[2021-01-20 17:19:06] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Мутлақ жаҳон чемпионининг рақиби маълум / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Мутлақ жаҳон чемпионининг рақиби маълум

    Енгил вазнда IBF, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Теофимо Лопеснинг мажбурий ҳимоя жангидаги рақиби маълум қилинди.

    Ломаченкони мағлубиятга учратиб, катта шов-шув сабабчисига айланган Лопес ўзининг IBF камарига расмий даъвогар австралиялик Жорж Кэмбососга қарши рингга кўтарилади. Шундай қарорга IBF ташкилоти келган. Энди томонлар бир ой ичида жанг санаси ва шартлари бўйича ўзаро келишиб олишлари лозим. Акс ҳолда промоутерлар ўртасида очиқ савдо ўтказилади. 

    "Енгил вазнда IBF чемпиони Теофимо Лопес 2019 йилнинг 14 декабрь куни ушбу камарни қўлга киритганди. Мажбурий ҳимоя 2020 йилнинг 14 сентябрь кунига қадар ўтказилиши шарт эди. Энди Лопес ва Кэмбососнинг менежерлари 6 февралгача ўзаро жанг шартлари бўйича келишиб олишлари лозим. Агар келиша олишмаса, IBF очиқ савдога рухсат беради", — дейилади ташкилот расмий баёнотида.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz