[2020-10-02 04:16:32] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 WBC рейтинги. Мадримов ва Маҳаммаджонов кўтарилди, Абдуғофуров эса... / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    WBC рейтинги. Мадримов ва Маҳаммаджонов кўтарилди, Абдуғофуров эса...

    Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

    WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

    Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

    Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қолган.

    Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) уч нафар вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 24-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. Шаҳрам Ғиёсов эса 40-ўринни эгаллаб турибди. Шаҳрам ўтган ой ушбу рейтингда қайд этилмаганди.  

    Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 22-поғонасига кўтарилиб олди. Ушбу вазнда бир неча кун олдин Москва шаҳрида жанг ўтказиб, WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринга кўтарилиб олди. 

    Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) иккинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек Бектемир Мелиқўзиев 39-поғонадан 37-ўринга кўтарилган. 

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz