[2020-10-28 20:26:54] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига йўл олди / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига йўл олди


         Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси,  шу йилнинг 14-25 апрель кунлари София шаҳрининг (Болгария) “Арена Армеец” саройида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига йўл олди. 105 та давлатдан ташриф буюрган 1996-1997 йилларда таваллуд топган 600 нафардан зиёд боксчилар, жумладан, 100 нафар аёл ва 175 нафар захирадаги боксчилар 10 та медаллар тўплами учун беллашишади. Ушбу мусобақа боксчиларимиз учун 2014 йили Нанкин  шаҳрида (Хитой) ёшлар ўртасида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтайди.
         Ўзбекистон терма жамоа таркибига: Сулаймон Латипов (вазн тоифаси 49 кг), Абдулхай Шорахматов (52 кг), Шукуржон Рахимов (56 кг), Икболжон Холдарев (60 кг), Бектемир меликузиев (69 кг), Козимбек Мардонов (75 кг), Обиджон Тохиров (81 кг), Рахматулло Гофуров (91 кг) ва Шохрухбек Эркинов (+91)лар кирди. Жамоа бош мураббийи Марат Курбонов. Шунингдек, мураббийлик таркибидан Кулдошбой Тоджибоев, Тўлқин Қиличев, Бекзод Хидиров, Алишер Абдуллаев, Баходир Эркаев ва Лочин Кучкаровлар жой олди.
         Боксчилар беллашуви 14 апрель куни бошланиб, 24 апрель куни Жаҳон Чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.


    Жаҳон Чемпионати Дастури
     


    10 апрель (пайшанба)
    Далегацияларнинг ташрифи ва рўйхатдан ўтиши
    11 апрель (жума)
    Далегацияларнинг ташрифи ва рўйхатдан ўтиши
    12 апрель (шанба)
    Далегацияларнинг ташрифи ва рўйхатдан ўтиши
    21:00-22:30 эркак ва аёл жамоалар мураббийлари, расмий вакиллар учун йиғилиш
    13 апрель (якшанба)
    07:00-09:00- оғирликни ўлчаш (эркаклар ва аёллар)
    15:00 -17:00 –расмий тақсимлаш (эркаклар ва аёллар)
    19:00 – табрик дастурхони
    14 апрель (душанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (эркаклар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)
    15 апрель (Сешанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (эркаклар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)
    16 апрель (Чоршанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (эркаклар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (аёллар)
    17  апрель (Пайшанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (эркаклар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)
    18 апрель (Жума)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (аёллар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)
    19 апрель (Шанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – саралаш мусобақалари (аёллар, эркаклар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)
    20 апрель (Якшанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – Ярим финал  (аёллар)
    19:00 - саралаш мусобақалари (эркаклар)        
    21 апрель (Душанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – чорак финал (эркаклар)
    19:00 – чорак финал (эркаклар)         
    22 апрель (Сешанба)
    19:00 - финал (аёллар)
    23 апрель (Чоршанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – ярим финал (эркаклар)
    19:00 – ярим финал (эркаклар)
    24 апрель (Пайшанба)
    07:00 -08:00 – ҳар кунги тиббий кўрик ва оғирликни ўлчаш
    14:00 – финал  (эркаклар)
    20:00 – ёпилиш маросими
    25 апрель (Жума)
    Делегацияларнинг қайтиши
     
     
     
     
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz