[2020-10-27 02:47:11] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 WBC рейтинги. 7 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда? / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    WBC рейтинги. 7 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?

    Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) октябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

    WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

    Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

    Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қолган.

    Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 25-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-ўринга жойлашган. Аввалги ойда Шаҳрам Ғиёсов рейтингда 40-ўринда қайд этилганди. Аммо бу сафар Шаҳрам ушбу рейтингни тарк этган. 

    Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг аввалги ойдан битта ўрин кўтарилиб. 21-поғонага кўтарилиб олди. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов аввалги ойдаги каби 40-ўринда қолган.

    Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) олтинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Лекин виза билан боғлиқ муаммолар сабаб у жангларини ўтказа олмаяпти. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев аввалги ойдагидек 37-ўринда қолган.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz