[2020-10-02 04:10:38] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг чемпионлик жангига оз вақт қолди. У эса ҳалиям Тошкентда. Муаммо нимада? / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг чемпионлик жангига оз вақт қолди. У эса ҳалиям Тошкентда. Муаммо нимада?

    Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров 10 октябрь куни IBF Interim камари учун россиялик Сергей Липенецга қарши жанг ўтказиши лозим.

    Аммо, жангга 25 кун вақт қолган бўлсада, боксчимиз ҳозирда Тошкент шаҳрида машғулотлар олиб бормоқда. Яхши биласиз, АҚШ умуман бошқа минтақа, ушбу мамлакат иқлими ҳам биздан фарқ қилади. Мана шундай муҳим жанг олдидан боксчи эртароқ АҚШга бориб, вазиятга, иқлимга мослашиши лозим бўлади. 

    Olamsport.com сайти мухбири ушбу ҳолат юзасидан боксчимиз билан боғланди. 

    "Айни пайтда Тошкент шаҳрида машғулотлар ўтказмоқдаман. Шу 2-3 кун ичида виза масаласи ҳал бўлса бўлди, акс ҳолда жанг ноябрь ойига сурилади. Бу борада "Top Rank" компаниясига ҳам маълум қилинган. 2-3 кун ичида АҚШ элчихонаси очилиб, виза олсак океанортига жўнаб кетаман. Бўлмасам, жангим ноябрь ойига сурилади", - деди Қудратилло Абдуқаҳҳоров. 

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz