[2020-11-28 15:01:30] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Авазжон Каримов: “Энди биринчи раҳбарлар саломатликни мустаҳкамлашда меҳнат жамоасига “шахсий намуна” бўлишади” / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Авазжон Каримов: “Энди биринчи раҳбарлар саломатликни мустаҳкамлашда меҳнат жамоасига “шахсий намуна” бўлишади”

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш борасида кўрилаётган чоралар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

    Анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Азиз Ҳасанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Анжуманда сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, юртдошларимизнинг саломатлик даражасини мустаҳкамлаш масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, 2020 йил 30 октябрда имзоланган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янги босқичга кўтаришини таъкидлади.

    Фармон билан ҳар бир таълим муассасаларида, корхона, ташкилот ва бошқа турдаги барча муассасаларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш, жамоа шартномаларига иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари билан шуғуллантириш, яъни ходимларга ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар ажратиш каби вазифалар юклатилгани эътироф этилди.

    Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг иш ҳақига 20 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилади.

    Шунингдек, Фармонда иш вақтидан сўнг танланган кунларда, ҳафтада камида бир маротаба барча вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллий давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иштирокида югуриш, стритбол, бадминтон, мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш белгилангани ҳақида ҳам маълумот берилди.

    “Фармондаги муҳим жиҳатлардан яна бири, эндиликда вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллий давлат органларининг биринчи раҳбарлари ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини яхшилаш, яъни семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш орқали меҳнат жамоасига “Шахсий намуна” бўлишади. Бу эса ходимларнинг ҳам антропометрик кўрсаткичларини яхшилашга интилишини кучайтиради”, - деди А.Каримов.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz