[2020-10-28 08:39:40] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Софиялик ёшлар Нанкинда / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Софиялик ёшлар Нанкинда


    АИБАнинг расмий сайтидаги қуйидаги мақолани баъзи қисқартиришлар билан кўрсатмоқдамиз.
    Бокс бўйича АИБА Ёшлар жаҳон Чемпионатининг 12 апрель куни ўтказилган техник йиғилишида маълум қилинишича, 2014 йил 14 апрель София шаҳрида (Болгария) бошланадиган  Жаҳон чемпионати, нафақат шу йилнинг оламшумул мусобақаси бўлиб қолмасдан балки, 2014 йил Нанкинда ўтказиладиган Ёшлар Олимпия ўйинларига сараловчи босқич  ҳамдир.  Олимпиадада 10 та вазн тоифаси бўйича эркаклар баҳси ва 3 та Олимпия вазн тоифаси бўйича аёллар баҳси ўтказилиши кутилмоқда.
     
    Фактлар
    Воқеа: АИБА Ёшлар жаҳон Чемпионати
    Ўтказилиш жойи: София ш. Болгария
    Ўтказилиш муддати: 2014 йил 11-24 апрель
     
    Чемпионатнинг танглиги
    2010 йил Баку (Озарбайджон) да ўтказилган АИБА Ёшлар жаҳон Чемпионатида кўплаб спорт юлдузлари порлади. Улар орасида 2012 йил Лондон Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган кубалик Робейзи Элой Рамирас Карразана ва ушбу Олимпиадада бронза медалига сазовор бўлган литвиялик Эвалдас Петраускасдир. София ғолибларидан 2016 йил Риодаги Олимпиаданинг юлдузи бўлиш кимга насиб этар экан?
     
    Софиядаги жамоалар
    Чемпионатнинг бош соврини учун эркаклар ўртасида 10 та вазн тоифаси бўйича  Озарбайджон, Беларусия, Германия, Буюк Британия, Болгария, Венгрия, Қозоғистон, Россия, Туркия, Украина, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари терма жамоалари баҳсга киришади.
    Баъзи мамлакатлардан катта  делегациялар ташриф буюришади. Улар АИБАнинг жамоалари  аммо, улар  тўлиқ эмас. Жумладан,  Жазоир, Армения, Австралия,  Хитой, Хитой Тайбеяси, Колумбия, Хорватия, Миср, Грузия, Ирландия, Италия, Япония, Молдова, Монголия, Полша, Руминия, Венесуэла.Ёшлар ўртасидаги АИБА Жаҳон Чемпионатиада рекорд даражада 20 та давлатдан ташриф буюрган аёллар терма жамоаси  барча учта олимпия вазн тоифаси бўйича иштирок этади.

    Турнир фактлари
    Софиядаги Ёшлар ўртасидаги АИБА Жаҳон Чемпионатиада иштирокчилар сони рекорд даража 506 нафарга етди. Юз нафар спортчи қизлар учта Олимпия вазн тоифаси (51, 60 ва 75 кг)  бўйича рингга чиқишади. Софияга йўл дастури- кўплаб боксчиларни ўз орзуларига етишиш яъни, АИБА Жаҳон Чемпионати орқали Нанкиндаги Олимпия ўйинларида иштирок этишлари учун қўллаб-қуватламоқда. Бокс олами учун қувонарлиси шуки, Бутан, Гаити, Тонга ва Бирлашган Араб Амирлиги спортчилари  чемпионат тарихида илк бор мусобақада иштирок этади. 
      
    Тарих
    Йокогама илк турнирнинг эгаси бўлган даврда, АИБА ушбу ёш жамоаси учун чемпионатларни очиб,  бу воқеани 1979 йил ўсмирлар ўртасидаги АИБА Жаҳон Чемпионати деб атади. Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати номи билан ушбу мусобақа сўнгги маротаба 2006 йил Агадирда бўлиб ўтди. Шундан сўнг, ХОҚнинг Ёшлар Олимпия ўйинлари ўтказиш қарорига кўра АИБА ўсмирлар Жаҳон Чемпионати номини ёшларга ўзгартирди.
    Ёшлар ўртасидаги илк АИБА Жаҳон Чемпионати илк бор 2008 йил Гвадалахарда ўтказилган. Озарбайджон пойтахти Бакуда, 2010 йил Сингапурдаги Ёшлар Олимпия ўйинларига йўлланма берган, тарихий аҳамиятга эга  квалификацияли чемпионат бўлиб ўтди. 2012 йил эса, бундай квалификацияли чемпионат Еревен (Армения)да бўлиб ўтди.
     
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz