[2021-01-20 18:46:27] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Томас Бах ХОҚ президентлигига сайловда ягона номзод бўлади / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Томас Бах ХОҚ президентлигига сайловда ягона номзод бўлади

    Халқаро олимпия қўмитаси аъзоларига ташкилот президенти сайлови муқобил бўлмаган асосда ўтказилиши тўғрисида хабар берилди.

    ХОҚнинг амалдаги раҳбари Томас Бах ушбу лавозимга даъвогарлик қилмоқда. Овоз бериш кейинги йил март ойида бўлиб ўтади.

    Қиличбозлик бўйича 1976 йилги Олимпия чемпиони Томас Бах 2013 йил 10 сентябрда Буэнос-Aйресда бўлиб ўтган ХОҚнинг 125-сессиясида Халқаро олимпия қўмитасининг президенти этиб сайланган эди. У жорий йил ёз ойида навбатдаги 4 йиллик муддат учун сайловларда қатнашиш нияти борлигини маълум қилганди. Номзодларни кўрсатиш муддати 30 ноябрда якунланди. Ташкилотнинг амалдаги раҳбаридан бошқа бирон бир даъвогар рўйхатдан ўтказилмаган.

    Президентлик сайловлари ХОҚнинг 2021 йил 10-12 март кунлари Aфинада бўлиб ўтадиган 137-сессияси доирасида бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилган аввалги шунга ўхшаш тадбирдан фарқли ўлароқ, делегатлар Греция пойтахтидаги учрашувларда шахсан иштирок этишлари мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Aммо сессия яна виртуал режимда ташкил этилиши ҳам истисно қилинаётгани йўқ.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz