[2021-01-20 19:04:38] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Сурхондарёлик ўқитувчилар 17 соатда 136 км масофани босиб ўтишди ва мамлакат рекордини янгилашди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Сурхондарёлик ўқитувчилар 17 соатда 136 км масофани босиб ўтишди ва мамлакат рекордини янгилашди

    Гап шундаки, профессионаллар ўртасида ўтказиладиган марафон мусобақасида ҳам атлетлар 42 километр 195 метр масофани босиб ўтишади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлиги, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўзига хос, таъбир жоиз бўлса супермарафон ташкил этилди.

    Гап шундаки, профессионаллар ўртасида ўтказиладиган марафон мусобақасида ҳам атлетлар 42 километр 195 метр масофани босиб ўтишади. Тўғри, бунинг учун улар 3 соатдан кўпроқ вақт сарфлашади. Сурхондарёликлар эса бу масофани уч ҳиссадан зиёдроққа кўпайтирган ҳолда югуриш ва спортча юриш орқали босиб ўтишди.

    Кеча сурхондарёлик марафончилар «Денов-Термиз» йўналиши бўйлаб 136 километрлик масофани югуриш ва спортча юриш билан тўлиқ босиб ўтиш учун стартга чиқишган эди. Ушбу супермарафонда туман халқ таълими бўлими методисти Фахриддин Худойбердиев, шунингдек, бир гуруҳ жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, жумладан 4-сонли умумтаълим мактабидан Рустам Шерниёзов, 27-сонли умумтаълим мактабидан Шерзод Эргашев ҳамда Акмал Тошев, 52-сонли умумтаълим мактабидан Акмал Валиев, 66-сонли умумтаълим мактабидан Дилмурод Бўтаев, 68-сонли умумтаълим мактабидан Мусурмон Сатторов ҳамда 71-сонли умумтаълим мактабдан Эркин Тўраевлар қатнашди.

    Кеча, яъни 1 декабрь куни соат 15:00да Денов педагогика ва тадбиркорлик институти биноси олдидан стартга чиққан марафон иштирокчилари туни билан дам олишмаган ҳолда бугун соат 10:00да Термизга етиб келишди. Йўл-йўлакай марафончилар қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиб боришганини ҳам алоҳида эътироф этиш керак.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz