[2020-10-02 03:21:38] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Боксчиларимиз Янгиободда йиғинга киришди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Боксчиларимиз Янгиободда йиғинга киришди

    Пандемиядан сўнг Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси вакиллари тўлиқ ўқув-машғулотларни бошлаб юборишди. 

    Бир неча кун олдин карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда икки тоифадаги терма жамоаларимиз - эркаклар ва аёллар тўлиқ ва сифатли ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди. Мазкур йиғинни ташкил этиш учун Ўзбекистон бокс федерацияси санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш чоралари кўрилган. Йиғин олдидан боксчиларимиз Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди. 

    Айни пайтда бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида чарм қўлқоп усталаримиз белгиланган режа бўйича машғулотларни бошлаб юборишган. Йиғин Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги Янгиобод ўқув базасида ўтказилмоқда.

    Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz