[2020-10-28 05:28:03] Notice: Undefined variable: http_accept_language in /opt/www/vhosts/olympicboxing.uz/httpdocs/index.php on line 64
 Боксчиларнинг ёшлар ўртасидаги София-2014 АИБА Жаҳон Чемпионатида рекорд даражадаги иштироки / Ўзбекистон Бокс Федерацияси 

Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Боксчиларнинг ёшлар ўртасидаги София-2014 АИБА Жаҳон Чемпионатида рекорд даражадаги иштироки


         Ҳалқаро бокс Уюшмаси (АИБА) нинг расмий сайтида эълон қилинишича, ёшлар ўртасидаги София-2014 АИБА Жаҳон Чемпионатига иштирокчиларни қайд қилиш якунланди. Ҳалқаро бокс Уюшмаси чемпионат ҳар томонлама эсда қоларли даражада ўтишига аминдир.
         Жаҳон Чемпионати, ушбу йили  Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун якуний саралаш босқичи ҳисобланади. Шу муносабат билан, 105 та Миллий Федерация 606 нафар боксчини (506 нафар эркак ва 100 нафар аёл) мусобақада иштирок учун қайд этди. Агарда, 175 нафар спортчи заҳирада эканлигини ҳисобга олсак, мусобақа иштирокчилари сони таассурот туғдирмоқда. Жумладан, 781 нафар боксчи 10-12 апрель кунлари София шаҳрига ташриф буюрадилар. Бу кўрсаткич 2012 йил Ереван (Армения) даги 17-Жаҳон Чемпионатига нисбатан анча юқори, унда 367 нафар эркак боксчи 69 та давлат номидан иштирок этган эди.
         Тарихда илк маротаба боксчи қизлар Нанкин шаҳридаги Ёшлар Олимпия ўйинларида иштирок этадилар. 47 давлатдан ташриф буюрадиган 100 нафар боксчи қизлар  уч Олимпия вазн тоифасида (48-52), (57-60) ва ўртача (69-75 кг) беллашишади. 103 та Миллий Федерация шарафини эса, 506 нафар боксчи йигитлар ҳимоя қилади.
         Еркаклар ўртасида турли олимпия қўмиталаридан, ҳар бир вазн тоифаси бўйича  5 нафар энг яхши рейтингга эга боксчи, аёллардан эса 4 нафари 2014 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
         “АИБАнинг президенти ва бутун бокс оиласи номидан, мен ушбу рақамларга жуда ҳам мамнунман. Бу рақамлар бокс спорт турининг ривожланиши ва албатта, АИБАдаги ислоҳат ва ўзгаришларнинг натижасидир. Кўриниб турибдики, кўплаб спортчилар ушбу спорт тури бўйича юқори натижаларга эришишни истамоқда ва АИБА уларга шундай имкониятни яратиб бермоқда. Улар бокснинг келажагидир. Мен эса, интизорлик билан Софиядаги мусобақани кутмоқдаман” – дейди,  доктор Чинг Куо Ву.
         АИБА бир неча йиллардан буён энг биринчилардан, дунёда спортнинг ривожланиш дастурини таклиф этди. АИБАнинг “Орзуга Йўл” дастури эндигина оёққа тураётган давлатлар спортчи ва мураббийларига АИБАнинг йирик мусобақалари хусусан, Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ихтисослаштирилган ўқув лагерларда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишни таклиф этмоқда.
         АИБА ҳар бир иштирокчига авиабилет, яшаш жойи, овқатланиш, таълим, жиҳоз, ўқув тўплам, қўлқоп ва бош кийим, тиббий хизмат, суғурта, виза ва транспорт сарф-харажатларини ўз зиммасига олади.
         АИБАнинг “Софияга Йўл” дастури 29 март куни машғулотлар лагерида бошланади. Ўқув-машғулотда 31 мамлакатдан 18 нафар мураббий ва 60 нафар боксчи (48 нафар эркак ва 12 нафар аёл) иштирок этади.
         Маълумот ўрнида, бокс бўйича 2014 АИБА  Ёшлар Жаҳон Чемпионати 10-25 апрель кунлари София шаҳри (Болгария) “Арена Армеец” спорт саройида бўлиб ўтади.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz