[2020-10-28 04:16:14] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Кутилмаган хабар! Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Кутилмаган хабар! Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди

    Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртага, 21 сентябрь куни ўтказиши кутилган жанги октябрь ойига қолдирилди.

    Эргашев проф рингдаги 19-жангида беларуслик Дмитрий Милиушага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Шоҳжаҳоннинг Санкт-Петербургдаги ушбу жанги "Короли нокаутов" номли профессионал бокс кечасининг марказий тўқнашуви бўлиши лозим эди. 

    Афсуски, чарм қўлқоп устамизнинг жанги бекор қилинди ва октябрь ойига кўчирилди. Бу ҳақида Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзи сайтимизга хабар берди.

    "Ҳа, афсуски шундай бўлиб қолди. Асосий муаммо "Матч ТВ" телеканали билан келиша олмаганимиз бўлди. Улар фақат менинг иштирокимдаги жангни трансляция қилишларини айтишди. Бу турнирда менинг бокс залимдаги болалар ҳам рингга чиқишади. Менга уларнинг жанглари трансляцияси ҳам муҳим. Энди бу жангим октябрь ойида ўтказилади. Рақиб ўзгармайди", - деди Эргашев. 

    Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (16та нокаут). Милиуша эса 13 маротаба жанг қилган ва уларнинг 9тасида ғолиб бўлган (4та нокаут). 3 маротаба мағлубиятга учраган (2та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz