[2020-10-27 02:34:58] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Шаҳрам Ғиёсов 10 ойдан сўнг Ватанга қайтди + ФОТО / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Шаҳрам Ғиёсов 10 ойдан сўнг Ватанга қайтди + ФОТО

    Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келди.

    Чарм қўлқоп устамиз 10 ой давомида океан ортида бўлиб, битта жангда иштирок этди. Аслида 1 февраль куни Америкага жўнаб кетган ҳамюртимизнинг жанги апрель ойида ўтказилиши лозим эди, лекин коронавирус сабаб ушбу турнир бекор қилинганди. 

    Шундан сўнг ҳам унинг рақиби ўзгарди ва ниҳоят 16 август тонгида Шаҳрам никарагуалик Уинстон Кампос (31-7-6, 19 КО)га қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Учинчи раунд сўнггида боксчимиз чап қўлида ўзининг кучли зарбаси билан рақибининг қорин қисмига кучли зарба йўллади ва нокаут эвазига ғалаба қозонди. 

    Шу тариқа, Шаҳрам ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилганди. Ғиёсовнинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони 10 тага етган. У жангларининг барчасини ғалаба билан якунлаган. Саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz