Шоҳруҳбек Рустамов ва Нурислом Исмоиловни табриклаймиз!
Бугун боксчиларимиз Шоҳруҳбек Рустамов ва Нурислом Исмоилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шоҳруҳбек Рустамов катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати, шунингдек бир қатор халқаро мусобақалар совриндори. Бугун 23 ёшга қадам қўйди.
Нурислом Исмоилов ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби, ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақалар совриндори. Боксчимииз бугун 19 ёшни қарши олди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Уларнинг ҳар иккисига ҳам ўзи истаган барча орзу-истакларига эришиб юришини тилаймиз.