқўллаб топширмоқчи эмас.

    Иккинчиси — Александр Усик

    Украиналик боксчи ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач, барча камарларидан воз кечиб, супероғир вазн тоифасига кўтарилди. Дерек Чисорани мағлуб этгач, WBO чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди. Бу йўналиш чемпиони Энтони Жошуа эканлигини инобатга олсак, икки боксчининг ўзаро жанги ўтказилиши мумкин. Усик фаолиятида мағлубиятга учрамаган ва ўзи қатнашаётган янги дивизионда ҳам барча камарларни бирлаштирмоқчи.

    Учинчиси — WBO ташкилоти

    Энтонини “Gypsi King” билан беллашувга рози бўлмай, ундан қочиб юришда айблаётганлар ҳам топилади. Аслида эса, бунинг сабаби унинг WBOга бўлган садоқати туфайлидир. Ташкилот унга Энди Руис ва Кубрат Пулевга қарши жангни ташкил этишда кўмаклашди. Шунинг учун мажбурий даъвогар Усик билан “муштлашишга” мажбур. Украиналик боксчи шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, айёрона йўл тутган бўлиши ҳам мумкин. Шартнома бўйича Жошуа мажбурий давогарга қарши рингга кўтарилишга шарт.

    Агар британиялик боксчиларнинг мутлақ чемпионлик баҳси учун истаклари юқори бўлса, албатта, бу воқеа содир бўлади. Афсонага айланишни ким ҳам истамайди дейсиз?!

     

    Вазиятга бошқа нуқтадан қарайлик. Профессионал боксчиларда чемпионлик камарларидан ташқари ўзлари учун яна бир асосий ўлчов бор. Бу — гонорар. Яхши боксчи ҳеч қачон “писта пули”га рингга кўтарилмайди. Ҳамма кутган жанглар қанча узоқ вақт муҳокама қилинса, шунчалик даромадли бўлади. Бу омилни боксчиларнинг ўз  промоутерлари билан бирга белгилаб олган стратегияси сифатида қабул қилиш ҳам мумкин. Жошуанинг промоутери Эдди Хирн музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

     

    Ҳаммани қониқтирадиган идеал вариант ҳам бор

    Эдди Хирн Усик ва Жошуанинг промоутери эканини инобатга олсак, Энтонии Жошуа ҳамда Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ чемпионлик жангини кечиктирмай ўтказиш мумкин. Юқорида айтилганидек, уларнинг жароҳатланиши ёки қайсидир боксчига мағлуб бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун Алексадер Усикка каттароқ улуш таклиф қилиб, мутлақ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқишга кўндирса бўлади. Бироқ супероғир вазн тоифасида ҳали ҳеч ким WBA, WBC, WBO ва IBF камарларини бир вақтнинг ўзида қўлга кирита олмаганини инобатга олсак, Усикнинг ҳам бу борада ўз имзосини қолдиришга ҳаракат қилишини-да унутмаслик керак. 

    Тайсон Фьюри эса, доимгидек, ўз интервьюлари орқали ҳамюртининг руҳини синдиришга ҳаракат қиляпти.

     

    Охирги гап

    Профессионал бокснинг аввалги даражасини қайтариш учун азалий рақиблар ўртасидаги тўқнашувларни тез-тез ташкил этиш талаб қилинади. Акс ҳолда ММА биринчи рақамга айланиши мумкин.

     

    Ҳумоюн Орипов тайёрлади

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz