[2020-10-28 07:05:34] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Томас Бах Япониянинг янги Бош вазири билан суҳбатлашади / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Томас Бах Япониянинг янги Бош вазири билан суҳбатлашади

    Ёсихидэ Суга Япониянинг янги Бош вазири сифатида расман таништирилди. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах япон ҳукуматининг янги раҳбари билан мулоқот қилишни режалаштирмоқда.

    Шубҳасиз, бўлажак масала келаси йилга қолдирилган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий масалалари бўлади. Япон нашрларининг маълум қилишича, Томас Бах ва Ёсихидэ Суга 23 сентябрь, чоршанба куни телефон орқали мулоқот қилишади.

    Ўз навбатида ХОҚ раҳбари жаноб Сугани янги лавозим билан қутлаб ўтди.

    “Ёсихидэ Сугани Япониянинг Бош вазири этиб сайлангани билан чин қалбимдан қутлаб қоламан. Япония халқи ва жаноб Сугага энг яхши тилакларимни йўллайман. Шу билан бирга, мен Бош вазир жанобларига келаси йил Токио-2020 Олимпиадасини хавфсиз ва муваффақиятли ўтказиш борасида билдирган фикрлари учун ҳам алоҳида ташаккур айтаман. Ишончим комилки, Бош вазирнинг ўзи қўллаб-қувватлаб туриши билан қоронғуликда қолиб кетган Олимпия ўйинлари тақдири ёруғликка эриша олади”, – деди Томас Бах.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz