[2020-10-28 07:01:46] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Тошкент вилоятида спорт – аҳоли ҳаёт тарзининг муҳим бўлагига айланмоқда / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Тошкент вилоятида спорт – аҳоли ҳаёт тарзининг муҳим бўлагига айланмоқда

    “Пахтазор” спорт комплексида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида спорт тадбирлари ташкил этилди.

    Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида барпо қилинган “Пахтазор” спорт комплексида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида спорт тадбирлари ташкил этилди.

    Тадбирда иштирок этган туманда истиқомат қилувчи кўплаб нуронийлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш сайри ташкил этилди. Шундан сўнг, маҳаллий аҳоли вакиллари, ёш спортчилар ва ташкилотчи мутасаддилар оммавий бадантарбия машғулотлари иштирок этишди.

    Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ёш спортчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Унда жами 200 нафардан ортиқ ёш спортчилар футбол, волейбол, енгил атлетика ва якка кураш спорт турлари бўйича ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди.

    “Карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан аҳоли саломатлигини тиклаш ва уларни мунтазам спорт турлари билан машғул бўлишларини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширмоқдамиз. Шу боисдан бугунги каби спорт тадбирлари Тошкент вилоятининг ҳар бир туманида ташкил этилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз, спортни ҳар кунги ҳаёт тарзимизнинг муҳим бўлагига айлантириш. Карантин даврида ҳам онлайн тарзда бу борада махсус лойиҳаларни амалга оширдик. Бу ўз навбатида минглаб оилаларни спортга бўлган эътиборини ўзгаришига олиб келди. Бугун улар ҳар доимгидан фаол. Чунки спорт ҳар қандай вазиятда ғалабанинг биринчи қадамидир” деб айтиб ўтди Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов.

    Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Тадбирда иштирок этганлар Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этиб, эндиликда бу имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz